ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Усталар учун иш жойи топиб бериш ва шунинг учун бир марталик ҳақ олиш жоиз. Бу ҳолатда усталар тўғридан тўғри иш берувчи билан битим тузадилар. Лекин усталарга бир марта иш топиб бериб, ҳар ойлигидан маълум фоиз ҳақ олиб туриш ҳалол эмас. Чунки бу ҳеч қандай хизмат қилмасдан ҳақ олиш бўлади.
Агар бир киши буюртмачидан маълум бир ишни аниқ бир нарх баробарига қабул қилиб олса ва шу ишни қилишга уста ёлласа, бу иккита алоҳида битим ҳисобланади. Масалан, 100 га қабул қилиб олган ишини усталарга 80 га қилдирса, 20 фойдаси унга ҳалол. Усталарни пулини у тўлайди, унга буюртмачи тўлайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ

Telegram
QUBO.UZ
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали

✅ Улуғларни ўгитлари
МАЙЙИТ ДУНЁГА ҚАЙТАРИЛСА...
Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) маййит дафн қилингандан кейин қабр олдида туриб, ёнидаги кишига шундай деди:
- Нима деб ўйлайсан ,агар бу маййит дунёга қайтарилса, нима қилган бўларди? У киши:
- Албатта истиғфор айтган, намозини адо қилган ва яхшиликларни кўпайтирган бўларди,- деди. Шунда Ҳасан Басрий:
-У ўтказиб юборган бўлса, биз ўтказиб юбормайлик,- деди.

✅ Ҳикоя. ОНА ДУОСИ
Ҳали жуда ёшлигидаёқ юқори маънавий даражага эришган Боязид Бастомий ҳазратларидан бу мартабага қандай етгани ҳақида сўрашди. “Онамнинг дуоси сабабли”, деди ва бошидан ўтган воқеани ҳикоя қилиб берди:
– Онам қариб, хасталаниб қолган эди. Бир куни кечаси сув сўради. Мен дарҳол ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим. Идишларни қарадим, ҳаммаси бўш эди. Сув чиқариб, ичкарига олиб кирганимда онам ухлаб қолганди. Қўлимда мис тоғорачадаги сув билан уйғонишини кутиб ўтирдим. Бир муддатдан кейин онам кўзини очди. Унга сувни тутдим. Совуқдан музлаган идишни тутиб тураверганимдан қўлларим қизариб кетганди. Буни кўрган онам йиғлаб юборди: “Эй Рoббим, ўғлимнинг фидокорлигини кўриб турибсан, уни азиз қил”, деб дуо қилди. Ўшандан кейин ўзимда ўзгаришлар юз бераётганини ҳис қила бошладим.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни
21-Август 2024йил,
17- Сафар 1446 ҳ.й
═════☁️☁️☀️☁️☁️═════
🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!
🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲
🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ

✅ Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
яъни: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай” (Аъроф сураси, 55-оят).
🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ

✅ Кун ҳадиси:
عَنْ عَلْقَمَةَ بْنِ وَائِلٍ رضي الله عنه عَنْ أَبِيْهِ: "أَنَّهُ صَلَّى مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَلَمَّا بَلَغَ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِيْنَ قَالَ: آمِيْنْ وَأَخْفَى بِهَا صَوْتَهُ") رواه الإمامُ أحمدُ والإمامُ أبو داودَ الطيالسيُّ والإمامُ أبو يَعلى الموصلي والإمامُ الدارقطني والإمامُ الحاكمُ(
яъни: Алқама ибн Воил оталаридан ривоят қиладилар, оталари Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидилар. Пайғамбаримиз “ғойрил мағзуби ъалайҳим валаззоллин”га етганларида оминни овоз чиқармасдан айтдилар (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд, Имом Абу Яъло, Имом Дорақутний, Имом Ҳоким ривоятлари).
🔗Каналга уланиш учун босинг

#Намоз_вақтлари
Андижон вақти билан
🗓 ҳ. 1446 йил
17-Сафар
м. 2024 йил 21-Август
🌇 Қуёш вақти ⏰ 05:27
🌆 Қиём вақти ⏰ 12:16-12:26
АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 10;
🕌Шом 19:15;
🕌Хуфтон 20:45
ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:20;
🕌 Шом 19:15;
🕌 Хуфтон 21:00
☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪☪☪
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ

Ҳасан розияллоҳу анҳу қачон таваллуд топганлар?
Anonymous Quiz
19%
Ҳижрий 2-йили
45%
Ҳижрий 3-йили
20%
Ҳижрий 4-йили
16%
Энди билиб оламан
Бадр жангида Мадинага ғалаб хушхабарини олиб келган саҳоба ким эди?
Anonymous Quiz
26%
Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу
32%
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу
32%
Саьд ибн Муоз розияллоҳу анҳу
11%
Энди билиб оламан
"Саҳв" сўзи луғатда қандай маънони англатади?
Anonymous Quiz
24%
Кечириш
34%
Тазарруь
33%
Унутиш
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
✅ Дуо
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"
Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ
#қарз
❓1264-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال
“Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”.
Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим.
“Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади:
إن الديون تقضى بأمثالها
“Қарзлар ўз мислича адо этилади”.
Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам.

Ҳаётингда тўрт ҳил одамлар борки, сен уларни асло унутмаслигинг керак:
1. Қийинчилик пайтида сенга ёрдам берган киши,
2. Ўзинг ўзингга ишонмай турган пайтда сенга ишонган киши
3. Сенга эвазсиз (Аллоҳ йўлида) ёрдам берган киши
4. Ҳаётингнинг яҳши томонга бурилишига ҳисса қўшган киши
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
1. Қийинчилик пайтида сенга ёрдам берган киши,
2. Ўзинг ўзингга ишонмай турган пайтда сенга ишонган киши
3. Сенга эвазсиз (Аллоҳ йўлида) ёрдам берган киши
4. Ҳаётингнинг яҳши томонга бурилишига ҳисса қўшган киши
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
✅ ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ
#Фатво
Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:
من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض
"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади".
("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Ўлик туғилган болага жаноза ўқиладими?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
✅ Ҳикоя
Хазрати Умар. халифалик кезларида Мадинада кечалари . юпун уст-бош билан ухламасдан шахар кезар эканлар. Шундай кезлардан бир хонадондан : “Қизим сутга сув қўшгин, кўпаяди” деган овозни эшитибди. Шунда қизи: “Йўқ онажон халифа Умар сутга сув қўшиб сотманглар, дея фармон берган-ку” дебди, “ эй, кўп гапирма, ярим кечада халифа буни қайдан билсин” дебди она, “ Йўқ онажон, халифани ҳурматини сақламоғимиз керак. У кўрмагани билан Аллоҳ кўриб турибди-ку. Аллоҳдан қўрқайлик...” дебди қиз. Эртасига халифа ўша қизга совчи қўйиб, ўзига келин қилиб олган экан. Шундай покиза зотлардан улуғ кишилар дунёга келган. Ўшанда халифаи замон келинни кўрай демади. Мол-мулкига қизиқмади. Балки тақвоси-ю халоллиги учун ўғлига олиб берди. Демак, фарзандимиз тарбияси учун сизу биздан кўра, аёлимизнинг тақвоси кўпроқ зарур экан. Онанинг хулқ-одоби фарзандга кўкрак сути орқали ўтаркан. Худо сақласин агар она хиёнаткор бўлса, албатта унинг ўғил-қизлари хиёнаткор бўлади. Халқимизда бир мақол бор-ку: “Қирғоқ кўриб бўз ол, она кўриб қиз ол”.