QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Намозда қўл боғлаш кўриниши

Савол: Намозда тик турганда қўл қандай ҳолатда туради? Бировлар кўкрагида ушлаб туради, бировлар пастроқда тутади. Айримлар эса билакларини тутиб туради. Қиёмда қўл тутишнинг одоби тўғрисида тушунтириб берсангиз.


📩 Жавоб: Ҳанафий мазҳабимизга кўра намозда турган киши қўлларини бир-бирига боғлаб, киндик остига қўяди. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз.

Воил ибн Ҳужр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Meн Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйиб, киндик остига қўйганларини кўрдим" (Имом Ибн Абу Шайба ривояти). "Эълоус сунан" китобида бу ҳадиснинг ровийлари ишончлидир дейилган. Яна бир ривоятда бундай келади:
Абу Воил розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтди: "Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади" (Имом Абу Довуд ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Усталар учун иш жойи топиб бериш ва шунинг учун бир марталик ҳақ олиш жоиз. Бу ҳолатда усталар тўғридан тўғри иш берувчи билан битим тузадилар. Лекин усталарга бир марта иш топиб бериб, ҳар ойлигидан маълум фоиз ҳақ олиб туриш ҳалол эмас. Чунки бу ҳеч қандай хизмат қилмасдан ҳақ олиш бўлади.
Агар бир киши буюртмачидан маълум бир ишни аниқ бир нарх баробарига қабул қилиб олса ва шу ишни қилишга уста ёлласа, бу иккита алоҳида битим ҳисобланади. Масалан, 100 га қабул қилиб олган ишини усталарга 80 га қилдирса, 20 фойдаси унга ҳалол. Усталарни пулини у тўлайди, унга буюртмачи тўлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Улуғларни ўгитлари

МАЙЙИТ ДУНЁГА ҚАЙТАРИЛСА...

Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) маййит дафн қилингандан кейин қабр олдида туриб, ёнидаги кишига шундай деди:

- Нима деб ўйлайсан ,агар бу маййит дунёга қайтарилса, нима қилган бўларди?  У киши:

- Албатта истиғфор айтган, намозини адо қилган ва яхшиликларни кўпайтирган бўларди,- деди. Шунда Ҳасан Басрий:

   -У ўтказиб юборган бўлса, биз ўтказиб юбормайлик,- деди.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳикоя. ОНА ДУОСИ

Ҳали жуда ёшлигидаёқ юқори маънавий даражага эришган Боязид Бастомий ҳазратларидан бу мартабага қандай етгани ҳақида сўрашди. “Онам­нинг дуоси сабабли”, деди ва бошидан ўтган воқеани ҳикоя қилиб берди:
– Онам қариб, хасталаниб қолган эди. Бир куни кечаси сув сўради. Мен дарҳол ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим. Идиш­ларни қарадим, ҳаммаси бўш эди. Сув чиқариб, ичкарига олиб кирганимда онам ухлаб қолганди. Қўлимда мис тоғорачадаги сув билан уйғонишини кутиб ўтирдим. Бир муддатдан кейин онам кўзини очди. Унга сувни тутдим. Совуқдан музлаган идишни тутиб тураверганимдан қўлларим қизариб кетганди. Буни кўрган онам йиғлаб юборди: “Эй Рoббим, ўғлимнинг фидокорлигини кўриб турибсан, уни азиз қил”, деб дуо қилди. Ўшандан кейин ўзимда ўзгаришлар юз бераётганини ҳис қила бошладим.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 
21-Август  2024йил,  
17- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
      
ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ

яъни: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай” (Аъроф сураси, 55-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:
عَنْ عَلْقَمَةَ بْنِ وَائِلٍ رضي الله عنه عَنْ أَبِيْهِ: "أَنَّهُ صَلَّى مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَلَمَّا بَلَغَ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِيْنَ قَالَ: آمِيْنْ وَأَخْفَى بِهَا صَوْتَهُ")    رواه الإمامُ أحمدُ والإمامُ أبو داودَ الطيالسيُّ والإمامُ أبو يَعلى الموصلي والإمامُ الدارقطني والإمامُ الحاكمُ(

яъни: Алқама ибн Воил оталаридан ривоят қиладилар, оталари Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидилар. Пайғамбаримиз “ғойрил мағзуби ъалайҳим валаззоллин”га етганларида оминни овоз чиқармасдан айтдилар (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд, Имом Абу Яъло, Имом Дорақутний, Имом Ҳоким ривоятлари).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Хикмат

Кўп китоб йиғиш ва кўп дўст ортиришда маъно йўқ, гап китоб ва дўст танлашдадир.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
17-Сафар
        м. 2024 йил 21-Август


🌇 Қуёш вақти   05:27
🌆 Қиём вақти   12:16-12:26

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 10;
🕌Шом 19:15;
🕌Хуфтон 20:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:20;
🕌 Шом 19:15;
🕌 Хуфтон 21:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ҳасан розияллоҳу анҳу қачон таваллуд топганлар? 
Anonymous Quiz
19%
Ҳижрий 2-йили
45%
Ҳижрий 3-йили
20%
Ҳижрий 4-йили
16%
Энди билиб оламан
"Саҳв" сўзи луғатда қандай маънони англатади?
Anonymous Quiz
24%
Кечириш
34%
Тазарруь
33%
Унутиш
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ
#қарз

1264-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال
“Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”.
Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим.
“Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади:
إن ‌الديون ‌تقضى بأمثالها
“Қарзлар ўз мислича адо этилади”.
Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ