QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.69K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
44.Ad-Dukhan / الدخان
Abdulbosit Qobilov
Духон сураси (тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Жума куни 
20-Сентябръ  2024йил,  
17- Робиъул аввал  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

اِذَا نُوۡدِىَ لِلصَّلٰوةِ مِنۡ يَّوۡمِ الۡجُمُعَةِ فَاسۡعَوۡا اِلٰى ذِكۡرِ اللّٰهِ
"Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг" (Жума сураси, 9-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амаллар Аллоҳга маҳбуброқ?" деб сўрашди. У зот алайҳиссалом: "Оз бўлсада давомлироғи", дедилар" (Имом Бухорий ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Каҳф сураси

Абдулбосит қори

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Киши қачон Қуръон ўқиса, фаришта унинг икки кўзи ўртасидан ўпади.

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
17-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 20-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:57
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:50;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 30;
🕌Шом 18:20;
🕌Хуфтон 19:55

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:30;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:40;
🕌 Шом 18:20;
🕌 Хуфтон 20:10

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг Муҳр узукларига масъул бўлган саҳобанинг исми?
Anonymous Quiz
24%
Зайд ибн Ҳориса розиялллоҳу анҳу
34%
Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
31%
Муъайқиб ибн Абу Фотима Давсий
10%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васллам бирор мақсадни кўзлаб, бир саҳоба бошчилигида юборган махфий жанговар гуруҳ нима деб аталган? 
Anonymous Quiz
34%
Сария
35%
Ғазот
22%
Фатх
8%
Энди билиб оламан
Хадича бинти Хувайлид онамиз ҳижратдан неча йил аввал вафот қилганлар?
Anonymous Quiz
15%
1 йил
54%
3 йил
17%
5 йил
14%
Энди билиб оламан
Саботул_ожизий

Кишининг рўзисин гар қилмаса кам,
Етар ҳар ерда меҳнат қилмаса ҳам.

Аллоҳтаолонинг бировнинг ризқини кам қилмаган бўлса, ризқ ўша кишига қайси ердан бўлсада, етиб келади, гарчи бунинг учун меҳнат ёки касб қилмаган бўлса ҳам. Зеро, бу ҳақда “Ҳуд” сурасининг 6-оятида айтилган: “Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари

31. Латийф.   اللطيف
Ўта лутф кўрсатувчи. Барча нарсаларнинг нозик ва дақиқ жойларигача билувчи.

32. Хабийр.   الخبير
Ҳамма нарсадан ўта хабардор.

33. Ҳалийм.   الحليم
Ғазаби қўзимайдиган ва иқоб қилишга шошилмайдиган.

34. Азийм.   العظيم
Ақл тасаввур қила олмайдиган даражада азаматли ва улуғ.

35. Ғафур.   الغفور
Кўп мағфират қилувчи.

36. Шакур.   الشكور
Оз амал учун кўп савоб берувчи.

37. Алий.  العلي
Мартабаси олийликда бениҳоя.

38. Кабийр.  الكبير
Ҳар бир нарсадан катта.

39. Ҳафийз.   الحفيظ
Ҳар бир нарсани комил муҳофаза қилувчи.

40. Муқийт.  المقيت
Барча моддий ва руҳий қутларни яратувчи.

Давоми бор...

(Изоҳ: Ҳар жума бериб борамиз. Иложи бўлса ёдлаб олинг ва фарзандларингизга ҳам ёдлатиб қўйинг)


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ