QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
КИМ УХЛАШДАН ОЛДИН ТАҲОРАТ ОЛСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».
Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.
«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам улашинг.

     Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Шанба куни 
14-Сентябръ  2024йил,  
11- Робиъул аввал  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَأُفَوِّضُ أَمْرِىٓ إِلَى ٱللَّهِ إِنَّ ٱللَّهَ بَصِيرٌۢ بِٱلْعِبَادِ

Мен ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини аниқ кўриб тургувчидир», деди.
(Ғофир-44)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عن أنس بن مالك  قال: قال رسول الله ﷺ: لا يستقيم إيمان عبد حتى يستقيم قلبه، ولا يستقيم قلبه حتى يستقيم لسانه[رواه أحمد: 13071، وهو حديث صحيح].

Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: "Банданинг токи қалби тўғри бўлмагунича имони тўғри бўлмайди. Шунингдек, то тили тўғри бўлмагунча қалби тўғри бўлмайди" (Имом Байҳақий ривояти).


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Каъбул Ахбор бундай дейди: “Мўминларга шайтондан ҳимояланиш учун учта қўрғон бор: Масжид; Аллоҳни зикр қилиш; Қуръон ўқиш”.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
11-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 14-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:51
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 40;
🕌Шом 18:35;
🕌Хуфтон 20:05

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:50;
🕌 Шом 18:35;
🕌 Хуфтон 20:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайл қилинг",деганлар. Ҳадисда "Жаннат боғлари" дейилганда нима назарда тутилган?
Anonymous Quiz
35%
Етимхоналар
28%
Масжидлар
29%
Мискинлар уйлари
7%
Энди билиб оламан
"Уммул Қуръон" номи қайси сурага берилган?
Anonymous Quiz
17%
Ёсин сураси
27%
Бақара сураси
49%
Фотиҳа сураси
7%
Энди билиб оламан
Макка мушрикларининг талаби билан содир бўлган "Шаққул-қамар" (Ой бўлиниши) ҳодисаси Макка даврининг нечанчи йили рўй берған?
Anonymous Quiz
22%
5-йили
37%
6-йили
27%
8-йили
13%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Агар қилса биравни ҳақлиғин фош,
Шаҳодат бергуси гаҳворада ёш.

Аллоҳ таоло бирор кимсанинг ҳақ эканлигини кўрсатмоқни истаса, ул кимсанинг фойдаси учун, ҳатто, бешикдаги гўдак гувоҳлик бергусидур. Жумладан, Юсуф алайҳиссалом қиссасида Зулайхо Юсуф алайҳиссаломни зино ила туҳмат қилганида уч жумалик гўдак гувоҳлик берди. Ийсо алайҳиссаломни онаси Марям туғиб келганда ҳам чақалоқ Ийсо бешикдан бош кўтариб, севинч хабар айтиб, қавмни тонг ажабга қолдирган эди.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Биласизми

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бевалар, мискинлар, қул-хизматчилар билан бирга юрар, уларнинг эҳтиёжларини таъминлар, бундан асло тортинмас, орланмас эдилар”

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8-АТР | МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ |

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ


Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Вақт қадри

Вақт - бу неъматлар ичида энг қимматлисидир. Вақт инсон сарф киладиган асосий дастмоядир. Инсон ўз ҳаётининг ҳар бир лаҳзасини унумли ва фойдали амаллар қилишга сарфлаши вожибдир.

Вақт қанчалик кўп бўлса ҳам оздир. Оз бўлсаю баракали бўлса, у кўпдир. Азиз фарзандларимиз, ёшларимиз олтиндан қиммат бўлган вақт қадрига етишлари ва ундан оқилона фойдаланишлари ва уни ғанимат билишлари зарурдир.

Инсон фарзанди ўз олдига маьлум бир мақсадни қўйиб, унга эришиш учун ўз вақтини беҳуда ўтказмасдан маьлум бир режа асосида ишламоғи лозим. Аллоҳ таоло марҳамат килиб бундай дейди: "Ҳар бир умматга (жазо учун) муҳлат (белгиланган). Қачонки, уларнинг муҳлати келар экан (уни) бирор муддат кечга ҳам, илгари ҳам сура олмаслар".

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Пайғамбаримиз алайҳиссалом "умматим", "умматим" деб яшадилар.

Ўтган барча пайғамбар алайҳиссаломлар ичида ўз умматига энг меҳрибон ва
ғамхўр зот бизнинг суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссалом бўлганлар. Пайғамбар
бўлганларидан бошлаб, вафот этгунларигача "умматим", "умматим" деб
яшадилар. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: "Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини
кўтариб: "Ё Аллоҳ: Умматим, умматим", деб йиғладилар"" Шунда Аллоҳ азза
ва жалла айтди: "Эй Жаброил; Муҳаммадга бор ва унга, албатта сени умматинг
борасида рози қиламиз ва хафа қилмаймиз, деб айт" (Имом Муслим
ривоятлари).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ