QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 19.08.2024
Сафар — 15
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 19.08.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
04:00
Ифторлик бошланиши: 19 : 15

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
. Ҳикоя

Ривоят қилишларича Довуд алайҳис салом ўғиллари Сулаймон алайҳис саломнинг бармоқларида “Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи!” деб ёзилган  узуги бўлган экан. Сулаймон алайҳис саломнинг ҳаётларининг қайғули  онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топар эканлар. Бир куни бошларига шундай бахтсизлик тушибдики, узукдаги сўзлар ҳам таскин бериб, дардларига малҳам бўла олмабди.  Шунда Сулаймон алайҳис салом ғазаб билан узукни ечиб отиб юборибдилар. Узук думалаб бораётганида унинг ички томонига ҳам нимадир ёзилганига кўзлари тушиб қолибди. Ўринларидан туриб узукни қўлларига олиб қарасалар, унинг ички томонида “Бу ҳам ўтиб кетади” деб ёзилган экан. Сулаймон алайҳис салом аччиқ кулимсираб узукни бармоқларига қайта тақиб олибдилар ва умрбод уни ечмаган эканлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
Anonymous Quiz
89%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллоҳ
11%
Йўқ, энди айтаман Иншааллоҳ
Сиз бугун Расуллоҳ алайҳиссолату васалламга Салавот айтдингизми?
Anonymous Quiz
89%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллоҳ
11%
Йўқ, энди айтаман Иншааллоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

АЖРИМЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИНГ!

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
19-Август  2024йил,  
15- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
        هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ
    яъни: “Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар” (Луқмон сураси, 11-оят).
                         
🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Сафар  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
ЭҲТИЁЖ

• Инсонлар таом ва сувдан кўра илмга муҳтожроқдирлар.
• Чунки таом ва сувга бир кунда бир-икки бор эҳтиёж тушади.
• Илмга эса ҳар нафасда эҳтиёж бор.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
15-Сафар
        м. 2024 йил 19-Август


🌇 Қуёш вақти   05:25
🌆 Қиём вақти   12:17-12:27

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 10;
🕌Шом 19:20;
🕌Хуфтон 20:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:20;
🕌 Шом 19:20;
🕌 Хуфтон 21:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Пайғамбаримиз дедилар Меърож кесачида Аллоҳ таоло менга мендан олдин ўтган пайғамбарларга берилмаган бир нечта  нарсани берди. Нечта нарса берилган?
Anonymous Quiz
10%
Битта
47%
Учта
33%
Бешта
10%
Энди билиб оламан
Одамзот нечта нарсадан асло безор бўлмайди, яъни кўнглига тегмайди?
Anonymous Quiz
39%
Уч нарса
33%
Беш нарса
16%
Етти нарса
12%
Энди билиб оламан
Жума куни жума намозида икки хутба орасида бир оз ўтириб олиш қандай амал? 
Anonymous Quiz
12%
Фарз
39%
Вожиб
41%
Суннат
8%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ким бўлишидан қатъий назар бировни ғийбат қилманг! Барака кетади! Камбағаллик эшик қоқади.

Ғоялар, даромадлар, режалар ва хайрли ишлар муҳокама қиладиган даврада бўлинг! Топа олмасангиз у ҳолда ўзингиз билан ёлғиз қолинг!

Фалон у, фисмадон бу деганларни ҳолига боқинг, йиллар давомида шу иши билан банд халос. Юзига ажин тушганидан бехабар. Хуллас бировни муҳокама қилиб умрингизни кетказманг!


🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ