QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Софий туфроғин этгач жон ила жисм,
Нечукким   айлади   донои   ҳар   исм,

- Байтидан кўриниб турибдики, Аллоҳ Одам Сафийуллоҳни тупроқдан яратди. Ҳеч кимдан илм олдирмай, унинг кўнглига илҳом солиб, ҳар нарсаларнинг исмларини билдирди. Одам алай-ҳиссалом фаришталар билан 72 тилда сўзлаша олди. Албатта, бу ажабдан-ажаб бир ҳолдир.

Халос  этса бировни Раббул афлок,
Қолур тоғ остида, андин чиқур пок.

Аллоҳ таоло кўклар хожасидир. Агар У бирон кимсани халос қилишни истаса, гарчи ул кимса балою қазо тоғининг остида қолса ҳам, уни безиёну заҳмат сақлар. Еру кўкларнинг Яратгувчиси Аллоҳнинг сақлагувчилик сифати ҳар ишда намоён бўлур.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

― Қуръонни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар: Малоикаларнинг энг афзали бўлдилар.

― Қуръон Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлди: Ҳабибимиз Сарвари Коинот бўлдилар.

― Қуръон Уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилди: умматларнинг энг яхшиси бўлди.

― Қуръон Рамазон ойида нозил бўлди: ойларнинг энг яхшиси бўлди.

― Қуръон Қадр кечасида нозил бўлди: кечаларнинг энг афзали бўлди.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳикоя: Бани Исроил Пайғамбарларидан бирини олдига бир ёш оила эр-хотин келадилар. Уларга Пайғамбари уларни ҳаёти иккига бўлингани хурсандчилик ва ташвишли кунлардан иборат эканини, улар қайсини ҳоҳласалар аввал шунда яшаб кейин иккинчи ҳолат бошларига тушиши ҳақида ҳабар беради. Эр-хотин бирлари аввал ёшлик чоғимизда кучимиз борида машаққатли кунларни яшаб олайлик, қариганда роҳат-фароғатда яшаймиз деса, иккинчиси аввал ёшлигимизда ўйнаб-кулиб бахтли онларни ўтказайлик, сўнг қариганда машаққатли кунларни ҳам яшаб ўтаверамиз, деб тортишибдилар. Охирул амр аввал бахтли онларни, сўнгидан машаққатли кунларни яшашга розиликларини билдирадилар. Улар аввалида бахтли онларни яшаб роҳатда яшаб ўтибдилар. Умрларини иккинчи ярми келганда ҳам улардан роҳат-фароғат кетмагани ва бошларига қийин кунлар келмаётганидан таажжубланибдилар. Пайғамбари олдига бориб сўрасалар, уларга Аллоҳ таоло бахтли кунларига шукр қилиб яшаганликлари учун роҳату-фароғатларини зиёда қилгани ва қийинчилик кунларни бошига солмасдан, бундай кунлар ўрнига ҳам бахтли кунларни ато қилганини маълум қилган экан.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ИСМ ЎЗГАРТИРИШ ШАРТЛАРИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Исм ўзгартириш қандай тартибда бўлади ва шартлари қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда исм ўзгартириш учун алоҳида маросим ёки қоидалар йўқ. Исмини ўзгартирган киши исмини ўзгартирганини ўзига яқин инсонларга эълон қилиб қўйса кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳижрий тақвим бўйича қайси ой кириб келмоқда?
Anonymous Quiz
12%
Ражаб ойи
66%
Робиъул аввал ойи
16%
Шаввол ойи
5%
Энди билиб оламан
Бу ҳижрий-қамарий ойларни ёдлаб олинг ва фарзандларингизга ҳам ёдлатиб қўйинг!

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 2.09.2024
Сафар — 29
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 2.09.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
04:20
Ифторлик бошланиши: 18 : 55

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ориф зотлардан бири шундай деган:

“Аллоҳ таоло бешта нарсани бешта ўринга қўйган:
1. Азизликни тоатга қўйган.
2. Хорликни маъсиятга қўйган.
3. Ҳайбатни кечани ибодат билан бедор ўтказишга қўйган.
4. Ҳикматни қоринни тўқ қилмасликка қўйган.
5. Бойликни қаноатга қўйган.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
2-Сентябръ  2024йил,  
29- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:    Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эслангиз!» (Аҳзоб сураси, 9-оят)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «لَا يُرَدُّ الدُّعَاءُ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмас», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Мусулмон ўзидан ёши улуғ кишини кўрса, "Мендан кўра кўпроқ ибодат қилган" дея, ҳурмат қиилиши, ўзидан ёши кичик кишини эса "Мендан кўра камроқ гуноҳ қилган" дея иззат қилиши лозим.

©Имом Раббоний Аҳмад Сарҳиндий.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Робиъул аввал  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
29-Сафар
        м. 2024 йил 2-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:37
🌆 Қиём вақти   12:13-12:23

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:25;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 00;
🕌Шом 19:00;
🕌Хуфтон 20:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:10;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:10;
🕌 Шом 19:00;
🕌 Хуфтон 20:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ