QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Андижон вилояти, Олтинкўл тумани

🗓 ҳ. 1441 йил 9-зулҳижжа
м. 2020 йил 30-июл

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:38
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:25
🕋 Шом 19:36
🕋 Хуфтон 21:10

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:20
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:36
🕋 Хуфтон 21:20

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
Арафа-ҳаётимиздаги энг муҳим кун!

- "Дуоларнинг энг яхшиси Арафа кунги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши сўз "Лаа илааҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, луҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду, ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр" дир". (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У Зотнинг шериги йўқ. Мулк У Зотгадир, Ҳамд У Зотгадир. У Зот барча нарсага қодирдир).
Савоб тарозисига оғир, аммо, тилларимиз учун енгил бўлган зикр бор: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил Азийм" (Аллоҳ Ўз зотига яраша ҳамдга лойиқ ва покдир. Улуғ Аллоҳ барча нарсадан покдир).
Ушбу дуоларни кўп-кўп такрор қилайлик..

- Қўлимиздан келганча бу кунда садақа қилайлик..

Эй, умр! Эй, орзу-умид ва ҳоҳиш-истакларга тўла қалб!

Бу кунни зое қилиб қўйма!

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Зуҳо намозини ўқиш тартиби:

Намозга киришиш: - Намозни бошлашдан аввал қуйидагича ният қилинади: “Тўрт ракат зуҳо намозини холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”.

- Кейин икки қўлни қулоқнинг юмшоқ жойига олиб бориб, “Аллоҳу акбар” деб намозга кирилади.

- Кейин қўллар туширилиб, киндик остида боғланади.

Биринчи ракат: - Қўллар боғлангандан кейин қуйидаги “Сано” дуосини ўқийди: “Субҳаанакаллоҳумма вабиҳамдика ватабааро касмука ватаъаалаа жаддука валаа илааҳа ғойрук”. - Сўнг “Аъузу” ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, “Фотиҳа” сурасини ўқийди.

- Кейин “омийн” дейди.

- Сўнгра ўзи яхши билган бир сурани зам сура сифатида ўқийди.

- Кейин “Аллоҳу акбар” деб, руку қилади.

- Рукуда уч марта “Субҳаана роббиял ъазим”, дейилади.

- Сўнгра “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деб бошини рукудан кўтариб, яна тик турилади.

- Кейин “Роббанаа лакал ҳамд”, деб бироз тик туради

- Кейин “Аллоҳу акбар” деб саждага боради. Саждада уч марта “Субҳана роббиял аълаа”, дейди.

- Саждадан “Аллоҳу акбар” деб қайтиб, хотиржам ҳолатда, қўлларини сонини устига қўйиб ўтиради

- Кейин яна “Аллоҳу акбар” деб яна бир марта сажда қилади. Унда ҳам уч марта “Субҳана роббиял аълаа”ни айтади.

Кейин “Аллоҳу акбар” деб иккинчи ракатга туради.

Иккинчи ракат: - Иккинчи ракат ҳам биринчиси каби бўлади. Фақатгина иккинчи ракатда “Сано” ўқилмайди, “Аъузу” айтилмайди.

- Намозхон иккинчи ракатда икки марта сажда қилиб бўлгандан кейин ўтиради ва “Аттаҳийят” дуосини ўқийди.

- Кейин “Аллоҳу акбар” деб учинчи ракатга туради.

Учинчи ракат: - Учинчи ракатда иккинчи ракатда нима қилган бўлса шуни бажаради.

- Учинчи ракатнинг икки марта саждасидан кейин ўтирмасдан тўртинчи ракатга туради.

Тўртинчи ракат: - Тўртинчи ракатда учинчи ракатда нима қилган бўлса, шуни қилади.

- Тўртинчи ракатнинг икки саждасини бажаргандан кейин ўтиради ва “Аттаҳийят” дуосини ўқийди.

- Кейин “Аллоҳумма соли ъало...” ва “Аллоҳумма борик ъало...” салавотларини ўқийди.

- Мазкур икки салавотдан кейин “Аллоҳумма мағфирли...” , “Роббанаа аатинаа фид дуня...” дуоларини ўқийди.

- Кейин аввал ўнг елкасига қараб, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ” деб салом беради.

- Кейин чап елкасига қараб “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, деб салом беради.

👆Шу билан тўрт ракатли зуҳо намози адо этилган ҳисобланади.

👆Дўстларга ҳам тарқатиб сиз ҳам савобга эга бўлинг.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Ғафлатда қолманг

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳматуллоҳи алайҳнинг дуо ҳақидаги сўзлари нақадар ажойиб:
Дуонинг арконлари, қанотлари, сабаблари ва вақтлари бор.

👉 Агар у арконларига мувофиқ келса, кучли бўлади.

👉 Қанотларига мувофиқ келса , осмонда парвоз қилади.

👉 Вақтларига мувофиқ келса, мувофақиятли бўлади

👉Агар у сабабларига мувофиқ келса -ютуқ келтиради.

Солиҳлардан бири шундай дейди: Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим.

👆Дўстларга ҳам тарқатиб сиз ҳам савобга эга бўлинг

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
https://t.me/QUBOUZ
ЭНГ КАТТА БОЙЛИК – СЕНИНГ УЧУН САМИМИЙ ДУО ҚИЛАДИГАН ЯҚИНЛАРИНГНИНГ БОРЛИГИДИР...

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг @QUBOUZ
Қурбон ҳайтингиз муборак бўлсин ! Азиз биродарлар.
Зуҳо намозини вақти Андижонда Эрталаб 5:30 да ўқилади.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Зуҳо намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари

Наманган вилояти – 5:30
Андижон вилояти – 5:30
Фарғона вилояти – 5:35
Тошкент шаҳри – 5:40
Тошкент вилояти – 5:35
Сирдарё вилояти – 5:45
Жиззах вилояти – 5:50
Самарқанд вилояти – 5:55
Сурхондарё вилояти – 6:05
Қашқадарё вилояти – 6:05
Бухоро вилояти – 6:05
Навоий вилояти – 6:00
Хоразм вилояти – 6:00
Қорақалпоғистон Республикаси – 6:00

📌Эслатма: Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
МУБОРАК БЎЛСИН!
Зул ҳижжа ойининг 1⃣0⃣ куни

@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Жума куни
31- Июль 2020 йил,
10- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Қурбон ҳайитини куни Зуҳо намозларини ўқиб ибодатлар билан ўтказишни насиб қилгин. Ушбу кунда қиладиган барча Қурбонлик ва эҳсон ҳамда ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.


Дуода бўлинг. Уйда қолинг

Обуна бўлинг:@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳадялар беришинг, чунки ҳадя, оз бўлсин ё кўп бўлсин, кек-адоватни кетказади ва меҳр ўйғотади», – дедилар.


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Андижон вилояти, Олтинкўл тумани

🗓 ҳ. 1441 йил 10-зулҳижжа
м. 2020 йил 31-июл

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:39
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:25
🕋 Шом 19:35
🕋 Хуфтон 21:05

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:25
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:35
🕋 Хуфтон 21:15

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО ҲАҚИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.


(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Зухо намози ва фазилати

➡️ Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир".
(Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Табароний, Баззор ва Ибн Абу Осим ривоят қилишган.)

➡️ Юқоридаги ҳадис қуйидаги кўринишда ҳам ривоят қилинган:
"Ким икки ракаат зуҳо намози ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди. Ким тўрт ракаат зуҳо намози ўқиса, қаноатлилардан деб ёзилади. Ким олти ракаат зуҳо намози ўқиса, у ўша кун учун унга кифоя қилади. Ким саккиз ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ таоло уни обидлардан деб ёзиб қўяди. Ким ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, у одам учун Аллоҳ жаннатда бир уй барпо қилади".

👆Дўстларга ҳам тарқатинг сиз ҳам савобга эга бўлинг.

🔗Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Мўминга тикан кириши ва ундан оғирроқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ўчиради", дедилар" (Имом Термизий ривояти).

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Audio
Санжарбек домла
"Мунаббиҳот" китобидан
1.08.20й 17-қисм
@QUBOUZ
Андижон вилояти, Олтинкўл тумани

🗓 ҳ. 1441 йил 11-зулҳижжа
м. 2020 йил 1-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:41
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:25
🕋 Шом 19:34
🕋 Хуфтон 21:05

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:30
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:34
🕋 Хуфтон 21:15

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
Ҳикмат

➡️ Сичқоннинг зарарини дафъ этмай туриб, омборга буғдой қўйма...


Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ