QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 
28-Август  2024йил,  
24- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур". (Тоҳа сураси 124-оят)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «اقْرَأُوا الْقُرْآنَ، فَإِنَّهُ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَفِيعًا لِأَصْحَابِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни қироат қилинг, чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келадир», - дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
24-Сафар
        м. 2024 йил 28-Август


🌇 Қуёш вақти   05:33
🌆 Қиём вақти   12:15-12:25

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 00;
🕌Шом 19:05;
🕌Хуфтон 20:35

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:10;
🕌 Шом 19:05;
🕌 Хуфтон 20:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Фурқон сўзининг маъноси нима?
Anonymous Quiz
48%
Китоб
17%
Фироқ
28%
Фарқловчи
7%
Энди билиб оламан
Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ким эдилар?
Anonymous Quiz
22%
Амакивачча
11%
Ўғил
63%
Набира
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Саботул_ожизийн

Ушбу китобнинг аввалги байти еру - осмонларни яратган Зотга сано айтиш билан бошланади:

ثنا للخالق غبرا ۶ ا فلا ک
یراتی قطره دین گوحر پاک.

«Сано лил холиқи ғаброву афлок»,
Яратди қатраедин гавҳари пок.

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу


Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ  «Фотиҳа» сураси тафсирида айтади: «Алҳамдулиллаҳ, яъни Оллохга ҳамд бўлсин, дегани сано бўлиб, бу билан Оллох ўз Зотига сано айтаяпди. Бунинг зимнида Оллоҳ таоло бандаларини Ўзига сано айтишга буюряпди,

Тафсирул Қуръанил Азийм лимамил ҳофиз  Ибн Касир. Ал- жузул аввал. Дорул маърифа, Байрут, 1989,25- бет

Демак «Саботул ожизийн »муаллифи Сўфи Оллоҳёр шу амрга буйсуниб, биринчи сўзини осмонлару ерни яратган Зотга сано- мақтов айтиш билан бошлади ва байт давомида Оллоҳ таолонинг «бир қатра сув» [маний] дан «пок гавҳар»-Одам фарзандларини яратганига ишора этади.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
     ҲАЗРАТИ ХАДИЧА БИНТИ
               ХУВАЙЛИД

   Бутун оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ бандалари ичра Ўзига энг суюклиси бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё ва охиратда энг хайрли бўлган неъматларни насиб этган. Улардан бири - у зотнинг аҳли байтларидир. Аҳли байт ҳақида сўз кетаркан, кўз олдимизга биринчилардан бўлиб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк аёли ҳазрати Хадича бинти Хувайлид келади.
    Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишингиз туфайли) бой қилиб қўймадими?!» (Зуҳо сураси, 8-оят)
    У ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Аллоҳга қасамки,Аллоҳ менга Хадичадан кўра хайрлисини бермади. Одамлар куфр келтирганларида у менга ишонди. Одамлар мени ёлғончига чиқарган дамларда у мени тасдиқлади. Одамлар мени маҳрум қилганларида у менга бор давлатини фидо қилиб, дастак берди. Аллоҳ мени унинг севгиси билан ризқлантирди» (Имом Термизий ривояти).
     Дарҳақиқат, ҳазрати Хадича инсониятга ҳаёт сабоғини беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғамини арита олган бу аёлдан ўрганиладиган жуда кўп жиҳатлар бор.
    Жаброил алайҳиссаломдан ваҳийни қабул қилиб олган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аршдан келган илоҳий Каломни унга айтиб бераркан, унинг тутган тутуми улуғвор эди. Оламлар сарварини қучиб, қўриб, ўраб, тасалли ва мужда берадиган сўзларни айта олди. У зотга борини, ҳаётини бағишлади. Оқибатда у Аллоҳ ва фаришталарининг саломига, жаннатда эса алоҳида кўшкка сазовор бўлди:
    «Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди:
Ё Расулуллоҳ, анави узоқдан кўринган Хадича. Сизнинг олдингизга келаётир. Ёнидаги халтачасида егулик бор...
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у томонга муҳаббат билан боқдилар. Жаброил алайҳиссалом сўзида давом этди: Хадича ёнингизга келганида Раббингиздан ва мендан унга салом айтинг! Унга жаннатда инжудан қилинган бетакрор саройнинг муждасини беринг. У сарой ичида на шовқин, на иш ва на ҳаракат бордир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). «Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо:
- Ё Расулуллоҳ, Хадичани нега бу қадар яхши кўрасиз, нега жуда кўп эслайсиз? деб сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳаётимда Хадичадек бошқа бири бўлиши мушкул. Унинг қалбида ҳеч кимда бўлмаган бир фазилат мужассам эди. У кўнгилдаги маҳзунликни бир пасда аритиш хусусиятига эга эди, деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий ривояти).
    Ана шундай бетакрор, тенгсиз аёл эди севимли Хадича онамиз!...

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат» китобидан

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Биласизми...

Қуръоннинг илк тушган оятлари «Алақ» сурасининг дастлабки 5-оятлари, сўнггиси «Моида» сурасининг 3-оятидир.

👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Агар ҳаётда ғамгинлик, сиқилиш, тангликни сезсанггиз, Қуръон билан алоқангизга қайтинг.

"Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур".
(Тоҳа сураси 124-оят)


👆Ёдда сақланг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Машинада ўтириб намоз ўқиш мумкинми

Cавол: Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?


📩 Жавоб: Уловга миниб намоз ўқиш ҳақида Мулла Али Қори бундай дейди: "Нафл намозларни шаҳар ташқариси (яъни мусофир намозни қаср қиладиган ўринлар)да уловга минган ҳолда, қибладан бошқа томонга қараб ҳам имо-ишора билан ўқиб кетиш мумкин. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоий Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни Хайбар томонга юзланиб, уловлари устида намоз ўқиётганини кўрдим", дейилади. Бошқа ривоятда "...Бу ишни (яъни уловда намоз ўқишни) Фарзларда қилмас эдилар", деб келади. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади. Фақат Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқийди, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидлироқ, деганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 29.08.2024
Сафар — 25
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 29.08.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
04:15
Ифторлик бошланиши: 19 : 00

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
29-Август  2024йил,  
25- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَمَا أُوتِيتُم مِّن شَيْءٍ فَمَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَزِينَتُهَا ۚ وَمَا عِندَ اللَّهِ خَيْرٌ وَأَبْقَىٰ ۚ أَفَلَا تَعْقِلُونَ

«Сизларга берилган нарсалар бу (ўткинчи) дунё ҳаётининг матоҳ ва зийнатларидир, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсалар эса, яхшироқ ва боқийроқдир. Ақл юргизмайсизларми?!»
(Қасас сураси, 60-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ