QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ВАТАН

Хазрати Умар розияллоҳу анҳу “Агар Ватан севгиси бўлмаганда, юртлар хароб бўладилардир ” деганлар.
Алихон тўра Соғуний хазратлари “Биздан  эмасдур Ватанни севмаганлар” деб, бежизга айтмаганлар. Юртни уни севганлар обод қилади, уни Ватан деб билганлар  ҳимоя  қилади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Падид этса жаҳон ичра фавосил,
Қилур ҳар фасл турлук нашъа ҳосил.

Аллоҳ таоло бу дунёнинг елдек ўтиб кетмоқлигини тўрт фасл узра қўйди. Баҳор кунларида ўлик ердан ўланларни чиқариб ўстирарки, бу ҳол одам болаларининг қабрларидан туриб, тирилмоғига ишорадир. Ёз фаслида ўт-ўланлар тамом ўсиб, тўла етилурлар. Бу одам ўғлонларининг бу фоний дунёда бироз айшу ишрат этмакларига ишора. Куз келиб, бояги тамом етилган ўт-ўланлар буткул гулларшо меваларидан айнилиб, қурий бошлар. Бу ҳам одам болаларининг йигитлиги ўтиб, қариликка кира бошлаганига ишорадир. Қиш фаслида бояги тузук дунё бузилиб, соф сувлар тўнгиб, қор ёғиб, кулли ҳайвонлар устига машаққатлар ёғилур. Бу ҳам махлуқотнинг қиёматда қўпиб, бошларига тушган қайғулар билан машғул бўлажакларига ишорадир. Зеро, ҳакиму донолар аймишларки, бу фоний дунё ичида ҳар бир нарса охират белгиларига ишорадир.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
МУСТАҚИЛЛИК УЛУҒ НЕЪМАТИ

Мустақиллик, Аллоҳ таолонинг бизга ато этган энг улуғ неъматидир. Неъмат бўлганда ҳам, ҳар куни, ҳар соат фикр юритиладиган, ҳар дам шукур қилинадиган қадри-шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай асраб- авайланадиган бебаҳо неъматдир.

Буни қадрига етайлик!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръонда кўтарилган масалалар тўрт ҳилдир: 1. Тавҳид. 2. Нубувват (пайғамбарлик). 3. Ҳашр (қайта тирилиш) ва адолат. 4. Ибодат.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳанафий мазҳаби

Aллома Aбдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатово” китобларида Шох Валийюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларнинг ҳам, ҳанбалийларнинг ҳам, моликийларнинг ҳам мазҳаби тарқалмаган, бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Aбу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ мазҳабига эргашиш вожиб бўлади. Маккаи-Мукаррама ва Мадинаи-Мунавварада яшовчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда барча мазҳабларни топиш имконияти бор”.

👆 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​ЛАҚАБ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?


CАВОЛ: Динимизда одамларнинг исмини қисқартириш (масалан, “Умида” исмини “Уми” деб) ёки лақаб билан мурожаат қилиш мумкинми? 

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Исмнинг маъноси салбий томонга ўзгармаслиги ва исм эгасининг рози бўлиши шарти билан кишининг исмини қисқартирса бўлади.
   Лақаб эса икки турли бўлади:
1. Кишини хорлаш, камситиш, ерга уриш мақсадида қўлланиладиган лақаб. Бу турдаги лақаб билан бировни чақириш асло жоиз эмас. Чунки мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳаромдир.
2. Кишини обрўсини ошириш, уни мақташ маъносидаги лақаб. Бу турдаги лақаб билан мурожаат қилиш жоиз. Азалдан кўплаб олимларга “Ҳужжатул Ислом” (Ислом динининг ҳужжати), “Шамсул-аимма” (Имомлар қуёши) каби мақтовли лақаблар билан аташ кенг жорий бўлган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Эр-хотин баробар асрамаса гар,
Оила деган қўрғон бузилгусидир.
Никоҳ риштасига ҳушёр бўл чунки,
Арқон таранглашса, узилгусидир.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни 
1-Сентябръ  2024йил,  
28- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:    Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»  (Иброҳим сураси, 7-оят ).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким инсонларга улардан кўрган яхшиликлари эвазига шукр қилмас экан, демак Аллоҳга ҳам шукр қилмабди”, - деб марҳамат қилганлар. (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳунарингдан бир кун етарсан бахтга,
Ҳунарсиз ким етар тож ила тахтга?!

Низомий Ганжавий

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрдонлар!
Барчаларингизни энг улуғ ва азиз байрам - Мустақиллик куни билан чин дилдан қутлайман.  Осмонимиз мусаффо, ҳар бир кунимиз тинчлик-хотиржамликка тўлуғ бўлсин!

Мустақилликимиз абадий бўлсин!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
28-Сафар
        м. 2024 йил 1-Сентябръ


🌇 Қуёш вақти   05:37
🌆 Қиём вақти   12:13-12:23

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:25;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 00;
🕌Шом 19:00;
🕌Хуфтон 20:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:10;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:10;
🕌 Шом 19:00;
🕌 Хуфтон 20:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Али розияллоҳу анҳу: "Қурьони каримда бир оят бор. У тибнинг барчасини ўзида жамлаган" деганлар ва у оятни зикр қилганлар. У қайси оят?
Anonymous Quiz
20%
Аъроф сураси, 31-оят
46%
Бақара сураси, 255-оят
22%
Исро сураси, 82- оят
11%
Энди билиб оламан
Ваҳий келтирувчи фаришта Жаброил алайҳиссалом Набий алайҳиссаломнинг ҳузурига неча марта ўзининг асл яратилган суратида келган?
Anonymous Quiz
23%
1 марта
42%
2 марта
26%
3 марта
9%
Энди билиб оламан
"Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай" бу сўзларни ким айтган?
Anonymous Quiz
22%
Баҳоуддин Нақшбанд
25%
Алишер Навоий
46%
Имом Бухорий
7%
Энди билиб оламан