QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
. САДАҚА:

• Аллоҳ таолонинг ғазаби ўчишига;

• Ёмон ўлимдан сақланишга;

• Ризқ эшикларининг очилишига;

• Беморнинг тузалишига;

• Ғамнинг аришига;

• Гуноҳнинг мағфират қилинишига сабаб бўлади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
АВВАЛ ЎҚИГАН НАМОЗЛАРИМ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозни биринчи бор бошлаганимда зам сура сифатида ҳар ракатда фақат “Ихлос” сурасини қайта-қайта ўқирдим. Ҳозир бошқа сураларни ҳам ўргандим. Аввал ўқиган намозларим жоизми?  

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз. Чунки, намозда зам сурани ўқиш вожиб амаллардан. Сиз гарчи бир сурани такрор-такрор ўқиш билан бўлса ҳам вожибни бажаргансиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни 
18-Август  2024йил,  
14- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«وَٱخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ ٱلذُّلِّ مِنَ ٱلرَّحْمَةِ
وَقُل رَّبِّ ٱرْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِى صَغِيرًا»

Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт. (Исро сураси 24-оят)            
                         
🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:
عَنْ أَبِى ذَرٍّ قَالَ: قَالَ لِى رَسُولُ اللَّهِ (صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمْ) :
“اتَّقِ اللَّهَ حَيْثُمَا كُنْتَ، وَأَتْبِعِ السَّيِّئَةَ الْحَسَنَةَ تَمْحُهَا، وَخَالِقِ النَّاسَ بِخُلُقٍ حَسَنٍ.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", - дедилар.     Муттафақун алайҳи.

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Оқил одам уч нафар кишини паст санамайди:

1. Уламоларни.
2. Султонни.
3. Биродарларни.

Абдуллоҳ ибн Муборак

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
14-Софар
        м. 2024 йил 18-Август


🌇 Қуёш вақти   05:24
🌆 Қиём вақти   12:17-12:27

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 10;
🕌Шом 19:20;
🕌Хуфтон 20:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:20;
🕌 Шом 19:20;
🕌 Хуфтон 21:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ийсо алайҳиссаломнинг яратилишлари кимникига ўҳшайди?
Anonymous Quiz
16%
Момо Ҳаво онамизникига
42%
Одам алайҳиссаломникига
32%
Биби Марямникига
10%
Энди билиб оламан
Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
Anonymous Quiz
33%
Таквир сураси
21%
Муддассир сураси
32%
Муззамил сураси
14%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз алайҳиссалом "Кимда-ким қиёматни ўз кўзи билан кўрмоқчи бўлса, ушбу сураларни ўқисин" деб айтган суралар қайсилар?
Anonymous Quiz
13%
Таквир, Инфитор, Иншиқоқ.
40%
Тавба, Духон, Воқиъа
35%
Муддассир, Қийаама, Инсон
12%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Eтти нарса инсонга юкдир (қиёматда ҳисоби ва азоби оғир бўлган нарсалар):

1. Амал қилинмаган илм;
2. Ихлоси йўқ амал;
3. Инфоқ-эҳсон қилинмаган мол;
4. Аллоҳга муҳаббати йўқ қалб;
5. Ибодатсиз тана;
6. Аллоҳга яқинлаштирмаган вақт;
7. Қўл остидагиларга нисбатан Адолатсиз бошқарув.

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ризқ дуоси

Эй, Аллоҳим! Менинг ризқим осмонда бӯлса уни туширгин.
Агар ризқим ер (ичи)да бӯлса уни чиқаргин.
Агар (ризқим) узоқда бӯлса уни яқинлаштиргин.
Агар (ризқим) яқинда бӯлса уни осонлаштиргин.
Агар (ризқим) оз бӯлса уни кӯпайтиргин.
Агар (ризқим) кӯп бӯлса уни менга баракотли қилгин!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 19.08.2024
Сафар — 15
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 19.08.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
04:00
Ифторлик бошланиши: 19 : 15

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
. Ҳикоя

Ривоят қилишларича Довуд алайҳис салом ўғиллари Сулаймон алайҳис саломнинг бармоқларида “Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи!” деб ёзилган  узуги бўлган экан. Сулаймон алайҳис саломнинг ҳаётларининг қайғули  онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топар эканлар. Бир куни бошларига шундай бахтсизлик тушибдики, узукдаги сўзлар ҳам таскин бериб, дардларига малҳам бўла олмабди.  Шунда Сулаймон алайҳис салом ғазаб билан узукни ечиб отиб юборибдилар. Узук думалаб бораётганида унинг ички томонига ҳам нимадир ёзилганига кўзлари тушиб қолибди. Ўринларидан туриб узукни қўлларига олиб қарасалар, унинг ички томонида “Бу ҳам ўтиб кетади” деб ёзилган экан. Сулаймон алайҳис салом аччиқ кулимсираб узукни бармоқларига қайта тақиб олибдилар ва умрбод уни ечмаган эканлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
Anonymous Quiz
89%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллоҳ
11%
Йўқ, энди айтаман Иншааллоҳ