QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Инсон умри

Асосийси қанча йил яшаш эмас, қандай яшаш, умрнинг қандай хотима топиши.

Аллоҳим! Ҳаётимизни ҳам, оқибатимизни ҳам хайрли қилгин!


🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Мусҳафи шариф одоблари

  👉    Мусҳафни таҳоратсиз ушламаслик.
  👉     Мусҳафни ҳушбўй тутиш, уни кўтариб юрадиган махсус ғилофга солиб юриш.
  👉     Таҳорати бор одам лекин қўлига нажас (қон, бавл, ароқ, тунғиз гўшти)  теккан бўлса, у қўли билан ўшламаслик.
  👉      Мусҳафни ахлатхона, хаммом, молхона, таҳорат ушатадиган жойларга қўймаслик.
  👉     Мусҳафга зарар етказадиган, тепаси очиқ бўлиб, ёмғир ва қор ёғадиган жойларга қўймаслик.
👉        Мусҳафни  ерга ёки киндикдан пастга ёки ётганда оёқ тарфга қўймаслик.
👉      Мусҳафни ёстиқ қилмаслик ва ёстиқ остига қўймаслик. Баъзи тобиълар юзларига қўйишган, юзга қўйса мумкин. 
👉        Мусҳаф  саҳифаларни очиқ ташлаб кетмасалик.
👉       Одоб жиҳатидан мусҳафни ётоқхонага қўймаслик.   Агар бошқа   уй бўлмаса жоиз.
👉       Таҳорат бўлмаса мусҳафни енги билан ушламаслик.
👉        Жинни ақли йўқ,  ёш бола қўли етадиган жойга қўймаслик. Чунки қаровсиз қолганда мусҳаф варақларини  йиртиб ё одобсизлик қилиб қўйиши мумкин.
👉        Мусҳафни келтирилганда ўрнидан туриш.
👉         Мусҳаф  устига ҳар қандай китобни ёки бирор бир ашёни қўймаслик.
👉         Мусҳафни олганда кўзига суртиб, ўпиб қўйишлик.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
8 ўринда сув ичиш зарарлидир

1) Ҳаммомдан кейин сув ичманг (акс ҳолда органлар қарийди).
2) Аччиқ овқатдан кейин сув ичманг (акс ҳолда  рефлюкс, гастрит ва ичакда ноқулайлик туғдиради).
3) Ухлаш олдидан ичманг (акс ҳолда мияга таъсир қилади).
4) Мева истеъмол қилгандан кейин ичманг (акс ҳолда кислота пайдо бўлади).
5) Югуриб чарчагандан кейин ичманг (акс ҳолда жигар ва талоқ катталашади).
6) Ширинликдан кейин ичманг (акс ҳолда шакар миқдори ортади).
7) Қайт қилгандан кейин ичманг ( акс ҳолда вабо келтириб чиқаради).
8) овқатланаётиб ичиш мумкин эмас (акс ҳолда овқат ҳазм қилиш фаолияти бузилади).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
БОМДОД НАМОЗИНИ ФАРЗИ ВА СУННАТИНИ ЎРНИНИ АЛМАШТИРИБ ЎҚИСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба  куни 
14-Август  2024йил,  
10- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ

"Эй имон келтирганлар! Аллоҳга ва Расулга (буйруқларига) хиёнат қилмангиз ва (бир-бирингиздаги қўйган) омонатларингизнга (ҳам) билиб туриб хиёнат қилмангиз!". (Анфол сураси, 27-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир”, - дедилар (Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
    Қийин кунларингда атрофингда ҳеч ким қолмаса, билки муаммоларинг Аллоҳнинг зиммасига ўтибди. У Зот сенга кифоядир, шунга қувонавер!

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
10-Софар
        м. 2024 йил 14-Август


🌇 Қуёш вақти   05:20
🌆 Қиём вақти   12:18-12:28

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:00;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 15;
🕌Шом 19:25;
🕌Хуфтон 20:55

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:45;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:25;
🕌 Шом 19:25;
🕌 Хуфтон 21:10

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қунут дуосини билмайдиган кишилар унинг ўрнига Ихлос сурасини ўқиши жоизми? 
Anonymous Quiz
39%
Жоиз
47%
Жоиз эмас
5%
Фарқ йўқ
9%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ  алайҳис саломга айтиладиган саловотлар неча қисмга бўлинади ? 
Anonymous Quiz
22%
2
43%
3
20%
4
16%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда сажда оятлари нечта? 
Anonymous Quiz
63%
14 та
16%
10 та
12%
8 та
8%
Энди билиб оламан
Яҳё алайҳиссалом:

Маъноси: Меҳрибон, ёқимли

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ШОМ НАМОЗИДАН СЎНГ ҚУРЪОН ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шом намозидан кейин Қуръон ўқиб бу‌лмайдими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозидан сўнг Қуръон ўқиш мумкин. Умуман олганда 24 соат давомида Қуръон тиловати учун таъқиқланган вақт йўқ. Баъзи ҳудудларда шом намозидан сўнг одамлар турли юмушлари билан ёки нафл ибодатлари билан машғул бўлганлари сабабли тиловат қилиш урф бўлмаган. Бу билан ушбу вақтда Қуръон ўқиб бўлмаслиги келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда вафот қилганидан кейин ҳам, қабрида ётган жойида етти амалдан ажр савоб бориб туради:

1. Илм ўрганган бўлса;
2. Анҳор оқизиб қўйган бўлса;
3. Қудуқ қаздирган бўлса;
4. Хурмо (дарахт) эккан бўлса;
5. Масжид қурган бўлса;
6. Қуръонни мерос қолдирган бўлса;
7. Вафотидан кейин ортидан истиғфор айтадиган фарзанд қолдирган бўлса.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Намознинг соғлиққа фойдалари

Намоз ўқиш нафақат савоб, айни пайтда соғлигимиз учун ҳам жуда фойдалидир. Бу ибодатдаги барча ҳаракатлар енгил ва осон бўлгани боис юракни толиқтирмайди. Куннинг муайян вақтларида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.
Намоз ўқийдиган инсоннинг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб тургани боис унинг жисмида қон айланиши яхшиланади. Кўзнинг ички босими ошмайди, шоҳпарда меъёрида намланиб туради. Бу эса катаракта касаллигининг олдини олишда жуда муҳимдир. Бежиз Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Кўзим қувончи намозда қилинди” (Имом Насоий ривояти), демаганлар.
Намоздаги тартибли ҳаракатлар овқат ҳазмини яхшилайди, ўт пуфагидаги суюқлик бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозоности безининг равон ишлашига имкон беради,  қабзиятнинг олдини олади.
Буйрак, бавл йўллари, қовуқ ва тўғри ичакнинг доимий чайқалиши натижасида бавл ажралиш жараёнини бир меъёрда бўлади. Ушбу аъзоларда тош ҳосил бўлмайди.
Намоз уйқуни тартибга солади. Намоз туфайли танада тўпланиб қоладиган ортиқча зарядлар чиқиб кетади.
Намозда танамизнинг барча аъзолари ҳаракатланиши натижасида бўғим касалликлари бартараф этилади, туз йиғилишининг олди олинади, томирларда тиқинлар пайдо бўлмайди.
Намоз ҳам жисмоний, ҳам маънавий поклик бўлиб, уни адо этган киши ҳар жиҳатдан соғлом ва тетик бўлади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 15.08.2024
Сафар — 11
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
15.08.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03 : 55
Ифторлик бошланиши: 19 : 20

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ