QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.73K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Узайр алайҳиссалом:

Маъноси: Ёрдамлашувчи

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
УЙЛАНИШ СУННАТДИР

Никоҳнинг баъзи ҳикматлари ва фойдалари

• Никоҳланиш - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан суннати муаккада (яъни таъкидланган суннатдир).
• Никоҳланиш - кўнгилга хотиржамлик ва сакинат ато этади.
• Никоҳланиш - илмий ижод ва юкласишнинг зиёда бўлишига олиб боради.
• Никоҳланиш - ижтимоий боғлиқлик ва ўзаро бирлашишга катта ҳисса қўшади.
• Никоҳланиш билан - кўнгил яқинлиги ва ҳиссий қониқиш ҳосил бўлади.
• Никоҳланиш - саратон ва турли касаллардан сақлайди.
• Никоҳланиш - фойда-даромадни зиёда қилади.
• Никоҳланиш - диннинг ярмини тўлдиради.
• Никоҳланиш билан - зурриёт ато этилади.
• Никоҳланиш - баданда соғлик-саломатлик ва офиятдир.
• Никоҳланиш - севги-муҳаббат, меҳр ва марҳаматдир.


Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​ЧУВАЛЧАНГ ВА БИОГОМУС САВДОСИ
#савдо #ҳалол_ҳаром

1349-CАВОЛ: 1) Чувалчанг савдоси жоизми? 2) Чувалчангдан чиқадиган ахлат-биогомус савдоси-чи?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда чувалчанг ва ундан олинадиган биогомуснинг ер ва унинг унумдорлигига фойдали бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шариат рухсат берган шаклдаги маҳсулотларнинг фойдали томони бўлса, бундай нарсаларнинг савдоси жоиз бўлади. Масалан, ҳайвонларнинг тезаги нажосат саналади. Шаръий қоидага кўра нажосатнинг савдоси жоиз бўлмайди. Лекин фойда берадиган нарса бўлгани учун уламолар унинг савдосини жоиз дейишган. Бу мавзуда фиқҳ китобларида шундай дейилган:
أَنَّ جَوَازَ الْبَيْعِ يَدُورُ مَعَ حِلِّ الِانْتِفَاعِ ، وَأَنَّهُ يَجُوزُ بَيْعُ الْعَلَقِ لِلْحَاجَةِ مَعَ أَنَّهُ مِنْ الْهَوَامِّ ، وَبَيْعُهَا بَاطِلٌ .
   “Бир нарсанинг савдосининг жоизлиги ўша нарсадан фойдаланиш ҳалоллигига қараб белгиланади. Зулуклар гарчи ҳашорот ва унинг савдосини ботил эканига қарамай унга эҳтиёж борлиги учун унинг савдоси жоиз бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби).
يصح بيع الحشرات والهوام كالحيات والعقارب اذا كان ينتفع بها ، والضابط فی ذلك ان كل ما فيه منفعة تحل شرعاً فان بيعه يجوز
   “Илон ва чаён каби ҳашоротлардан фойдаланиш имкони бўлса, уларнинг савдоси жоиз бўлади. Бу борадаги қоида шуки, шаръан ҳалол манфаати бор нарсаларнинг савдоси жоиздир” (“Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига берилган саволлар:

Шайх ҳазратлари,баҳорда лайлак пасайиб учса нима бўлади?

-Лайлак пасайиб учган бўлади.

Шайх ҳазратлари Қуръонда сумалак ҳақида бирор нарса ёзилганми?

-Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас,у инсониятни тўғри йўлга бошловчи китоб!

Шайх ҳазратлари анжир дарахтини ёқса бўладими?

-Бўлади,яхши ёнади!

Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади?

-Нима бўларди,сал баланд бўлади!

NIKE крассовка кийсам бўладими?

-Размери тўғри келса кийинг!

Шайх ҳазратлари ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди,бу мумкинми?

-Ҳа, ёрилмаса мумкин!

Шайх ҳазратлари чет элдаги мадрасаларда,масалан:Туркияда таълим олиб келса бўладими?
Келгандан кейин мyаммо бўлмайдими?

-Бўлади

Шайх ҳазратлари халода кесак билан покланиб кесакни хожатхонага ташласа нима бўлади?

-Шалоб деган товуш чиқади!

Шайх ҳазратлари Чеченистондан келтирилган косага нима дея оласиз?

-Коса келтирилди дея оламан!

Шайх ҳазратлари нима учун бизни мазҳабимиз ҳанафи мазҳаби?

-Имомимизнинг номлари Абу Ҳанийфа бўлгани учун!

Шайх ҳазратлари Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади?

-Буни ўзидан сўраш керак!

Шайх ҳазратлари мен балиқ тутишни яхши кўраман,илмоққа чувалчангни тиқиш гунохмасми?

-Йўқ гунохмас,лекин бировларни вақтини олиш гунох!

Шайх ҳазратлари тарвузни сотиб олаётганда унинг сифатини билиш учун чақмолатиб олса бўладими?

-Ҳа бўлади,фақат уйга олиб боргунизча суви оқиб кетади!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 12.08.2024
Сафар — 8
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 12.08.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03:55
Ифторлик бошланиши: 19 : 25

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from Muslim.uz
🌙 ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

🗣Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.

🕌 Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

🟢Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.


📢 Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинади. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.

📦 Абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
💬 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👨‍🦱 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).

✔️ Абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонларини топширадилар:
Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл
Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон)                     63 балл
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл

Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

ℹ️ Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун  абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

💻 Қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

🌐 Қабул жараёнлари ҳақида сўнги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz каналида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба  куни 
12-Август  2024йил,  
8- Сафар  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
«…У, қаерда бўлсангиз ҳам, сиз билан бирга. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир» («Ҳадид» сураси, 4-оят)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Албатта, Аллоҳ азза ва жалла бир садақа сабабидан етмишта ёмон ўлимни қайтаради”, дедилар.

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Сафар  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
   Йўлнинг узоқ ва қийинчиликларидан умидсизликка тушманг. "Сирот"  ҳам жаҳаннам устидадир. Аммо у жаннатга олиб боради...

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
8-Софар
        м. 2024 йил 12-Август


🌇 Қуёш вақти   05:18
🌆 Қиём вақти   12:18-12:28

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:55;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 20;
🕌Шом 19:30;
🕌Хуфтон 21:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:40;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:30;
🕌 Шом 19:30;
🕌 Хуфтон 21:15

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату васалламнинг амакилари ичида энг кичик, кенжаси ким эди?
Anonymous Quiz
22%
Абу Толиб
40%
Аббос
32%
Хамза
6%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату васалламнинг ўн биринчи оталарини исми?
Anonymous Quiz
33%
Аднон
30%
Абдумуталлиб
28%
Фихр
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ