QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.7K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Абул Аббос Мурсий айтади:

➡️ Банданинг аҳволи тўрт нарса ичра бўлади, бешинчиси бўлмайди.

➡️ Банда неъмат, бало, тоат ва маъсият узра бўлади.

👉Бас, агар сен неъмат ичра бўлсанг, сендан тақозо қилинган ҳақ, шукр содир бўлишидир.

👉Агар балоланган бўлсанг, сендан лозим бўладиган ҳақ, яъни талаб қилинадиган нарса сабрдир.

👉Агар тоатда бўлсанг, сендан талаб қилинадиган нарса, сенда чидам бўлсин, сабот бўлсин, унда мустаҳкам туришдир.

👉Агар маъсият ичра бўлсанг, сендан талаб қилинадиган нарса, борингча истиғфор айтишдир.


👆Дўстларга тарқатиб сиз ҳам савобга эга бўлинг!

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ! QUBOUZ каналининг мухлислари. Бугун дуолар ижобат бўладиган Жума кечаси Хуфтондан кейин 7 та "Хатми Қуръон" бағишлаймиз. Шу муносабати билан "Дуо талаблар бўлса" қуйидаги ботга ёзинг. Дуода эслаб дуо қиламиз. Ҳеч бирингиз назардан четда қолмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз алайҳис салом: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Ҳалол бойлик топсанг, жуда аълодир,
Савоб ишлар қилсанг, яна авлодир.
Ҳақиқий бойликни қидирсанг агар,
Ҳақиқий бойлик бу-яҳши дуодир.

👇👇👇👇👇
Шунга юборинг
@QUBO_BOT
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Юртимизда бўлиб турган бу касалликни тез кунда кўтаргин ва масжидларимизда жамоат билан жума намозларини ҳам ўқишни насиб қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Жума куни
7- Август 2020 йил,
17- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: "Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади" (Муттафақун алайҳ).

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО ҲАҚИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.


(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1441 йил 17-зулҳижжа
м. 2020 йил 7-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:50
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:20
🕋 Шом 19:25
🕋 Хуфтон 20:55

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:40
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:30
🕋 Шом 19:25
🕋 Хуфтон 21:05

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Суннат

Жума куни тирноқ олиш
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам “Ким жума куни тирноқларини қисқартирса, Аллоҳ таоло ундан касалликни чиқариб, ўрнига шифо киргизиб қўяди”, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни тирноқ олса, Аллоҳ уни кейинги жумагача балолардан сақлайди. Уч кун қўшимчаси ҳам бор”, дедилар.

Демак, тирноқ олиш орқали инсон турли касалликлардан халос бўлар экан. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Кимки, жума куни тирноқларини қисқартирса, у инсон мохов касалидан ҳам омон бўлади”.

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Фойдали ўгит

Кимки «Бисмиллаҳ»ни 786 бор сувга ўқиса (дам солса) ва у сувни зехни паст, мухофазаси суст кимса 7 кун давомида эрталаб қуёш чиққан вақтда ичса, унинг зехнсизлиги кетиб, ҳар бир эшитган нарсасини ёдлаб олур Аллоҳнинг изни билан.
(Шамсул Маориф)

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
БИТТА ҚАБРГА ИККИТА МАЙЙИТНИ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Битта қабрга иккита маййитни қўйиш мумкинми?

ЖАВОБ: Одатдаги шароитда битта қабрга иккита маййит қўйилмайди. Лекин қабрдаги маййит чириб, тупроққа айланган бўлса, у қабрга яна бошқа маййитни дафн қилиш жоиз. Бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш масаласида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:

وَلَوْ بُلِيَ الْمَيِّتُ وَصَارَ تُرَابًا جَازَ دَفْنُ غَيْرِهِ فِي قَبْرِهِ وَزَرْعُهُ وَالْبِنَاءُ عَلَيْهِ

яъни: “Қабрдаги маййит чириб, тупроққа айлангани маълум бўлса, шу қабрга бошқа маййитни қўйиш мумкин. Шунингдек, бу каби қабрлар ўрнида деҳқончилик қилиш ва иморат солиб, фойдаланиш ҳам жоиздир” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).

Маййитнинг тўлиқ чириб кетиши иқлим ва тупроқнинг нам ёки қуруқлигига қараб турлича бўлади. Намлик юқори бўлган ерларда чириш тез бўлса, қуруқ ерларда чириш секин кечади.

Уламоларимизнинг фатволарида бизнинг юртимизда бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш учун орадаги муддат 40 йил атрофида бўлиши кераклиги айтилган. Шунингдек, зарурат билан қабристон бузиладиган бўлса, қабристонга охирги марта тахминан 40 йил аввал дафн қилингани маълум бўлганда, уни бузишга рухсат берилади. Акс ҳолда муддат келгунча кутилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, шариатимиз рухсат берган маълум ўринлардан бошқа ҳолатларда дафндан кейин қабрни қайта очиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


🔗Каналимизга аъзо бўлинг 👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Шанба куни
8- Август 2020 йил,
18- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Бугунги кунимизни файзли ва баракотли қилгин. Қўлимиздан келганича инсонларга яҳшилик қилишни насиб эт. Ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Соиб разияллоҳу анҳо ҳузурларига кирдилар ва дедилар:
- “Сизга нима бўлди, безовталаниб нафас олмоқдасиз?”.
”Иситма, Аллоҳ баракасини ўчирсин” - деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Иситмани сўкманг, у одамнинг хатоларини худди босқон темирнинг зангини каби кеткизади” - дедилар(
Имом Муслим ривояти).

🔗Каналимизга аъзо бўлинг 👇👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
ТАФАККУР

Бир бойдан сўрашибди:
- Сиз қандай қилиб шу даражада бойиб кетдингиз?

Бой:
- Мен Аллоҳ билан мусобақа ўйнадим.

- Ие қандай қилиб, бу нима деганингиз?!

- Аллоҳ менга берган неъматлардан одамларга эҳсон қилиб беравердим. Аллоҳ менга яна бераверди. Мен кўпрок бердим. Аллоҳ янада кўпрок берди. Бу мусобақада Аллоҳ ютиб чиқди.

هَلْ جَزَآءُ الْاءِحسَنِ اِلْاالْاءِحسَنُ

"Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир" ( "Ар-Роҳман" сураси, 60-оят ) .

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
🌾Гуруч сувли ерда етиштирилса ҳам, ичида 1 гр сув йўқ.

🍉Тарвуз қуп-қуруқ далада пишиб етилади, ичида 90% сув.

Аллоҳ сабабларга муҳтож эмас, истаса сабабларни тескари қилади.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1441 йил 18-зулҳижжа
м. 2020 йил 8-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:55
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:20
🕋 Шом 19:25
🕋 Хуфтон 20:55

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:40
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:30
🕋 Шом 19:25
🕋 Хуфтон 21:05

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!