QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
     ҲАЗРАТИ ХАДИЧА БИНТИ
               ХУВАЙЛИД

   Бутун оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ бандалари ичра Ўзига энг суюклиси бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё ва охиратда энг хайрли бўлган неъматларни насиб этган. Улардан бири - у зотнинг аҳли байтларидир. Аҳли байт ҳақида сўз кетаркан, кўз олдимизга биринчилардан бўлиб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк аёли ҳазрати Хадича бинти Хувайлид келади.
    Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишингиз туфайли) бой қилиб қўймадими?!» (Зуҳо сураси, 8-оят)
    У ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Аллоҳга қасамки,Аллоҳ менга Хадичадан кўра хайрлисини бермади. Одамлар куфр келтирганларида у менга ишонди. Одамлар мени ёлғончига чиқарган дамларда у мени тасдиқлади. Одамлар мени маҳрум қилганларида у менга бор давлатини фидо қилиб, дастак берди. Аллоҳ мени унинг севгиси билан ризқлантирди» (Имом Термизий ривояти).
     Дарҳақиқат, ҳазрати Хадича инсониятга ҳаёт сабоғини беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғамини арита олган бу аёлдан ўрганиладиган жуда кўп жиҳатлар бор.
    Жаброил алайҳиссаломдан ваҳийни қабул қилиб олган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аршдан келган илоҳий Каломни унга айтиб бераркан, унинг тутган тутуми улуғвор эди. Оламлар сарварини қучиб, қўриб, ўраб, тасалли ва мужда берадиган сўзларни айта олди. У зотга борини, ҳаётини бағишлади. Оқибатда у Аллоҳ ва фаришталарининг саломига, жаннатда эса алоҳида кўшкка сазовор бўлди:
    «Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди:
Ё Расулуллоҳ, анави узоқдан кўринган Хадича. Сизнинг олдингизга келаётир. Ёнидаги халтачасида егулик бор...
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у томонга муҳаббат билан боқдилар. Жаброил алайҳиссалом сўзида давом этди: Хадича ёнингизга келганида Раббингиздан ва мендан унга салом айтинг! Унга жаннатда инжудан қилинган бетакрор саройнинг муждасини беринг. У сарой ичида на шовқин, на иш ва на ҳаракат бордир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). «Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо:
- Ё Расулуллоҳ, Хадичани нега бу қадар яхши кўрасиз, нега жуда кўп эслайсиз? деб сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳаётимда Хадичадек бошқа бири бўлиши мушкул. Унинг қалбида ҳеч кимда бўлмаган бир фазилат мужассам эди. У кўнгилдаги маҳзунликни бир пасда аритиш хусусиятига эга эди, деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий ривояти).
    Ана шундай бетакрор, тенгсиз аёл эди севимли Хадича онамиз!...

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат» китобидан

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръоннинг илк тушган оятлари «Алақ» сурасининг дастлабки 5-оятлари, сўнггиси «Моида» сурасининг 3-оятидир.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Агар ҳаётда ғамгинлик, сиқилиш, тангликни сезсанггиз, Қуръон билан алоқангизга қайтинг.

"Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур".
(Тоҳа сураси 124-оят)


👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Машинада ўтириб намоз ўқиш мумкинми

Cавол: Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?


📩 Жавоб: Уловга миниб намоз ўқиш ҳақида Мулла Али Қори бундай дейди: "Нафл намозларни шаҳар ташқариси (яъни мусофир намозни қаср қиладиган ўринлар)да уловга минган ҳолда, қибладан бошқа томонга қараб ҳам имо-ишора билан ўқиб кетиш мумкин. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоий Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни Хайбар томонга юзланиб, уловлари устида намоз ўқиётганини кўрдим", дейилади. Бошқа ривоятда "...Бу ишни (яъни уловда намоз ўқишни) Фарзларда қилмас эдилар", деб келади. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади. Фақат Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқийди, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидлироқ, деганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 29.08.2024
Сафар — 25
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 29.08.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
04:15
Ифторлик бошланиши: 19 : 00

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
29-Август  2024йил,  
25- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَمَا أُوتِيتُم مِّن شَيْءٍ فَمَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَزِينَتُهَا ۚ وَمَا عِندَ اللَّهِ خَيْرٌ وَأَبْقَىٰ ۚ أَفَلَا تَعْقِلُونَ

«Сизларга берилган нарсалар бу (ўткинчи) дунё ҳаётининг матоҳ ва зийнатларидир, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсалар эса, яхшироқ ва боқийроқдир. Ақл юргизмайсизларми?!»
(Қасас сураси, 60-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَا أَنْزَلَ اللهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
    Инсоннинг фазилати унинг
қўлида нималар борлигида
эмас, балки у нималар бера
олишидадир.

Масалан, Қуёшда олов бор,
лекин унинг фазилати бутун
коинотни нурга тўлдириб
туришидадир.


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
25-Сафар
        м. 2024 йил 29-Август


🌇 Қуёш вақти   05:35
🌆 Қиём вақти   12:15-12:25

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 00;
🕌Шом 19:05;
🕌Хуфтон 20:35

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:10;
🕌 Шом 19:05;
🕌 Хуфтон 20:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қўл билан таом етганда нечта бармоқ билан олинади?
Anonymous Quiz
51%
3 та
29%
4 та
17%
5 та
2%
Энди билиб оламан
Имом Бухорий бобомизни асарлари?
Anonymous Quiz
8%
10 дан ошади
32%
20 дан ошади
49%
30 дан ошади
11%
Энди билиб оламан
Қурьони каримдаги энг узун оят қайси суранинг қайси ояти?
Anonymous Quiz
77%
Бақара сураси, 282-оят
7%
Тавба сураси 56-оят
12%
Каҳф сураси 100-оят
4%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Энг ширин кечанинг охирида уйғониб қилинган дуолар ижобат бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Аллоҳ таоло ҳар кеча, кечанинг охирги учдан бири қолганида
“Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилай, ким Мендан сўрайди,
Мен унга (сўраган нарсасини) берай, ким Мендан кечирим сўрайди,  Мен уни кечирай”
, дейди». Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Истиғфор дуоси

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

📖 «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»

🔖 Маъноси: "Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан".

👆Яқинларга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Саботул_ожизийн

Самовот уйини тутди муаллақ,
Жаҳона ҳукмини кўрсатди мутлақ.

Яъни кўк уйини тиргаксиз яратди. Аллоҳнинг осмонни тиргаксиз яратганлиги халойиққа ибрат учундир. Сизлар ҳам бу ҳолдан ибрат олиб, Ҳақ таолонинг бирлигини билиб олгайсизлар.

Қилиб ғабро мадорин зиммаи хут.
Бани одамга андин қисм этар қут.

Яъни Аллоҳ таоло ернинг аслини балиқ устига қўйди. Шу балиқ устидаги ерларда Аллоҳ одам болаларига ризқ улашиб, бирининг ризқини кенг, бирининг ризқини тор қилди.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ