ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ
#қарз
❓1264-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال
“Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”.
Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим.
“Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади:
إن الديون تقضى بأمثالها
“Қарзлар ўз мислича адо этилади”.
Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ

Telegram
QUBO.UZ
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали

Ҳаётингда тўрт ҳил одамлар борки, сен уларни асло унутмаслигинг керак:
1. Қийинчилик пайтида сенга ёрдам берган киши,
2. Ўзинг ўзингга ишонмай турган пайтда сенга ишонган киши
3. Сенга эвазсиз (Аллоҳ йўлида) ёрдам берган киши
4. Ҳаётингнинг яҳши томонга бурилишига ҳисса қўшган киши
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
1. Қийинчилик пайтида сенга ёрдам берган киши,
2. Ўзинг ўзингга ишонмай турган пайтда сенга ишонган киши
3. Сенга эвазсиз (Аллоҳ йўлида) ёрдам берган киши
4. Ҳаётингнинг яҳши томонга бурилишига ҳисса қўшган киши
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
✅ ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ
#Фатво
Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:
من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض
"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади".
("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Ўлик туғилган болага жаноза ўқиладими?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
✅ Ҳикоя
Хазрати Умар. халифалик кезларида Мадинада кечалари . юпун уст-бош билан ухламасдан шахар кезар эканлар. Шундай кезлардан бир хонадондан : “Қизим сутга сув қўшгин, кўпаяди” деган овозни эшитибди. Шунда қизи: “Йўқ онажон халифа Умар сутга сув қўшиб сотманглар, дея фармон берган-ку” дебди, “ эй, кўп гапирма, ярим кечада халифа буни қайдан билсин” дебди она, “ Йўқ онажон, халифани ҳурматини сақламоғимиз керак. У кўрмагани билан Аллоҳ кўриб турибди-ку. Аллоҳдан қўрқайлик...” дебди қиз. Эртасига халифа ўша қизга совчи қўйиб, ўзига келин қилиб олган экан. Шундай покиза зотлардан улуғ кишилар дунёга келган. Ўшанда халифаи замон келинни кўрай демади. Мол-мулкига қизиқмади. Балки тақвоси-ю халоллиги учун ўғлига олиб берди. Демак, фарзандимиз тарбияси учун сизу биздан кўра, аёлимизнинг тақвоси кўпроқ зарур экан. Онанинг хулқ-одоби фарзандга кўкрак сути орқали ўтаркан. Худо сақласин агар она хиёнаткор бўлса, албатта унинг ўғил-қизлари хиёнаткор бўлади. Халқимизда бир мақол бор-ку: “Қирғоқ кўриб бўз ол, она кўриб қиз ол”.

#ЭСЛАТИНГ
Эртага 22.08.2024
Сафар — 18
ПАЙШАНБА!
Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?
Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).
Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг! Зеро, сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲
⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
22.08
Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Эртага 22.08.2024
Сафар — 18
ПАЙШАНБА!
Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?
Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).
Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг! Зеро, сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲
⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
22.08
.2024 (Андижон вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 04 : 05Ифторлик бошланиши: 19 : 10Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
✅ Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.
1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.
2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.
3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.
4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.
5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.
6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.
👆Яқинларга ҳам улашинг!
🔗 Каналга уланиш учун босинг

Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.
Убайдуллоҳ ибн Умайр
Аллоҳга омонатсизлар!
Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.
🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Убайдуллоҳ ибн Умайр
Аллоҳга омонатсизлар!
Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.
🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни
22-Август 2024йил,
18- Сафар 1446 ҳ.й
═════☁️☁️☀️☁️☁️═════
🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!
🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲
🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ

✅ Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ
яъни: “Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас”. Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар” (Намл сураси, 65-оят).
🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ

✅ Кун ҳадиси: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ (رَوَاهُ الامَامُ التِّرْمِذِيُّ)
яъни: “Ким фолбинга ёки башоратчига борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди” (Имом Термизий ривоятлари).
🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ (رَوَاهُ الامَامُ التِّرْمِذِيُّ)
яъни: “Ким фолбинга ёки башоратчига борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди” (Имом Термизий ривоятлари).
🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари
Андижон вақти билан
🗓 ҳ. 1446 йил
18-Сафар
м. 2024 йил 22-Август
🌇 Қуёш вақти ⏰ 05:28
🌆 Қиём вақти ⏰ 12:16-12:26
АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 10;
🕌Шом 19:15;
🕌Хуфтон 20:45
ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:20;
🕌 Шом 19:15;
🕌 Хуфтон 21:00
☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪☪☪
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ

Аллоҳ таоло Биби Марямга кимни кафил қилган?
Anonymous Quiz
21%
Байтул Мақдис роҳибларидан бирини
46%
Закариё алайҳис салламни
21%
Яҳё алайҳис салламни
11%
Энди билиб оламан
Ҳижрий қамарий ойларда "Ражаб ойи" нечанчи ой ҳисобланади?
Anonymous Quiz
50%
7
33%
9
10%
11
8%
Энди билиб оламан
"Бидъат" сўзининг маъноси нима?
Anonymous Quiz
53%
Суннат бўлмаган амални қилмоқ.
18%
Урф одатларни қилмоқ
24%
Ўҳшаши бўлмаган бир ишни қилмоқ.
5%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
✅ Дуо
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"
Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).