#Намоз_вақтлари
Андижон вақти билан
🗓 ҳ. 1446 йил
3-Робиъул аввал
м. 2024 йил 6-Сентябръ
🌇 Қуёш вақти ⏰ 05:42
🌆 Қиём вақти ⏰ 12:12-12:22
АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:30;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 50;
🕌Шом 18:45;
🕌Хуфтон 20:15
ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:00;
🕌 Шом 18:45;
🕌 Хуфтон 20:30
☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪☪☪
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ

Сийрат (Ислом тарихи) шундай бир гўзал тарихки, Танишганинг сари ...................ортади. Нуқтани ўрнига лойиқ сўзларни қўйинг?
Anonymous Quiz
47%
Муҳаббатинг
34%
Салоҳиятинг
15%
Қизиқишинг
3%
Энди билиб оламан
Сийрат шундай бир гўзал тарихки, Ўқиганинг сари ...................ортади. Нуқтани ўрнига лойиқ сўзларни қўйинг?
Anonymous Quiz
22%
Қизиқишинг
57%
Муҳаббатинг
18%
Саҳоватинг
3%
Энди билиб оламан
Сийрат шундай бир гўзал тарихки, Ўрганганинг сари ...................оласан. Нуқтани ўрнига лойиқ сўзларни қўйинг?
Anonymous Quiz
31%
Илм
49%
Ибрат
17%
Таълим
3%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
✅ Дуо
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"
Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ

✍ Саботул_ожизийн
Нечукким дўстини Султони кавнайн
Етурди соатида қоба қавсайн.
Дунёю охират Подшоҳи, яъни
Аллоҳ Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни бир соатда тўртинчи осмон устига миндириб, Жаброил алайҳиссаломга икки камон оралиғича масофада бўлди. Бу яқин қилмоқлик Қуръони каримнинг “Ван-нажм” сураси 9-оятида собитдир. Байтдаги “кавнайн” дан мурод дунё ва охиратдир. “Қоба қавсайн” икки камон ёки ёй оралиғидир.
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ

🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА
📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).
📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.
Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.
📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).
📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.
📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".
Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".
📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).
🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".
Даврон НУРМУҲАММАД
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).
📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).
📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.
Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.
📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).
📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.
📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".
Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".
📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).
🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".
Даврон НУРМУҲАММАД
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
✅ Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:
1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.
2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".
3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.
👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

✅ Биласизми
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салам 6 ёшга тўлганларида оналари Омина онамиз Ясриб (Мадина) яқинидаги Абво деган жойда вафот этадилар
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салам 6 ёшга тўлганларида оналари Омина онамиз Ясриб (Мадина) яқинидаги Абво деган жойда вафот этадилар
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари
Аллоҳнинг борлигига ишонган одам У зотни яхши таниши ҳам керак. Ақоид илми истилоҳи билан айтганда маърифат ҳосил қилиши лозим. Бу маърифат эса Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва У зотнинг сифатларини билиш ила ҳосил бўлади.
Аллоҳ таоло: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», деган (Аъроф: 180-оят).
Аллоҳ таолонинг бу гўзал исмларининг маънолари билан танишамиз.
1. Аллоҳ.
Аллоҳ лафзи «алаҳа» феълидан олинган «илоҳ» масдарига мансуб бўлиб маъбуд - ибодат қилинган зот - маъносини англатади. Арабларда «илоҳ»нинг аввалига алиф ва лом ҳарфлари киритилган ва «ал-илоҳу» ҳосил бўлган. Сўнгра ҳамзанинг ҳаракатини ломи таърифга нақл қилинган ва бир жинсдаги икки ҳарфни идғом қилингандан кейин «Аллоҳ» лафзи ҳосил бўлган.
Аллоҳ лафзи яккаю ягона маъбуди ҳаққа исм бўлиб қолган. У зотдан бошқага бу исм ишлатилмаган.
Баъзи уламолар, Аллоҳ исми аъзамдир, деганлар. Бу лафзи жалола ҳақида Ибн Атоуллоҳ Сакандарий каби зотлар алоҳида китоблар ҳам ёзганлар.
2. Раҳмон.
«Раҳмон» – улуғ неъматларни берувчи.
«Раҳмон» сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, барчага–кофирга ҳам, мўминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи, маъносини англатади. Раҳмон сифатини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга нисбатан ишлатиб бўлмайди.
3. Роҳийм.
«Роҳийм» – латиф неъматларни берувчи.
«Роҳийм» сифати эса хосроқ бўлиб, қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.
4. Малик.
«Малик» – барча нарсанинг эгаси.
«Малик» – ҳақиқий эгадир, Ундан ўзга эга йўқ. Шунинг учун бандалар фақат Унга қул бўладилар. Ҳеч вақтда бир қулга икки хўжа бўлмайди. Шунинг учун инсонлар ўзларига ўхшаган инсонларга эмас, балки ягона яратганга, ҳақиқий эга-Маликка қул бўлишлари лозим.
5. Қуддус.
«Қуддус» - барча айблардан ҳоли, нолойиқ сифатлардан пок. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир.
6. Салом.
«Салом» - нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-хотиржамлик ва роҳат берувчи зот. Аллоҳ «Салом» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ато қилади.
7. Мўмин.
Мўмин - иймон ва омонликни берувчи.
8. Муҳаймин.
«Муҳаймин» - ҳамма нарсани қамраб олувчи, яъни, Аллоҳ бандаларинг барча ҳолатларига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди.
9. Азиз.
Азиз - барчанинг устидан ғолиб. Ундан бирор нарса ғолиб кела олмайди.
10. Жаббор.
Жаббор - олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади.
... давоми бор.
(Изоҳ: Ҳар жума бериб борамиз. Иложи бўлса ёдлаб олинг ва фарзандларингизга ҳам ёдлатиб қўйинг).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари 6 та бўлган

✅ Ҳожат намози
Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).
Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@QUBOUZ