QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.73K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
"Фалончи сизни ёмонлади" дейишди.
"Заҳматсиз келган ажр қандай яхши" дедилар.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Инсон умри дарёдек тез фурсатда ўтади. Ажал қачон ва қандай ҳолатда келиши эса фақат Аллоҳга аён. Тирик эканмиз, танимиз саломат экан тавбага шошилайлик. Тавба маълум жой, вақт ёки ёш танламайди. Шу сабаб вақтдан унумли фойдаланиб тавба қилиш орқали Роббимизга боғланайлик.

Ўтмай қолар тавбамиз,   Бино бўлгач  қабримиз!
Эй воҳ, тавба қилайлик,   Бино бўлмай  қабримиз!
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни 
27-Август  2024йил,  
23- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар» (Бақара сураси, 186-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «إذا تزوج العبد فقد إستكمل نصف الدين، فليتق الله في النصف الباقي». رواه البيهقي

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар банда оила қурса, бас, динининг ярмини тўлдирибди. Қолган ярмини тўлдириш учун Аллоҳга тақво қилсин”. Байҳақий ривоят қилган.


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Саҳл Тустарийдан: "Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди".

"Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ" (Маъноси: "Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан").


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
23-Сафар
        м. 2024 йил 27-Август


🌇 Қуёш вақти   05:30
🌆 Қиём вақти   12:15-12:25

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 00;
🕌Шом 19:05;
🕌Хуфтон 20:35

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:10;
🕌 Шом 19:05;
🕌 Хуфтон 20:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бомдод намозида қанча қироат қилар эдилар?
Anonymous Quiz
25%
50-70 оят
39%
50-100 оят
22%
60-100 оят
14%
Энди билиб оламан
"Зам" сўзининг маъноси нима?
Anonymous Quiz
23%
Қисқа
55%
Қўшиш
16%
Кичик
5%
Энди билиб оламан
Энг ширин кечанинг охирида уйғониб қилинган дуолар ижобат бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Аллоҳ таоло ҳар кеча, кечанинг охирги учдан бири қолганида
“Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилай, ким Мендан сўрайди,
Мен унга (сўраган нарсасини) берай, ким Мендан кечирим сўрайди,  Мен уни кечирай”
, дейди». Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Forwarded from QUBO.UZ
   Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг дуоси

«Роббана аслиҳ байнана, ваҳдиний субулал-Ислами, ва нажжина миназ-зулумати илан-нур. Васриф ъаннал-фаваҳиша ма зоҳаро, вама батан. Ва барик лана фий асмааина ва абсорина ва қулубина ва азважина ва зурриййаатина ва туб ъалайна иннака антат таввабур роҳийм. Важъалнаа шакирийна линеъматика, муснийна биҳа, қобилийна биҳа ва атмимҳа ъалайна».
Маъноси: “Эй Раббимиз! Келишолмаганларимизни яраштир, бизни Ислом йўлига ҳидоят айла, бизни зулматлардан нурга чиқар. Биздан ошкор ва яширин барча ёмонликларни кетказ. Кўзларимизга, қулоқларимизга, қалбларимизга, ишларимизга, аёлларимизга ва фарзандларимизга барака ато айла, гуноҳларимизни кечир. Шубҳасиз, Сен марҳаматли ва гуноҳларни кечиргувчисан. Бизни неъматингга шукр этувчи, ҳамд айтувчи қил ва неъматингни биздан аяма!” («Ал-Канз», «Ал-Мунтаҳаб»дан).

👆Яқинларга ҳам улашинг!
Сиз ҳам катта савобга эга бўласиз.

🔗 Каналга уланиш:@QUBOUZ
. Имом Замахшарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ерга баланд тоғлар қозиқ бўлгани каби мусулмончиликка Имом Абу Ҳанифа илмлари қозиқдир!".

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

👆 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Имом Шофеъий айтадилар:
Агар сиз ўзингизни Аллоҳнинг олдидаги қадрингизни билмоқчи бўлсангиз, У сизни қайси ўринга қўйганига қаранг....
Агар сизни зикр билан машғул қилган бўлса, демак билингки, У ҳам сизни зикр қилмоқчи.
Агар сизни Қуръон тиловати билан машғул қилган бўлса, демак билингки, У сизга гапирмоқчи.
Агар сизни тоатлар билан машғул қилган бўлса, билингки У сизни Ўзига яқин тутибди.
Агар сизни дунё билан машғул қилган бўлса, билингки У сизни Ўзидан узоқлаштирди.
Агар сизни бошқалар билан машғул қилиб қўйган бўлса, билингки У сизни хўрлапди.
Агар сизни дуо билан машғул қилган бўлса, билингки У сизга бермоқчи.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
CАВОЛ: Ранги ўзгарган ариқ суви нажосат ҳисобланадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувда учта сифат бўлади: ранг, ҳид ва таъм. Агар оқар сувга нажосат тушиб, мазкур уч сифатнинг бирини ўзгартирса, сув нажосатга айланади. Агар пок нарса тушиши туфайли ўзгарса, нажосат бўлмайди. Масалан, барг, тупроқ лой каби нарсаларнинг тушиши билан ўзгарса, бундай сувни нажосат бўлди, дейилмайди. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда батафсил жавоб берилган. Жумладан, “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:

وإن اختلط به نجس، فإن كان جاريا أو عشرا في عشرلا تنحسر أرضه بالغرف: لا ينجس إلا إذا غير طعمه أو لونه أو ريحه، وإن لم يكن، ينجس
  
“Агар сувга нажосат тушса ва бу сув оқар сув ёки ўн газга ўн газ (эни ва бўйи беш метрга беш метр) ҳажмдаги ҳовуз бўлиб, ҳовучлаб сув олиш туфайли остидаги ер очилиб қолмаса, сув нажосат бўлмайди. Аммо нажосат сувнинг таъми, ранги ёки ҳидини ўзгартириб юборса, сув нажосатга айланади. Агар нажосат тушган сув оқар сув ёки ўн газга ўн газли ҳовуз бўлмаса ва унга нажосат тушса, сувнинг сифатларида ўзгариш бўлмаса ҳам сув нажосатга айланади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ