QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Саботул_ожизийн

Ғазаб ел Одийларни қилди нобуд
,
Эди ул ел — насими тобеъи Ҳуд

Од исмли бир подшоҳ қавми, яъни одийлар бошидан кечган қиссадан маълумки, Аллоҳ таолонинг қаҳр ели Од қавмини фисқу фужур ишлари учун йўқ қилди. Аммо ушбу ел Ҳуд пайғамбар қавми учун юмшоқ ел бўлди — омон қолдилар. “Насим” сўзи бу байтда “юмшоқ” маъносида келган.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларига биноан «Ихлос» сурасини уч бора ўқиш Қуръонни ўқиш билан баробардир.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Мавлид ойи муборак бўлсин!

Оламларга раҳмат қилиб юборилган Зот, кўзимиз нури, бошимиз тожи, шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой – Рабиул аввал эшик қоқмоқда.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари бутун инсоният учун чинакам улкан неъматдир, катта воқеадир.

Аслида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг биринчи набий ҳисобланадилар. Ҳадиси шарифда: «"Ё Расулуллоҳ! Сизга нубувват қачон вожиб бўлди?" деб сўрашди. Шунда у зот: "Одам (алайҳиссалом) руҳ ва жасад орасида эканида", деб жавоб бердилар» (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
«(Эй Муҳаммад) Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят).

Рабиул аввал – коинот султонига кўп-кўп салавот айтиш, саломлар ва дурудлар йўллаш ойидир. Шундай экан, бу ойни ғанимат билайлик. Тилимиздан салавот, салом ва дуруд тушмасин.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ "ал-Бидоя ва-н-Ниҳоя" асарида айтишича, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан: "Сиз қайси тоифадансиз?", деб сўрашган экан. Бу саволга Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: "Ўтган уламоларни сўкмайдиган, тақдирга ишонган, қибла аҳлидан бўлганлардан ҳеч кимни бирорта гуноҳи сабабли кофирга чиқармайдиган кишилар тоифасиданман!", деб жавоб берганлар.

📚 "Ал-Бидоя ван-ниҳоя" китоби 9-жуз, 336-бет

👆 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ТАНДИР ВА ЎЧОҚЛАРНИ ЎРНАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тандир ва ўчоқларни оғзини қиблага қаратиб ўрнатиш мумкинмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Бу масалани динга алоқаси йўқ. Тандир ва ўчоқларни исталган томонга қаратиб ўрнатиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1446 йил
Робиул-аввал ойининг 1-куни  2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Туркий ҳукмдорлардан султон Маҳмуд Ғазнавий дини комиллиги, Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига уйғун яшагани, адолатпешалиги билан машҳур эди. Унинг бир вазири бўлиб, вазирнинг Муҳаммад исмли ўғли султонга котиблик қиларди. Бир куни Маҳмуд Ғазнавий котибини исми билан эмас, «Эй вазирнинг ўғли!» деб чақирди. Бу ҳолдан котиб сергакланди. Бирор янглиш иш қилиб, подшоҳни ранжитиб қўйдимми, деб ўйлади. Бўлган воқеани отасига айтиб, маслаҳат сўради. Вазир ҳам минг андишада жавоб излаб ҳукмдорга мурожаат қилди. Шунда Маҳмуд Ғазнавий: “Ташвишланманг, эй вазир, ҳамиша ўғлингизнинг исмини айтиб чақирганимда таҳоратли бўлардим. Бу сафар таҳоратим йўқ эди. Шунинг учун таҳоратсиз ҳолда уни Муҳаммад, деб чақиришдан, Пайғамбаримиз муборак исмларини тилга олишдан қўрқдим”, деб жавоб қилди.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Чоршанба  куни 
4-Сентябръ  2024йил,  
1- Робиъул аввал  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг" (Аҳзоб сураси, 56-ояти)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَكْمَلُ المُؤمِنِينَ إِيْمَانًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا، وَخِيَارُكُمْ خِيَارُكُمْ لِنِسَائِهِمْ».رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймон жиҳатидан комили хулқи яхшиларидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига хушмуомалали бўлганларидир», - дедилар (Имом Термизий ривоятлари).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
 Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Бир мусулмоннинг ҳожатини чиқаришим, мен учун минг ракат намоз ўқишимдан ҳам суюклироқдир».

📚 Ибн Абуд Дунё «Қазоул ҳавоиж»да ривоят қилган, (48).

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
1-Робиъул аввал
        м. 2024 йил 4-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:40
🌆 Қиём вақти   12:12-12:22

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:30;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 55;
🕌Шом 18:55;
🕌Хуфтон 20:25

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:05;
🕌 Шом 18:55;
🕌 Хуфтон 20:40

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Зиммага юкланмаган, лекин бажарилиши талаб қилинган амал бу  ....?
Anonymous Quiz
38%
Вожиб амал
36%
Суннат амал
21%
Мустаҳаб амал
5%
Энди билиб оламан
Хадижа онамиз Қурайш қабиласи орасида кунялари нима эди?
Anonymous Quiz
49%
Тоҳира
18%
Фозила
25%
Оқила
7%
Энди билиб оламан
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исмлари нима?
Anonymous Quiz
7%
Муҳаммад
53%
Абдураҳмон
34%
Абдуллоҳ
6%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ