QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#Саботул_ожизийн

Муҳаммадким муҳаббат кони эрди,
Ҳабиби Ҳақ, расул султони эрди.

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизий

Азиз этса қаю қулни ўшал Шоҳ,
Агар чоҳ остиға тушса топар жоҳ.

Аллоҳ таоло бир бандасини азиз қилса ва тақдирласа, у киши қудуқ тагида қолса ҳам йўл топади, ундан чиқади. Бу ҳол Юсуф алайҳиссалом бошидан кечди. Биродарлари душманлик билан қудуққа ташлаганларида, Аллоҳтаоло уни тақдирлаб, жаннатдан унга ҳулла — тўн юборди ва хабарчи қилди. “Чоҳ” — қудуқ, “жоҳ” эса давлат деганидир.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9-АТР | МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ |

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ


Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Туғилишлари

Рўзи душанба эди вақти саҳар, Дунёга келди ўшал хайрул башар.

Келди Абдулмутталибга хушхабар,
Каъбани ул дам тавоф айлардилар.

Ул гўдакни кўрди беҳад шод ўлуб,
Каъбатуллоҳга ани олиб келиб.

Эътиқод бирлан дуолар айлади,
Тангрига ҳамду санолар айлади.

Омина кўрган туш илҳоми билан,
Кўнглига Ҳақ солган ороми билан.

Ул гўдак исмин Муҳаммад қўйдилар,
Етти кун бўлганда қўчқор сўйдилар.

Кўб қурайшларни зиёфат айлади, Бу набира ҳурматидан сийлади.

Бу зиёфатдан ҳама мамнун бўлиб,
Не исм қўйдинг набирангга деюб.

Анда Абдулмутталиб шундоқ деди: «Бу набирам бўлсин олам саййиди.

Шул сабаб исмин Муҳаммад атаб, Ҳеч ажаб йўқ менга, эй аҳли араб!».

Сўз эшитинг бу исм маъносидан, Барча махлуқотнинг аълосидан: Бул Муҳаммад тинмайин мақталгуси, Чунки ул беҳад фазилат эгаси.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Тафаккур

Бургутга ҳужум қилишга журъати етадиган ягона қуш бу - қарға. Қарға бургутнинг устида ўтириб, бўйнидан тишлайди. Лекин бургут бу ҳамлага жавоб ҳам қайтармайди, вақтини ҳам кетказмайди, куч ҳам сарфламайди. Бургут имкон қадар юксакка кўтарилишга ҳаракат қилади. У қанча баландга кўтарилган сари қарғага ҳаво етишмайди ва йиқилади. Бургут қарғадан озод бўлади.

Дўстим, ҳаётингиздаги қарғаларга беҳуда вақт сарфлашни бас қилинг. Аслида қарғалар ҳаётингиздаги кўп жиҳатларни эслатади: умуман ҳаётингизга керак бўлмаган инсонлар, эътиборингизни чалғитувчи фикрлар, муаммолар, ташвишлар... Булар кундан кунга сизни емириб боради. Инсон агар мақсади сари интилса, унинг биров билан баҳслашишга, кимгадир ниманидир исботлашишга вақти ҳам бўлмайди. ОЛДИНГА ИНТИЛИНГ - буларнинг бари ўз-ўзидан йўқолади!!!

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 632-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар.
4 та исмлари  албатта билишимиз керак

1-Муҳаммад
2-Мустафо
3-Маҳмуд
4-Aҳмад.

Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг аёлларининг исмлари:

1-Хадича бинти Ҳувайлит
2-Савдо бинти Зама
3-Оиша бинти Абу Бакр
4-Ҳафса бинти Умар
5-Зайнаб бинти Ҳузайма
6-Умму Салама бинти Абу Умайя
7-Зайнаб бинти Жахш
8-Жувайриа бинти Ҳорис
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён
10-Сафия бинти Ҳуяй
11-Маймуна бинти Ҳорис

12-(чўри)Мориа Қибтия
13-(чўри)Райҳона

Пайғамбаримизнинг  оталарининг исми Aбдуллоҳ. 
Оналарининг исми Омина Ваҳб қизи. Боболарининг исми Aбдулмутталиб (Шайба )

9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1-Aбу Толиб
2-Ҳамза розиялллоҳу анҳу
3-Aббос розиялллоҳу анҳу
4-Aбу Лаҳаб

6 та аммалари бўлган:
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Aрво
4- Баррa
5- Отика
6- Умайма

Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил.
Қизларининг исми:
1- Зайнаб
2- Руқайя
3- Умму Кулсум
4- Фотима
Ўғилларининг исми:
1-Қосим
2-Aбдуллоҳ
3-Иброҳим
фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.

Таҳминан 33 минг саҳобалари бўлган, улардан 10 таси (Ашараи Мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар:
1-Aбу Бакр Сиддиқ
2-Умар ибн Ҳаттоб
3-Усмон ибн Аффон
4-Aли ибн абу Толиб
5-Aбдураҳмон ибн Авф
6-Зубайр ибн Аввом
7-Талҳатул Убайдуллоҳ
8-Саад ибн аби Ваққос
9-Aбу убайда ибн Жарроҳ
10-Саид ибн Зайд.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бугун Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топган кун эканлигини оила-аъзоларингизга билдирдингизми?
Anonymous Quiz
68%
Ҳа, албатта. Алҳамдулиллоҳ
32%
Йўқ энди, Иншааллоҳ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 16.09.2024
Робиъул аввал— 13
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 16.09.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
04:35
Ифторлик бошланиши: 18 : 30

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Душанба куни 
16-Сентябръ  2024йил,  
13- Робиъул аввал  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир” (Қоф сураси, 17-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки хотин киши беш (маҳал)намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, номусини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киргин!” – деб айтилади”, - деганлар (Имом Табароний ривоят қилган)

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Робиъул аввал  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Неъматларнинг энг яхшиси - ҳаракат қилиб эришилгани.
Дўстларнинг энг яхшиси - Аллоҳ таолони эслатгани.
Қалбларнинг энг нурлиси - ичида мол-дунё севгиси бўлмагани.

Абул Ҳасан Харақоний

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
13-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 16-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:53
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 40;
🕌Шом 18:35;
🕌Хуфтон 20:05

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:50;
🕌 Шом 18:35;
🕌 Хуфтон 20:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Нисо сурасининг 36-оятида зикр қилинган "яқин қўшни" кимлиги ҳақида уламолар нима деганлар?
Anonymous Quiz
34%
Уйи яқин қўшни
29%
Узоқ йиллик қўшни
30%
Қариндош қўшни
7%
Энди билиб оламан