QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.73K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
🌙 ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

🗣Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.

🕌 Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

🟢Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.


📢 Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинади. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.

📦 Абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
💬 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👨‍🦱 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).

✔️ Абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонларини топширадилар:
Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл
Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон)                     63 балл
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл

Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

ℹ️ Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун  абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

💻 Қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

🌐 Қабул жараёнлари ҳақида сўнги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz каналида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба  куни 
12-Август  2024йил,  
8- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
«…У, қаерда бўлсангиз ҳам, сиз билан бирга. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир» («Ҳадид» сураси, 4-оят)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Албатта, Аллоҳ азза ва жалла бир садақа сабабидан етмишта ёмон ўлимни қайтаради”, дедилар.

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Сафар  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
   Йўлнинг узоқ ва қийинчиликларидан умидсизликка тушманг. "Сирот"  ҳам жаҳаннам устидадир. Аммо у жаннатга олиб боради...

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
8-Софар
        м. 2024 йил 12-Август


🌇 Қуёш вақти   05:18
🌆 Қиём вақти   12:18-12:28

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:55;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 20;
🕌Шом 19:30;
🕌Хуфтон 21:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:40;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:30;
🕌 Шом 19:30;
🕌 Хуфтон 21:15

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату васалламнинг амакилари ичида энг кичик, кенжаси ким эди?
Anonymous Quiz
22%
Абу Толиб
40%
Аббос
32%
Хамза
6%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату васалламнинг ўн биринчи оталарини исми?
Anonymous Quiz
33%
Аднон
30%
Абдумуталлиб
28%
Фихр
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Дониёл алайҳиссалом:

Маъноси: Аллоҳнинг қазоси

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА САЗОВОР БЎЛИШ УЧУН:

  «ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ! «Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят).

  ТАВБА ҚИЛИНГ! «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади».
(Бақара сураси, 222-оят).

  ПОК ЮРИНГ! «Аллоҳ ўзини мудом пок тутувчиларни севади».
(Бақара сураси, 222-оят).

  ТАҚВОДОР БЎЛИНГ! «Зеро, Аллоҳ тақво қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 76-оят).

  САБРЛИ БЎЛИНГ! «Аллоҳ сабр қилувчиларни севади». (Оли Имрон сураси, 146-оят).

  «АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ҚИЛИНГ!  У Зот Ўзига таваккул қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 159-оят).

  АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ!  «Аллоҳ адолат қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 42-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
РАВЗАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДА ҲУЖРАИ САОДАТ ДЕВОРЛАРИНИ УШЛАШ ВА СИЛАШ
#Ҳаж_умра

1350-CАВОЛ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш вақтида айрим одамларнинг ҳужраи саодат деворларини ушлаб силашлари, ўпишларини кўриб қоламиз. Бундай қилиш мумкинми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда айтилган ҳолатни уламоларимиз жоиз эмас, деганлар. Ҳаж ва умра масалаларини батафсил ёритган “Иршодус сорий” китобида шундай дейилган:
ولا يمس عند الزيارة الجدار لأنه خلاف الأدب في مقام الوقار وكذا لا يقبله لأن الاستسلام والقبلة من خواص بعض أركان الكعبة ولا يلتصق ولا يطوف فإنه بدعة فلا يغتر الزائر بما يرا من فعل الجاهلين بل يتبع العلماء العاملين
   “Зиёрат вақтида ҳужра деворларини ушламайди. Чунки бу одоб сақлаш ўрнидаги одобга зиддир. Шунингдек деворларини ўпмайди. Чунки ушлаш, силаш ва ўпиш Каъбанинг айрим рукнларига хос амалдир. Шунингдек деворга ёпишмайди, қабрни тавоф ҳам қилмайди. Чунки бу ишлар бидъат ҳисобланади. Зиёратга борган инсон айрим илмсизларнинг қилаётганини кўриб алданиб қолмасин, балки ҳақиқий уламоларга эргашсин”.
   Динимиздаги барча амаллар, хусусан ҳаж ва умрага оид амалларнинг барчаси ҳис туйғу билан эмас, балки шариат кўрсатган шаклда адо этилиши керак. Ана шунда савоб бўлади, мақсад ҳосил бўлади. Кўр-кўрона, бировларнинг қилаётганини кўриб, шу иш тўғри экан, деб бажариш ҳамиша ҳам тўғри ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам умра ёки ҳажга кетаётган киши бу борадаги илмлардан хабардор бўлмоғи лозим. Хусусан, севимли пайғамбаримиз, Одам болалари саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам зиёратларига киришнинг одобларини, нима мумкин-у нима мумкин эмаслигини яхшилаб билиб олиши керак.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салам ўқиб юрган дуолари:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَجْأَةِ الْخَيْرِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فَجْأَةِ الشَرِّ

«Аллоҳумма инний асалука мин фажатил хойри ва аъузу бика мин фаж`атиш шарр», деган дуони ўқир эдилар.


🤲 Маъноси: Аллоҳим, тўсатдан яхшилик бўлишини Сендан сўрайман ва тўсатдан ёмонлик бўлишидан Сендан паноҳ тилайман.

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

👆 Ёдлаб олинг


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ