QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
ТАФАККУР

➡️ Қимматбаҳо насиҳат. Бу ҳақда фикр юритиб кўринг!

Бир киши имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳга «Менга насиҳат қилинг», деди. У зот: «Қандай ҳолатда бўлсанг ҳам, Аллоҳнинг буйруқларини эъзозлагин. Шунда Аллоҳ ҳам сени эъзозлайди», дедилар.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Муҳтарам юртдошлар! Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган муборак Қурбон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Шариатимизга кўра йил давомида фақат уч кун мобайнида адо этиш мумкин бўлган улуғ ибодат – қурбонлик ибодатининг ҳам ўзига хос аҳкомлари мавжуд. Шундай экан бунга доир турли саволлар кўпайиши табиий ҳол. Шу муносабат билан Сиз азизларимизнинг Қурбонлик қилишга доир диний саволларингизга 24 соат давомида жавоб бериш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кол-марказ фаолиятини ташкил этмоқда.
Эндиликда Сиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус колл-марказига қўнғироқ қилиб, Қурбонлик масалаларига оид ўзингиз учун муҳим бўлган саволларга жавоб олиш имкониятига эгасиз.
Бунинг учун 78-150-33-44 телефон рақами орқали колл-марказга қўнғироқ қилишингиз ва Фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олишингиз мумкин.
Колл-марказнинг иш тартиби 28 июль сешанба кунидан – 3 августь душанба кунигача, туну-кун (24 соат) давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади).

@muslimuzportal | @diniysavol

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
ҚУЛОҒИ БЕЛГИ УЧУН КЕСИЛГАН ҚЎЙНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?


CАВОЛ: Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?

➡️ ЖАВОБ: Қурбонлик қилиш ибодат бўлиб қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг барча аъзолари соғ ва бутун бўлиши афзал. Лекин одатда ҳайвонлар озгина нуқсондан, камчиликдан холи бўлмайди. Худди шунингдек одатда чўпонлар қўйларнинг қулоғига белги қилиш мақсадида турли тамғалар қўяди ёки кесиб қўяди. Мўтабар фатово китобларимизда шундай дейилади:

وَلَوْ ذَهَبَ بَعْضُ هَذِهِ الْأَعْضَاءِ دُونَ بَعْضٍ مِنْ الْأُذُنِ وَالْأَلْيَةِ وَالذَّنَبِ وَالْعَيْنِ ذَكَرَ فِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ إنْ كَانَ الذَّاهِبُ كَثِيرًا يَمْنَعُ جَوَازَ التَّضْحِيَةِ، وَإِنْ كَانَ يَسِيرًا لَا يَمْنَعُ، وَاخْتَلَفَ أَصْحَابُنَا بَيْنَ الْقَلِيلِ وَالْكَثِيرِ فَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَرْبَعُ رِوَايَاتٍ، وَرَوَى مُحَمَّدٌ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - عَنْهُ فِي الْأَصْلِ وَفِي الْجَامِعِ أَنَّهُ إذَا كَانَ ذَهَبَ الثُّلُثُ أَوْ أَقَلُّ جَازَ، وَإِنْ كَانَ أَكْثَرَ لَا يَجُوزُ، وَالصَّحِيحُ أَنَّ الثُّلُثَ وَمَا دُونَهُ قَلِيلٌ وَمَا زَادَ عَلَيْهِ كَثِيرٌ، وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى.

“Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ “Жомиъ ас-Сағир” китобида: “Агар ҳайвон қулоғи, думи ёки думбасининг аксар қисми (узилиб ё кесилиб) кетган бўлса, қурбонликка ярамайди, лекин озроқ қисми кесилган бўлса, қурбонлик қилса бўлади”, - деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламоларининг ўртасида ози билан кўпини ажратиб турадиган қисм қанча экани борасида ихтилоф бор. Бу борада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан тўрт хил ривот келган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан (қурбонлик ҳайвонининг қулоғи, думи ёки думбасини) учдан бири ёки учдан биридан озроғи кесилган бўлса қурбонлик қилиш жоиз, учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса қурбонлик қилиш жоиз эмаслигини ривоят қилган ва шу гапга фатво берилган. (“Фатовои Ҳиндия” китоби).

Демак, қурбонлик қилинаётган қўйнинг қулоғига қаралади, агар қўйнинг қулоғини учдан бир ёки учдан биридан озроқ қисми кесилган бўлса ёки қулоғи тешиб қўйилган бўлса, бу қўйни қурбонлик ёки ақиқа учун сўйса бўлади. Агар қўйнинг қулоғини учдан биридан кўп қисми кесилган бўлса, қурбонлик ва ақиқа учун сўйиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ

👉 ЭРТАГА 29.07.2020й

Зулҳижжа ойининг 8- куни Тарвия кунидур.

Бу куни рўза тутган бандага Аллоҳ таоло шунча мукофот ато қиладики, унинг ҳисобини Аллоҳ Таолодан бошқа ҳеч ким билмайди.

👆Сиз ҳам савобга эга бўлинг, буни дўстларга эслатиб.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
МУБОРАК БЎЛСИН!
Зул ҳижжа ойининг 8⃣ куни

@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни
29- Июль 2020 йил,
8- Зул ҳижжа 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Зул ҳижжа ойини бизларга муборакли қилгин. Рўзалар тутиб, ибодатлар билан ўтказишни насиб қилгин. Ушбу ойда қиладиган барча ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Рўза тутинг, тасбеҳ айтинг,
Дуода бўлинг. Уйда қолинг

Обуна бўлинг:@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа куни рўзаси, Аллоҳдан умид қиламанки, бир йил аввалги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорот бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Изоҳ: Эртага Пайшанба-Арафа куни

👆👆Дўстларга ҳам улашиб савобга эга бўлинг.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Audio
Санжарбек домла
"Мунаббиҳот" китобидан
29.07.20й 15-қисм
@QUBOUZ
Андижон вилояти, Олтинкўл тумани

🗓 ҳ. 1441 йил 8-зулҳижжа
м. 2020 йил 29-июл

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:37
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:25
🕋 Шом 19:37
🕋 Хуфтон 21:10

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 04:20
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:37
🕋 Хуфтон 21:20

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
Audio
Зулҳижжанинг 8- куни
"Тарвия куни"
Муҳаммадюсуф домла
29.07.2020й

Дўстларга ҳам тарқатинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
ТАКБИРИ ТАШРИҚ

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

➡️ Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни яъни 30-июл Пайшанба куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайтнинг тўртинчи куни яъни 3-август Душанба куни аср намозига қадар айтилади.

1⃣ 30 -июл - 5 маҳал,

2⃣ 31 -июл - 5 маҳал,

3⃣ 01 -август - 5 маҳал,

4⃣ 02 -август - 5 маҳал,

5⃣ 03 -август - 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтишлик вожиб амалдир.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага Арафа куни: Ғафлатда қолманг!

•Арафа дуоси;
•Арафа кунидан бошлаб айтиладиган такбир;
•Арафа рўзаси...

ҳақида видео орқали танишинг.

🔗Каналга аъзо бўлиш:@QUBOUZ
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ

👉 ЭРТАГА 30.07.2020й

Зулҳижжа ойининг 9- куни Арафа кунидур.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар». (Байҳақий ривояти).

👆Сиз ҳам савобга эга бўлинг, буни дўстларга эслатиб.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
☪️ Эртага Арафа куни.
Арафа рўзасини тутиш суннат.

➡️ Оғиз ёпиш дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Зулҳижжата минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

➡️ Оғиз очиш дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Аллоҳ барчамизга ушбу кун рўзасини тутиб гуноҳлардан покланишни насиб айласин!

👆Дўстларингизга ҳам эслатинг!

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ