QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
​​ҚОРАМОЛ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН ЕМ-ХАШАКДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот

CАВОЛ: Биз қорамол боқиб, семиртириб сотиш билан шуғулланамиз. Шу ҳайвонлар учун турли хил ем-хашак сотиб оламиз. Қорамолни қийматини ҳисоблаб закот чиқарамиз. Уларга бериш учун олиб қўйилган емлардан ҳам закот бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Закот уч турдаги маҳсулотдан берилади: тилла-кумуш, йилнинг кўп қисмида яйловда юрадиган чорва ҳайвонлар ҳамда тижорат маҳсулотларидан. Сиз қорамол учун закот бераётганингиз тўғри. Чунки бу тижорат учун қилинмоқда. Аммо улар учун олинган ем-хашаклардан закот берилмайди. Чунки уни сотиш учун эмас, балки ҳайвонга едириш учун сотиб олгансиз. Қолаверса, закот бериладиган маҳсулотда кўринадиган ва унинг бир қисмига айланадиган маҳсулотдан закот берилади, кўринмайдиган маҳсулотдан закот берилмайди. Дейлик, кийим тикиб сотиш билан шуғулланадиган чевар кийим учун керак бўладиган газлама, ип, тугма каби нарсалар сотиб олади. Бу одам мана шу маҳсулотларнинг ҳаммасидан закот чиқаради. Чунки тугма ва ип каби матога қўшиладиган нарсалар матода кўриниб, унинг бир қисмига айланади.
   “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَكَذَا كُتُبُ الْعِلْمِ إنْ كَانَ مِنْ أَهْلِهِ وَآلَاتُ الْمُحْتَرِفِينَ هَذَا فِي الْآلَاتِ الَّتِي يَنْتَفِعُ بِنَفْسِهَا ، وَلَا يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ وَأَمَّا إذَا كَانَ يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ كَمَا لَوْ اشْتَرَى الصَّبَّاغُ عُصْفُرًا أَوْ زَعْفَرَانًا لِيَصْنَعَ ثِيَابَ النَّاسِ بِأَجْرٍ وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْلُ كَانَ عَلَيْهِ الزَّكَاةُ إذَا بَلَغَ نِصَابًا ، وَإِنْ لَمْ يَبْقَ لِذَلِكَ الْعَيْنِ أَثَرٌ فِي الْمَعْمُولِ كَالصَّابُونِ وَالْحُرْضِ لَا زَكَاةَ فِيهِ
   “Илм аҳлининг китоблари, хунармандларнинг асбоб-ускуналаридан закот берилмайди. Бу ускуналарнинг ўзидан фойдаланилади ҳамда асари маҳсулотда қолмайди. Агар ушбу ускуналар асари маҳсулотда қоладиган бўлса, улардан закот берилади. Масалан, бўёқчи одамларнинг кийимини ҳақ эвазига бўяб бериш учун сариқ ёки заъфарон бўёқларини сотиб олиб, сотиб олганига бир йил тўлган ҳамда закот нисобига етган бўлса, закот беради. Совун, ишқор сингари асари маҳсулотда қолмайдиган нарсалардан закот берилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Жума  куни 
13-Сентябръ  2024йил,  
10- Робиъул аввал  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.

"Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Каҳф сураси

Абдулбосит қори

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
قال العارف بالله علي الجمل قدس الله سره:
ما أفلَح من أفلح إلا بصحبة من أفلح

Орифи биллоҳ Али ал-Жамал қуддиса сирруҳу айтадилар:
"Зафар топган кишининг суҳбати билан зафар топади киши"


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
10-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 13-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:50
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 40;
🕌Шом 18:35;
🕌Хуфтон 20:05

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:50;
🕌 Шом 18:35;
🕌 Хуфтон 20:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ёшларни иғвога соладиган Шайтон малайларидан энг ашаддийсини топинг?
Anonymous Quiz
16%
Ёмон дўстлар
14%
Бузуқ тоифалар
65%
Нафс шаҳвати
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Анингдек Жаброил сидраи парвоз Муҳаммад енгида айтур эрди роз

байтида ҳам бордир. Яъни шундай улуғ бўлмиш Жаброил алай- ҳиссалом баъзи вақтда сидратул мунтаҳий дарахтидан тушиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом билан унинг тўни енгидан кириб, ваҳий сўзларини айтар эди. Бу ҳолда ҳам Жаброил а.с ни кичик, тўн енгини кенг қилишга ҳожат бўлмаган.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Биласизми

Макка мушрикларининг талаби билан содир бўлган "Шаққул-қамар" (Ой бўлиниши) ҳодисаси Макка даврининг 8-йили рўй берган.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ