QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Фойдали ўгит

Кимки «Бисмиллаҳ»ни 786 бор сувга ўқиса (дам солса) ва у сувни зехни паст, мухофазаси суст кимса 7 кун давомида эрталаб қуёш чиққан вақтда ичса, унинг зехнсизлиги кетиб, ҳар бир эшитган нарсасини ёдлаб олур Аллоҳнинг изни билан.
(Шамсул Маориф)

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
БИТТА ҚАБРГА ИККИТА МАЙЙИТНИ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Битта қабрга иккита маййитни қўйиш мумкинми?

ЖАВОБ: Одатдаги шароитда битта қабрга иккита маййит қўйилмайди. Лекин қабрдаги маййит чириб, тупроққа айланган бўлса, у қабрга яна бошқа маййитни дафн қилиш жоиз. Бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш масаласида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:

وَلَوْ بُلِيَ الْمَيِّتُ وَصَارَ تُرَابًا جَازَ دَفْنُ غَيْرِهِ فِي قَبْرِهِ وَزَرْعُهُ وَالْبِنَاءُ عَلَيْهِ

яъни: “Қабрдаги маййит чириб, тупроққа айлангани маълум бўлса, шу қабрга бошқа маййитни қўйиш мумкин. Шунингдек, бу каби қабрлар ўрнида деҳқончилик қилиш ва иморат солиб, фойдаланиш ҳам жоиздир” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).

Маййитнинг тўлиқ чириб кетиши иқлим ва тупроқнинг нам ёки қуруқлигига қараб турлича бўлади. Намлик юқори бўлган ерларда чириш тез бўлса, қуруқ ерларда чириш секин кечади.

Уламоларимизнинг фатволарида бизнинг юртимизда бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш учун орадаги муддат 40 йил атрофида бўлиши кераклиги айтилган. Шунингдек, зарурат билан қабристон бузиладиган бўлса, қабристонга охирги марта тахминан 40 йил аввал дафн қилингани маълум бўлганда, уни бузишга рухсат берилади. Акс ҳолда муддат келгунча кутилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, шариатимиз рухсат берган маълум ўринлардан бошқа ҳолатларда дафндан кейин қабрни қайта очиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


🔗Каналимизга аъзо бўлинг 👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Шанба куни
8- Август 2020 йил,
18- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Соиб разияллоҳу анҳо ҳузурларига кирдилар ва дедилар:
- “Сизга нима бўлди, безовталаниб нафас олмоқдасиз?”.
”Иситма, Аллоҳ баракасини ўчирсин” - деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Иситмани сўкманг, у одамнинг хатоларини худди босқон темирнинг зангини каби кеткизади” - дедилар(
Имом Муслим ривояти).

🔗Каналимизга аъзо бўлинг 👇👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
ТАФАККУР

Бир бойдан сўрашибди:
- Сиз қандай қилиб шу даражада бойиб кетдингиз?

Бой:
- Мен Аллоҳ билан мусобақа ўйнадим.

- Ие қандай қилиб, бу нима деганингиз?!

- Аллоҳ менга берган неъматлардан одамларга эҳсон қилиб беравердим. Аллоҳ менга яна бераверди. Мен кўпрок бердим. Аллоҳ янада кўпрок берди. Бу мусобақада Аллоҳ ютиб чиқди.

هَلْ جَزَآءُ الْاءِحسَنِ اِلْاالْاءِحسَنُ

"Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир" ( "Ар-Роҳман" сураси, 60-оят ) .

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
🌾Гуруч сувли ерда етиштирилса ҳам, ичида 1 гр сув йўқ.

🍉Тарвуз қуп-қуруқ далада пишиб етилади, ичида 90% сув.

Аллоҳ сабабларга муҳтож эмас, истаса сабабларни тескари қилади.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1441 йил 18-зулҳижжа
м. 2020 йил 8-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:55
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:20
🕋 Шом 19:25
🕋 Хуфтон 20:55

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:40
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:30
🕋 Шом 19:25
🕋 Хуфтон 21:05

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِيِّ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ لَمْ يَمْنَعْهُ مِنْ دُخُولِ الْجَنَّةِ إِلَّا أَنْ يَمُوتَ». رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин Оятул Курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради, холос», - дедилар» (Насоий ва Табароний ривоят қилганлар).

🔗Каналимизга аъзо бўлинг
👉 @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

Жуда таъсирли бўлган воқеа албатта эшитамиз..


Айни кунларда муҳтожларга ёрдам бериб савобимизни кўпайтириб олайлик.

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов
Тошкент шаҳар "Мирза Юсуф" масжиди имом-хатиби

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Сирот кўприкдан омон ўтай десангиз, ҳеч бир мўминнинг дилини оғритманг.

🔗Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Аллоҳим! Байтуллоҳни зиёрат этмокликни QUBOUZ каналимизнинг барча мухлисларига насиб қилгин.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни
9- Август 2020 йил,
19- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси : Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дори- дармон ҳам (таъсир ўтказиши) қадардандир. У Аллоҳ таолонинг изни билангина манфаат беради» (Имом Табароний ривояти).

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Илм йўлида


➡️ “Ибн Ақийл раҳматуллоҳи алайҳнинг биргина “Фунун” деган китоблари 800 мужаллад бўлган экан. Одам алайҳиссаломдан кейин келган одамлардан ҳеч бири бунчалик кўп китоб ёза олмаган”.

➡️Ибн Ақийл айтган эканлар:
- “Ҳозир ёшим 80 да. Лекин ҳалиям китоб ёзишга ҳимматим бор. Мен сизлар овқатлангандек овқатланмайман. Балки, вақтимни қизғонаман. Қаттиқ нонни сувга солиб қўйиб, китоб ёзаётган жойимда еявераман. Астойдил ўтириб ейишга эса вақтим йўқ”.

Биз-чи?

🔗Каналга обуна бўлинг
👉@QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1441 йил 19-зулҳижжа
м. 2020 йил 9-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:55
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:20
🕋 Шом 19:25
🕋 Хуфтон 20:55

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:40
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:30
🕋 Шом 19:25
🕋 Хуфтон 21:05

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
#Ҳикмат

"Шундай замонлар келадики, унда энг камёб нарса:
- Самимий дўст;
- Ҳалол пул;
- Суннатга мувофиқ амал бўлади".

Имом Авзаъий

•••┄••┄• ༻ ✿ ༺ •┄••┄•••
🔗 Каналимизга аъзо бўлинг 👉 @QUBOUZ
«Ўтмишдаги бир қавмнинг хулкини эслатиб юбординг»

Ҳасан Басрий рахимахуллоҳнинг бир уйлари бўлиб, унинг эшиги очиб кўйилса, «Киришга рухсат» дегани бўлар эди. У кишининг дўстлари келганда эшик очик бўлса, кириб келаверишарди. Бир куни бир одам ўша уйга келди.Эшик очиқлигини кўриб, уйга кирди. Қараса, Ҳасан Басрий йўк экан. Каравотнинг тагидаги саватга кўзи тушиб, уни тортиб олди. Ичида егулик бор экан. Ундан ея бошлаган эди, Ҳасан Басрий келиб қолдилар. Дўстининг қилаётган ишига қараб, кўзларига ёш тўлиб, йиғлай бошладилар. Ҳалиги одам ҳайрон бўлиб," Эй Абу Саъид, нега йиғлапсан?" деди. Ҳасан Басрий: "Ўтмишдаги қавм(саҳобалар)нинг хулкини эслатиб юбординг",дедилар.

Изоҳ: Саҳобалар бир-бирлари билан шу даражада яқин бўлганларки, бир- бирларининг уйига кириб, бемалол овқатланиб кетишарди. Ўрталарида ортиқча мулозамат тўсиқ бўлмасди.

Каналга уланиш
учун
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ