QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
#Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Шанба куни 
31-Август  2024йил,  
27- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ (المجادلة: 11)
   яъни: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур..” (Мужодала сураси 11-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «رَكْعَتَا الْفَجْرِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган.

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
    Доимо ҳаракатда бўлиш керак. Чунки тўхтаганнинг ўтиргиси келади. Ўтирганнинг ётгиси келади. Ётганнинг ухлагиси келади.

Ал-Ҳоразмий

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
27-Сафар
        м. 2024 йил 31-Август


🌇 Қуёш вақти   05:36
🌆 Қиём вақти   12:14-12:24

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:25;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 00;
🕌Шом 19:00;
🕌Хуфтон 20:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:10;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:10;
🕌 Шом 19:00;
🕌 Хуфтон 20:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Жаннат билан дўзах ўртасини ажратиб турувчи деворнинг номи нима? Қурьонда сура номи билан ҳам келган?
Anonymous Quiz
34%
Аъроф
30%
Анфол
25%
Анкабут
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ВАТАН

Хазрати Умар розияллоҳу анҳу “Агар Ватан севгиси бўлмаганда, юртлар хароб бўладилардир ” деганлар.
Алихон тўра Соғуний хазратлари “Биздан  эмасдур Ватанни севмаганлар” деб, бежизга айтмаганлар. Юртни уни севганлар обод қилади, уни Ватан деб билганлар  ҳимоя  қилади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Саботул_ожизийн

Падид этса жаҳон ичра фавосил,
Қилур ҳар фасл турлук нашъа ҳосил.

Аллоҳ таоло бу дунёнинг елдек ўтиб кетмоқлигини тўрт фасл узра қўйди. Баҳор кунларида ўлик ердан ўланларни чиқариб ўстирарки, бу ҳол одам болаларининг қабрларидан туриб, тирилмоғига ишорадир. Ёз фаслида ўт-ўланлар тамом ўсиб, тўла етилурлар. Бу одам ўғлонларининг бу фоний дунёда бироз айшу ишрат этмакларига ишора. Куз келиб, бояги тамом етилган ўт-ўланлар буткул гулларшо меваларидан айнилиб, қурий бошлар. Бу ҳам одам болаларининг йигитлиги ўтиб, қариликка кира бошлаганига ишорадир. Қиш фаслида бояги тузук дунё бузилиб, соф сувлар тўнгиб, қор ёғиб, кулли ҳайвонлар устига машаққатлар ёғилур. Бу ҳам махлуқотнинг қиёматда қўпиб, бошларига тушган қайғулар билан машғул бўлажакларига ишорадир. Зеро, ҳакиму донолар аймишларки, бу фоний дунё ичида ҳар бир нарса охират белгиларига ишорадир.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
МУСТАҚИЛЛИК УЛУҒ НЕЪМАТИ

Мустақиллик, Аллоҳ таолонинг бизга ато этган энг улуғ неъматидир. Неъмат бўлганда ҳам, ҳар куни, ҳар соат фикр юритиладиган, ҳар дам шукур қилинадиган қадри-шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай асраб- авайланадиган бебаҳо неъматдир.

Буни қадрига етайлик!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръонда кўтарилган масалалар тўрт ҳилдир: 1. Тавҳид. 2. Нубувват (пайғамбарлик). 3. Ҳашр (қайта тирилиш) ва адолат. 4. Ибодат.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ