QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Охирида икки пайғамбарнинг исми келган сура?
Anonymous Quiz
23%
Фажр
34%
Аъло
32%
Залзала
10%
Энди билиб оламан
Буюк фақиҳ аллома Бурҳониддин Марғинонийнинг бош асари?
Anonymous Quiz
24%
Бидоят ал-мунтаҳий
22%
Маносик ул-ҳаж
42%
Ҳидоя
12%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари нечта бўлган?
Anonymous Quiz
32%
4 та
46%
6 та
13%
8 та
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Агар ҳар кимга берса иззу имдод,
Келур хизматига жин, одамизод.

Яъни Аллоҳ таоло агар бирор кишини иззатламоқни ва унга кўмак беришни тиласа, унинг хизматига парилар ҳамда одамлар келади.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Биласизми

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 1 - бўлиб жаннатга кирадиган, қиёмат куни 1 - бўлиб тириладиган инсондирлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-АТР | МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ |

МУҚАДДИМА / МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ


Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#  Билишимиз зарур

Бурҳониддин Марғиноний 

Буюк фақиҳ аллома Али ибн Абу Бакр ибн Адужалил Марғиноний милодий XI  аср охирларида Марғилонда туғилган. У бутун Ислом оламида машҳур "Ҳидоя" асарини 1178 йили Самарқандда ёзган. Бурҳониддин Марғиноний ёшлик чоғларидаёқ Қуръони каримни ёд олиб, ҳадисларни чуқур ўрганиб, бутун умри давомида илм олган. 
У Ислом оламининг Ҳанафий мазҳаби бўйича буюк фақиҳи ва ҳуқуқшунос алломаси даражасига кўтарилди.

Ҳозир ҳам у зотнинг илмий мероси ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Жаҳондаги кўплаб олий ўқув юртларида мусулмон ҳуқуқшунослиги фанлари  Бурҳониддин Марғинонийнинг фиқҳий таълимоти асосида ўргатилади.

Аллома Самарқанддаги Чокардиза қабристонига дафн этилган.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
🍽 Таомлангандан кейин дуо қилиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таомини еб бўлгач:
الحمدُ للهِ الذي أطعَمَني هذا الطَّعامَ ورَزَقَنيه من غيرِ حولٍ مِنِّي ولا قوةٍ
🤲 “Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоъама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

✍️ Маъноси: "Бу таомни куч-қувватимсиз менга таомлантириб, у ила мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин".

👆Ёдлаб олинг

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Биласизми

«Набий соллaллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди. Чунки шайтон менинг қиёфамга киролмайди», дедилар».

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Устозни эътирофи

Қўяверинг, ҳали у фалузаж ейди (илмнинг шарафи)

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди Қози Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Отам вафот этганида мен ёш бола эдим. Онам мени газлама оқловчига олиб бориб топширди. Мен Абу Ҳанифанинг дарс ҳалқалари олдидан ўтиб кетаётиб, у ерда тўхтаб дарс эшитиб ўтирардим. Ортимдан онам келиб, қўлимдан тутиб, дарс ҳалқасидан олиб, газлама оқловчининг олдига элтиб қўяр эди. Мен эса онамнинг хоҳишига хилоф ўлароқ Абу Ҳанифанинг дарсига борар эдим.

Иш шундай давом этавергач, онам Абу Ҳанифага: “Бу бола етим бўлиб, фақатгина менинг урчуғим (ип йигирадиган чарх) орқасидан едирадиган нарсамдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Сиз эса бу болани айнитдингиз”, деди.

 Шунда Абу Ҳанифа: “Қулоқ солинг, ўйламасдан гапирманг, ҳали бу бола шундай илм оладики, ферузадан бўлган ликопчада хандон писта ёғидан қилинган фалузаж*ни ейди”, деди. 

Онам: “Сиз ақлдан озган қария экансиз”, деди. 

Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Мен қози бўлиб ишлаётганимда бир куни халифа Ҳорун ар-Рошиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт ферузадан бўлган ликопчада фалузаж олиб келинди. Шунда у менга: “Бундан енг, бу нарса биз учун ҳамма вақт ҳам тайёрланавермайди”, деди. 

Мен: “Бу нима экан, эй мўминларнинг амири?”, деб сўрадим.

У: “Бу фалузаж”, деди. 

Мен жилмайиб қўйдим. 

У: “Нима учун куляпсиз?”, деди. 

Мен: “Шунчаки кулдим, Аллоҳ мўминларнинг амирининг умрини узоқ қилсин!”, дедим. 

У киши эса: “Кулишингиз сабабини айтинг”, деди. 

Мен мазкур воқеани айтиб бердим. 

Шунда у: “Илм дунё ва охиратда манфаат беради ва юқори мартабага кўтаради. Аллоҳ Абу Ҳанифани раҳматига олсин! Дарҳақиқат у кўз билан кўра олмайдиган нарсаларни ақл кўзи билан кўрар эди”, деди”. 

Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “У шогирдларимнинг ичида энг билимдони”, деб айтар эдилар. (Ал-Бидоя ван-ниҳоя)

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Якшанба  куни 
8-Сентябръ  2024йил,  
5- Робиъул аввал  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   

وَمَا هَذِهِ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا لَهْوٌ وَلَعِبٌ وَإِنَّ الدَّارَ الْآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

яъни: “Бу дунё ҳаёти фақат (озгина) ўйин-кулгидир. Агар улар билсалар, охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир” (Анкабут сураси, 64-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

وعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا نَقَصَتْ صَدَقَةٌ مِنْ مَالٍ، وَمَا زَادَ اللهُ عَبْدًا بِعَفْوٍ إِلاَّ عِزًّا، وَمَا تَوَاضَعَ أَحَدٌ للهِ إِلاَّ رَفَعَهُ اللهُ».رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъли бўлса, Аллоҳ у банданинг даражасини кўтаради», - дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ:

(Ҳаддан ташқари) тўқлик жисмни оғирлаштиради, қалбни қаттиқлаштиради, ақлни бўшаштиради, уйқуни чақиради ва соҳибини ибодатдан заифлаштиради”, дедилар.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
5-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 8-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:45
🌆 Қиём вақти   12:12-12:22

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:30;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 50;
🕌Шом 18:45;
🕌Хуфтон 20:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:00;
🕌 Шом 18:45;
🕌 Хуфтон 20:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қурьони каримдаги зикри ЭНГ кўп келган пайғамбар?
Anonymous Quiz
12%
Юсуф алайҳиссалам
37%
Иброҳим алайҳисалом
47%
Мусо алайҳиссалам
4%
Энди билиб оламан