🍽 Таомлангандан кейин дуо қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таомини еб бўлгач:
الحمدُ للهِ الذي أطعَمَني هذا الطَّعامَ ورَزَقَنيه من غيرِ حولٍ مِنِّي ولا قوةٍ
🤲 “Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоъама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
✍️ Маъноси: "Бу таомни куч-қувватимсиз менга таомлантириб, у ила мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин".
👆Ёдлаб олинг
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ

✅ Биласизми
«Набий соллaллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди. Чунки шайтон менинг қиёфамга киролмайди», дедилар».

✅ Устозни эътирофи
Қўяверинг, ҳали у фалузаж ейди (илмнинг шарафи)
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди Қози Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Отам вафот этганида мен ёш бола эдим. Онам мени газлама оқловчига олиб бориб топширди. Мен Абу Ҳанифанинг дарс ҳалқалари олдидан ўтиб кетаётиб, у ерда тўхтаб дарс эшитиб ўтирардим. Ортимдан онам келиб, қўлимдан тутиб, дарс ҳалқасидан олиб, газлама оқловчининг олдига элтиб қўяр эди. Мен эса онамнинг хоҳишига хилоф ўлароқ Абу Ҳанифанинг дарсига борар эдим.
Иш шундай давом этавергач, онам Абу Ҳанифага: “Бу бола етим бўлиб, фақатгина менинг урчуғим (ип йигирадиган чарх) орқасидан едирадиган нарсамдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Сиз эса бу болани айнитдингиз”, деди.
Шунда Абу Ҳанифа: “Қулоқ солинг, ўйламасдан гапирманг, ҳали бу бола шундай илм оладики, ферузадан бўлган ликопчада хандон писта ёғидан қилинган фалузаж*ни ейди”, деди.
Онам: “Сиз ақлдан озган қария экансиз”, деди.
Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Мен қози бўлиб ишлаётганимда бир куни халифа Ҳорун ар-Рошиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт ферузадан бўлган ликопчада фалузаж олиб келинди. Шунда у менга: “Бундан енг, бу нарса биз учун ҳамма вақт ҳам тайёрланавермайди”, деди.
Мен: “Бу нима экан, эй мўминларнинг амири?”, деб сўрадим.
У: “Бу фалузаж”, деди.
Мен жилмайиб қўйдим.
У: “Нима учун куляпсиз?”, деди.
Мен: “Шунчаки кулдим, Аллоҳ мўминларнинг амирининг умрини узоқ қилсин!”, дедим.
У киши эса: “Кулишингиз сабабини айтинг”, деди.
Мен мазкур воқеани айтиб бердим.
Шунда у: “Илм дунё ва охиратда манфаат беради ва юқори мартабага кўтаради. Аллоҳ Абу Ҳанифани раҳматига олсин! Дарҳақиқат у кўз билан кўра олмайдиган нарсаларни ақл кўзи билан кўрар эди”, деди”.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “У шогирдларимнинг ичида энг билимдони”, деб айтар эдилар. (Ал-Бидоя ван-ниҳоя)

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Бугун ҳафтанинг Якшанба куни
8-Сентябръ 2024йил,
5- Робиъул аввал 1446 ҳ.й
═════☁️☁️☀️☁️☁️═════
🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!
🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲
🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ

✅ Кун ояти:
وَمَا هَذِهِ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا لَهْوٌ وَلَعِبٌ وَإِنَّ الدَّارَ الْآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ
яъни: “Бу дунё ҳаёти фақат (озгина) ўйин-кулгидир. Агар улар билсалар, охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир” (Анкабут сураси, 64-оят).
🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ

Кун ҳадиси:
وعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا نَقَصَتْ صَدَقَةٌ مِنْ مَالٍ، وَمَا زَادَ اللهُ عَبْدًا بِعَفْوٍ إِلاَّ عِزًّا، وَمَا تَوَاضَعَ أَحَدٌ للهِ إِلاَّ رَفَعَهُ اللهُ».رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъли бўлса, Аллоҳ у банданинг даражасини кўтаради», - дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

#Намоз_вақтлари
Андижон вақти билан
🗓 ҳ. 1446 йил
5-Робиъул аввал
м. 2024 йил 8-Сентябръ
🌇 Қуёш вақти ⏰ 05:45
🌆 Қиём вақти ⏰ 12:12-12:22
АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:30;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 50;
🕌Шом 18:45;
🕌Хуфтон 20:15
ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:00;
🕌 Шом 18:45;
🕌 Хуфтон 20:30
☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪☪☪
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ

Қурьони каримдаги зикри ЭНГ кўп келган пайғамбар?
Anonymous Quiz
12%
Юсуф алайҳиссалам
37%
Иброҳим алайҳисалом
47%
Мусо алайҳиссалам
4%
Энди билиб оламан
Касал кишини бошқа бир киши таямум қилдирса, бу холатда ким ният қилиши керак?
Anonymous Quiz
33%
Таямум қилдирувчи
48%
Касал
10%
Фарқи йўқ
9%
Энди билиб оламан
Қуйидагилардан қай бир сўз "Аллоҳ покдир" деган маънони билдиради?
Anonymous Quiz
58%
Субҳаналлоҳ
14%
Алҳамдулиллоҳ
24%
Ҳасбуналлоҳ
4%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
✅ Дуо
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"
Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

✍ Саботул_ожизийн
Сулаймонким игурди инсу жиндин,
Ани фармони эрди бир нигиндин.
Кўриб турибсанки, Сулаймон ибни Довуд алайҳимассалом хизмати учун одамлару парилар, қушлару қуртлар, булутлару еллар, ер усти ва остидаги, кўк орасидаги нарсалар — барчаси ҳозир бўлдилар. Буларни Сулаймонга хизмат қилдиришга сабаб бўлган нарса узук қошида эди. Узук қошида Аллоҳнинг улуғ исми бор эди. Шунинг учун махлуқотнинг барчаси Сулаймон пайғамбарга мусаххар бўлиб, унинг хизматида эди. Бу ҳикоя ва узук қошига битилган сўз хусусида сўз кўп. Уларни тафсир китоблардан топиб ўқиш мумкин. “Игурмак” йиғилмоқ, жам бўлмоқдир. “Нигин” узук қоши маъносидадир. Ҳулласи калом, Сулаймон пайғамбарда бу қадар давлат бўлмоғининг сабаби узукдаги сўз эди. Ҳолбуки, узукнинг ўзи бир дирҳамча бўларди, холос.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак исмлари Қурьони каримда 5 марта зикр қилинган. Тўрт марта Муҳаммад бир марта Аҳмад келади:
Оли Имрон сураси, 114-оят.
Аҳзоб сураси, 40-оят.
Муҳаммад сураси, 2-оят.
Фатҳ сураси, 29-оят.
Соф сураси, 6-оят.
Юқоридагиларнинг дастлабки тўрттасида Муҳаммад исмлари зикр қилинган бўлса, бешинчисида Аҳмад исмлари зикр қилинган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2-АТР | МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ |
МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ
Устоз Абдулбосит қори Қобилов
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ
Устоз Абдулбосит қори Қобилов
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
✅ ОҒРИҚҚА ҚАРШИ ДУО
Усмон ибн Абу Ос Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мусулмон бўлганимдан бери танамда бир оғриқ бор эди, шу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қўлингни танангдаги оғриётган жойга қўйиб, уч марта "Бисмиллаҳ" дегин, кейин етти марта "Аъузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир" дегин», дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳ ва У Зотнинг қудрати билан безовта қилаётган ва безовта қилиши мумкин бўлган (дардларнинг) ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

КОМАДАГИ ИНСОННИНГ НАМОЗИ
❓CАВОЛ: Комага тушган инсон икки ёки уч йил кома ҳолатида бўлиб кейин ўзига келса, қолиб кетган намозлари нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Динимиз кўрсатмаларига кўра беш вақт ва ундан кам намоз вақтида беҳуш бўлиб, кейин ҳушига келган киши, шу муддатда қолиб кетган намозларини қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намозлар вақти давомида тинимсиз беҳуш ҳолда бўлган бўлса, бу вақтда қолиб кетган намозлар қазосини ўқимайди, ундан соқит бўлади.
Саволда айтилгандек узоқ йил давомида комада ётган бўлса, ўзига келгандан кейин бу вақтдаги намозлар қазосини ўқиш лозим бўлмайди. “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
ومن أغمي عليه خمس صلوات أو دونها قضى وإن كان أكثر من ذلك لم يقضي
“Беш вақт ва ундан кам намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, буларнинг қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, бу муддатдаги намозлар қазосини ўқимайди” Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.