QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
44.Ad-Dukhan / الدخان
Abdulbosit Qobilov
Духон сураси (тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов
Forwarded from QUBO.UZ
БУ ДУО СИЗ УЧУН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.
“Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.
“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.
Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Жума  куни 
6-Сентябръ  2024йил,  
3- Робиъул аввал  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида шундай деган: 
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ
   яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз”, деб марҳамат қилган (Анбиё сураси 107-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
"لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ وَالإِمَامُ مُسْلِمٌ).
     яъни:“Сизлардан бирортангиз мен унга боласидан, ота-онасидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмини комил бўла олмайди”, – дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Каҳф сураси

Абдулбосит қори

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
 Бир гуноҳ қилганингда дарҳол тавба қил! Инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқмагани учун чўкади.

  Жалолиддин Румий

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
3-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 6-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:42
🌆 Қиём вақти   12:12-12:22

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:30;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 50;
🕌Шом 18:45;
🕌Хуфтон 20:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:00;
🕌 Шом 18:45;
🕌 Хуфтон 20:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Сийрат (Ислом тарихи)  шундай  бир гўзал тарихки, Танишганинг сари ...................ортади. Нуқтани ўрнига лойиқ сўзларни  қўйинг?
Anonymous Quiz
47%
Муҳаббатинг
34%
Салоҳиятинг
15%
Қизиқишинг
3%
Энди билиб оламан
Сийрат  шундай  бир гўзал тарихки, Ўқиганинг сари ...................ортади. Нуқтани ўрнига лойиқ сўзларни  қўйинг?
Anonymous Quiz
22%
Қизиқишинг
57%
Муҳаббатинг
18%
Саҳоватинг
3%
Энди билиб оламан
Сийрат  шундай  бир гўзал тарихки, Ўрганганинг сари ...................оласан. Нуқтани ўрнига лойиқ сўзларни  қўйинг?
Anonymous Quiz
31%
Илм
49%
Ибрат
17%
Таълим
3%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ