QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн
Калим илгидаги қутлуғ асойи 
Гаҳи кўпруг эрди, гаҳ аждаҳои.

Калимин чеҳрасин қилмас учун зард,
Чиқорди лаҳзада Нил остидин гард.

Калимуллоҳ, яъни Мусо алайҳиссалом қавми билан Фиръавндан қочиб бормоқда эди, Нил тўқайи келди. Қавм дедиларки, “Ё Расулуллоҳ, ортимиздан душман келадир, олдимизда Нил тўқайи чиқди. Ҳолимиз не кечар?”. Мусо деди: “Қўрқмангиз, Худойи таоло нусрати биз билан”. Нил тўқайига етгач, Мусо алайҳиссалом таёғи ила Нил дарёсига урди. Дарё иккига бўлинди ва йўл берди. Қавм дарё йўл бергани билан, унинг ости неча йиллар ичида лойга тўлиб, ботқоқ бўлганини ва уларни бу ботқоқ ҳалок қилажагидан қўрқдилар. Аммо Аллоҳ таоло қуёшга амр айлаб, дарё туби- даги ботқоқни қуритди. Мусо қавми билан саломат чиқиб кетдилар. Бу иш кўз очиб-юмгунча бўлгани учун китоб нозими бу ўринда “лаҳза” сўзини ишлатган.



Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Биласизми

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари 7 та бўлган.

1) Қосим (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

2) Зайнаб розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

3) Руқайя розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

5) Фотима розияллоҳу анҳо (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

6) Абдуллоҳ (онаси Хадижа розияллоҳу анҳо).

7) Иброҳим (онаси Мория розияллоҳу анҳо).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғил фарзандлари гўдаклик ёшларида ҳаётдан кўз юмишган.
Қизлари эса Ислом даврига етиб, мусулмон бўлишган.Пайғамбаримизни ҳаёт пайтларида оламдан ўтиб кетишган.
Фақат кенжа қизлари Фотима розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан олти ой кейин ҳижрий 11 йил, рамазон ойида вафот этган.
Пайғамбаримизнинг авлодлари фақат Фотима розияллоҳу анҳонинг Ҳасан розияллоҳу анҳу ва Ҳусайн розияллоҳу анҳу ўғилларидан тарқашган.

👆 Ёдлаб олинг

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4-АТР | МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ |

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ


Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
🕌 Aзонни эшитганда ўқиладиган дуо

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки азонни эшитганида:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَ أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَ بِالْإِسْلَامِ دِينًا وَ بِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ رَسُولًا
“Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Расулан”, деса, гуноҳлари кечирилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

✍️ Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. У якка-ю ягонадир, унинг шериги йўқдир. Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва расули эканига ҳам гувоҳлик бераман. Аллоҳни Робб, Исломни эса дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
САВОБ ЙИҒИШНИНГ ЯНА БИР ЙЎЛИ

Сиз (сув) ичаётганингизда 50 та ҳасанотга эга бўлишингиз мумкинлиги ҳақида билармидингиз?

«Қандай қилиб» дейсизми?

1️⃣ Ўнг қўлингиз билан ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
2️⃣ Ичишдан аввал “бисмиллаҳ”ни айтинг.  («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
3️⃣ Ўтириб ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).
4️⃣ Сувни учга бўлиб ичинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот)
5️⃣ Ичиб бўлгач "Алҳамдулиллаҳ" деб айтинг. («Набавий суннат», 10 та ҳасанот).

ЖАМИ 50 та ҲАСАНОТ (САВОБ)...

Аллоҳ таоло фазлу карами кенг ва билгувчи Зотдир, кимга хоҳласа ўшанга икки ҳисса қилиб бергай.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Чоршанба  куни 
11-Сентябръ  2024йил,  
8- Робиъул аввал  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
   (Бақара сураси, 195 - оят)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Айюб Ансорийга “Сени бир тижоратга далолат қилайми?” дедилар. У “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонлар ўртасини боғла ва уларни бир-бирига яқин қил”, дедилар (Табароний ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
«Вақтим бўлмади» деган сўз - вақти келиб сизга жуда қимматга тушади.


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
8-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 11-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:48
🌆 Қиём вақти   12:12-12:22

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 45;
🕌Шом 18:40;
🕌Хуфтон 20:10

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:55;
🕌 Шом 18:40;
🕌 Хуфтон 20:25

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Маккаи Мукаррама нечанчи ҳижрийда фатҳ қилинди?
Anonymous Quiz
22%
Ҳижрий 4-йил
43%
Ҳижрий 6-йил
24%
Ҳижрий 8-йил
11%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам қайси фаслда таваллуд топганлар?
Anonymous Quiz
68%
Баҳор
13%
Ёз
12%
Куз
7%
Энди билиб оламан
Расуллоҳ алайҳиссолату васаллам қайси саҳоба ҳақида "Кимни жаннат аҳлидан бўлган бир кишига қараш хурсанд қилса ..... га қарасин", деганлар?
Anonymous Quiz
25%
Абдуллоҳ ибн Жаҳш.розияллоҳу анҳу
41%
Абдуллоҳ ибн Салом розиялллоҳу анҳу
22%
Абдуллоҳ Зулбижодайн розиялллоҳу анҳу
13%
Энди билиб оламан
Саботул_ожизийн

Агар амр айласа кавнайни барпой
Бўлур бир пистани пўчоғина жой.

Яъни Аллоҳ таоло буюрса, дунё халқи билан охират халқининг ҳаммаси йиғилиб, бир писта пўчоғининг бир бурчагига жой бўлади. Шунда ҳам дунёю охиратни торайтиришга ёки писта пўчоғини кенгайтиришга ҳожат қолмайди. Бундайин улуғ иш Ҳақ таоло ҳазратига мушкил эмасдир


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Биласизми

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам боболари Абдулмутталиб оламдан ўтганида 8 ёшда бўлганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5-АТР | МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ |

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ


Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръони Каримда шундай суралар борки, уларнинг номлари ҳам, ҳар бир оятлари ҳам الراء (ро) ҳарфи билан тугайди.

Улар қуйидагилар:
1. Қомар сураси;
2. Қадр сураси;
3. Аср сураси;
4. Кавсар сураси.


👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ҲАНИФА ИСМЛИ ҚИЗИ БЎЛГАНМИ?


CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Ҳанифа исмли қизлари бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кунялар икки хил: насабий куня ва васфий куняга бўлинади.
   Насабий куня шуки, ота ёки она фарзандларидан бирининг исмининг ёнига “абу” ёки “умму” деган сўзни қўшиб, куняланади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандлари Қосимнинг исми билан куняланиб, Абул Қосим бўлганлар.
   Васфий куня шуки, бунда умуман фарзандларга алоқадорлик бўлмайди. балки махсус сифат ёки маълум бир иш билан кўп шуғуллангани учун ўша нарса билан куняланади. Масалан, Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исмлари Абдуллоҳ бўлган. Куняси Абу Бакр бўлган. Лекин у кишининг Бакр исмли ўғиллари бўлмаган. Бакр сўзининг маъноси биринчи бўлувчи деган маънони англатади. Чунки Абу Бакр розияллоҳу анҳу яхши ишларда доимо биринчи бўлар эдилар. Шу сабабли бу киши Абу Бакр, яъни яхшиликда биринчи бўлувчи, деб аталганлар.
   Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг Абу Ҳанифа деган кунялари ҳам васфий куняга киради. Чунки у кишининг ёлғиз Ҳаммод исмли ўғиллари бўлган холос. Ундан бошқа ўғиллари ҳам, қизлари ҳам бўлмаган.
   У кишининг Ҳанифа сўзи билан куняланиши сабабини “Хойротул ҳисон” номли китобда бундай дейилган:
ان کنیته ابوحنیفة مونث حنیف وهوالناسک أوالمسلم لأن الحنف المیل،والمسلم مائل الی الدین الحق. قیل سبب تکنیته بذالک ملازمته للدواة المسماة حنيفة بلغة العراق . 
   “Абу Ҳанифа куняси “ҳаниф” сўзининг муаннас шакли бўлиб, у носик ёки мусулмон деган маънони билдиради. Чунки “ҳанф”, деб бир нарсага мойил бўлишга айтилади. Мусулмон инсон ҳақ динга мойил бўлади. Абу Ҳанифа деб куняланишларининг бошқа бир сабаби у киши Ироқ тилида Ҳанифа деб аталадиган қалам ва сиёҳдонни доим ўзлари билан олиб юрганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 12.09.2024
Робиъул аввал— 9
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 12.09.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
04:30
Ифторлик бошланиши: 18 : 35

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ