QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.64K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан: "Осмондан оғирроқ, ердан кенгроқ, денгиздан бойроқ, тошдан қаттиқроқ, оловдан иссиқроқ, муздан совуқроқ заҳардан аччиқроқ нарса нима?" деб сўралди.

1. Бегуноҳ кишиларга бўҳтон қилиш осмондан оғирроқдир.
2. Ҳақиқат ердан кенгроқдир.
3. Қаноатли кишининг қалби денгиздан бойроқдир.
4. Мунофиқнинг қалби тошдан қаттиқроқдир.
5. Золим подшоҳ оловдан иссиқроқдир.
6. Пасткашга муҳтож бўлмоқ муздан совуқроқдир.
7. Чақимчилик захардан аччиқроқдир.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
САФАРДА СУННАТ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли фатво ҳайъати аъзолари мусофир киши намознинг суннатларини ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Мусофир киши суннатларни тўлиқ ўқийди. Бу ҳақда ҳанафий мазҳабимизнинг энг мўътабар асарларидан бири бўлмиш Имом Сарахсийнинг “Ал-Мабсут” китобида шундай дейилади: “Сафар сабабли суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Сафарда фарз намозлар қаср қилиб (қисқартириб) ўқилади, лекин суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Уларни ўзи аслида неча ракаат бўлса, шунча ўқилади. Чунки, сафарда намозни қаср қилиб ўқиш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган ва у амр фақат фарз намозларига тегишлидир”.

Бу масала ҳақида  “Бадоеъус-саноеъ” китобида шундай дейилган: “Сафарда суннат ва нафл намозларини қисқартириб ўқиш йўқ.Чунки, (фарз намозларини) қисқартириш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган. Суннат ва нафл намозлари ҳақида бундай амр йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
🕌 Мушкулликдан қутулиш дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг. 🤲 «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳил ъалиййил аъзийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Чоршанба куни 
25-Сентябръ  2024йил,  
22- Робиъул аввал  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:Айтинг: "Дунё лаззати қисқадир. Тақволи кишига эса, охират яхшидир. Хурмо данагининг ипича ҳам (Аллоҳ тарафидан) зулм қилинмайсиз" (Нисо сураси, 77-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

إِنَّ لِلَّهِ مَلاَئِكَةً يَطُوفُونَ فِي الطُّرُقِ يَلْتَمِسُونَ أَهْلَ الذِّكْرِ، فَإِذَا وَجَدُوا قَوْمًا يَذْكُرُونَ اللَّهَ تَنَادَوْا: هَلُمُّوا إِلَى حَاجَتِكُمْ قَالَ: فَيَحُفُّونَهُمْ بِأَجْنِحَتِهِمْ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари бор. Улар йўлларда айланиб зикр қилувчилар (аҳли зикр)ни излаб юрадилар. Қачон улар Аллоҳни зикр қилаётган қавмни топсалар “ўзингиз истаган нарсага келинглар” деб нидо қиладилар. Бас, уларни қанотлари билан ўраб олиб, дунё осмони баробар бўлиб турадилар» (Имом Термизий ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бировларнинг қулашидан хурсанд бўладиган кимса асло юқорига кўтарила олмайди!

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
22-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 25-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   06:02
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:50;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 25;
🕌Шом 18:15;
🕌Хуфтон 19:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:30;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:35;
🕌 Шом 18:15;
🕌 Хуфтон 20:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Исро сурасининг 23-24 оятларида Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишдан кейин қайси амални таъкидлаган?
Anonymous Quiz
17%
Садақа қилишни
12%
Зино қилмасликни
65%
Ота-онага яҳшилик қилиш
6%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизий

Кима берса жаҳолат хамридин жом,
Биҳишт олдиға келса, босмағай гом.

Аллоҳ таоло бир бандасига нодонлик ва куфр қадаҳидан бир жом ичирса, ул банда қаршисида ўз кўзи билан жаннатни қўриб турса-да, эътиборсиз қолар. Аъмоли солиҳа қилмас. Аммо ёвузлик ишлари кўринибтурса, завқланар. Байтдаги “жом” — қадаҳ маъносида, “гом” эса — қадамдир.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минган улов тезак ташламаган, бавл қилмаган

👆 Ёдлаб олинг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
17-АТР | МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ |

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ


Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қурьони карим оятларининг сони-6236 оят

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ