QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
   (Бақара сураси, 195 - оят)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Айюб Ансорийга “Сени бир тижоратга далолат қилайми?” дедилар. У “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонлар ўртасини боғла ва уларни бир-бирига яқин қил”, дедилар (Табароний ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
«Вақтим бўлмади» деган сўз - вақти келиб сизга жуда қимматга тушади.


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
8-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 11-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:48
🌆 Қиём вақти   12:12-12:22

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 45;
🕌Шом 18:40;
🕌Хуфтон 20:10

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:55;
🕌 Шом 18:40;
🕌 Хуфтон 20:25

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Маккаи Мукаррама нечанчи ҳижрийда фатҳ қилинди?
Anonymous Quiz
22%
Ҳижрий 4-йил
43%
Ҳижрий 6-йил
24%
Ҳижрий 8-йил
11%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам қайси фаслда таваллуд топганлар?
Anonymous Quiz
68%
Баҳор
13%
Ёз
12%
Куз
7%
Энди билиб оламан
Расуллоҳ алайҳиссолату васаллам қайси саҳоба ҳақида "Кимни жаннат аҳлидан бўлган бир кишига қараш хурсанд қилса ..... га қарасин", деганлар?
Anonymous Quiz
25%
Абдуллоҳ ибн Жаҳш.розияллоҳу анҳу
41%
Абдуллоҳ ибн Салом розиялллоҳу анҳу
22%
Абдуллоҳ Зулбижодайн розиялллоҳу анҳу
13%
Энди билиб оламан
Саботул_ожизийн

Агар амр айласа кавнайни барпой
Бўлур бир пистани пўчоғина жой.

Яъни Аллоҳ таоло буюрса, дунё халқи билан охират халқининг ҳаммаси йиғилиб, бир писта пўчоғининг бир бурчагига жой бўлади. Шунда ҳам дунёю охиратни торайтиришга ёки писта пўчоғини кенгайтиришга ҳожат қолмайди. Бундайин улуғ иш Ҳақ таоло ҳазратига мушкил эмасдир


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Биласизми

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам боболари Абдулмутталиб оламдан ўтганида 8 ёшда бўлганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5-АТР | МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ |

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ


Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони Каримда шундай суралар борки, уларнинг номлари ҳам, ҳар бир оятлари ҳам الراء (ро) ҳарфи билан тугайди.

Улар қуйидагилар:
1. Қомар сураси;
2. Қадр сураси;
3. Аср сураси;
4. Кавсар сураси.


👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ҲАНИФА ИСМЛИ ҚИЗИ БЎЛГАНМИ?


CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Ҳанифа исмли қизлари бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кунялар икки хил: насабий куня ва васфий куняга бўлинади.
   Насабий куня шуки, ота ёки она фарзандларидан бирининг исмининг ёнига “абу” ёки “умму” деган сўзни қўшиб, куняланади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандлари Қосимнинг исми билан куняланиб, Абул Қосим бўлганлар.
   Васфий куня шуки, бунда умуман фарзандларга алоқадорлик бўлмайди. балки махсус сифат ёки маълум бир иш билан кўп шуғуллангани учун ўша нарса билан куняланади. Масалан, Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исмлари Абдуллоҳ бўлган. Куняси Абу Бакр бўлган. Лекин у кишининг Бакр исмли ўғиллари бўлмаган. Бакр сўзининг маъноси биринчи бўлувчи деган маънони англатади. Чунки Абу Бакр розияллоҳу анҳу яхши ишларда доимо биринчи бўлар эдилар. Шу сабабли бу киши Абу Бакр, яъни яхшиликда биринчи бўлувчи, деб аталганлар.
   Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг Абу Ҳанифа деган кунялари ҳам васфий куняга киради. Чунки у кишининг ёлғиз Ҳаммод исмли ўғиллари бўлган холос. Ундан бошқа ўғиллари ҳам, қизлари ҳам бўлмаган.
   У кишининг Ҳанифа сўзи билан куняланиши сабабини “Хойротул ҳисон” номли китобда бундай дейилган:
ان کنیته ابوحنیفة مونث حنیف وهوالناسک أوالمسلم لأن الحنف المیل،والمسلم مائل الی الدین الحق. قیل سبب تکنیته بذالک ملازمته للدواة المسماة حنيفة بلغة العراق . 
   “Абу Ҳанифа куняси “ҳаниф” сўзининг муаннас шакли бўлиб, у носик ёки мусулмон деган маънони билдиради. Чунки “ҳанф”, деб бир нарсага мойил бўлишга айтилади. Мусулмон инсон ҳақ динга мойил бўлади. Абу Ҳанифа деб куняланишларининг бошқа бир сабаби у киши Ироқ тилида Ҳанифа деб аталадиган қалам ва сиёҳдонни доим ўзлари билан олиб юрганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 12.09.2024
Робиъул аввал— 9
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 12.09.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
04:30
Ифторлик бошланиши: 18 : 35

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ "ал-Бидоя ва-н-Ниҳоя" асарида айтишича, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан: "Сиз қайси тоифадансиз?", деб сўрашган экан. Бу саволга Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: "Ўтган уламоларни сўкмайдиган, тақдирга ишонган, қибла аҳлидан бўлганлардан ҳеч кимни бирорта гуноҳи сабабли кофирга чиқармайдиган кишилар тоифасиданман!", деб жавоб берганлар.

📚 "Ал-Бидоя ван-ниҳоя" китоби 9-жуз, 336-бет

👆 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
КИМ УХЛАШДАН ОЛДИН ТАҲОРАТ ОЛСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».
Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.
«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам улашинг.

     Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Пайшанба  куни 
12-Сентябръ  2024йил,  
9- Робиъул аввал  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
إِنْ تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ ۖ وَإِنْ تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ ۚ وَيُكَفِّرُ عَنْكُمْ مِنْ سَيِّئَاتِكُمْ ۗ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ.

«Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхшидир. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир».
(Бақара сураси, 271-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Пайғамбаримиз алайҳиссалом огоҳлантирганлар:
يَكُونُ في آخِرِ الزَّمَانِ دَجَّالُونَ كَذَّابُونَ يَأْتُونَكُمْ مِن الأَحَادِيثِ بِمَا لَمْ تَسْمَعُوا أَنْتُمْ وَلاَ آبَاؤُكُمْ  فَإِيَّاكُمْ وَإِيَّاهُمْ لاَ يُضِلُّونَكُمْ وَلاَ يَفْتِنُونَكُمْ (رواه الإمام مسلم)
    яъни: “Охирзамонда «дажжоллар», каззоблар бўлади, улар сиз ва сизларнинг оталарингиз ҳам эшитмаган ҳадисларни кўтариб келадилар. Сизлар улардан, улар эса сизлардан узоқ бўлсин! Улар сизларни залолатга бошлаб қўймасинлар, сизларни фитнага аралаштириб, алдамасинлар!” (Имом Муслим ривоятлари).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Дўзах оловини бу дунёнинг оловига ўхшаган деб ўйламанг. Бу олов етмиш марта раҳмат суви билан ювилиб кейин бу дунёга юборилгандир.

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ



👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
9-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 12-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:49
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 45;
🕌Шом 18:40;
🕌Хуфтон 20:10

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:55;
🕌 Шом 18:40;
🕌 Хуфтон 20:25

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ