QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.7K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Кун ҳадиси:

حَدَّثَنَا حَجَّاجُ بْنُ مِنْهَالٍ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، قَالَ أَخْبَرَنِي عَدِيُّ بْنُ ثَابِتٍ، قَالَ سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ يَزِيدَ، عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏

"‏ إِذَا أَنْفَقَ الرَّجُلُ عَلَى أَهْلِهِ يَحْتَسِبُهَا فَهُوَ لَهُ صَدَقَةٌ ‏"

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий ﷺ : «Агар киши ўз аҳли-оиласига савоб умидида нафақа қилса, бу унга садақадир», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

  
🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
    Одоб билан бажарилган амал
Имом Қарофий раҳимаҳуллоҳ одоб билан амални солиштириб, бундай дейди: "Гўзал одоб билан қилинган кичик бир солиҳ амал одобсиз қилинган кўп солиҳ амаллардан яхшироқдир. Шунинг учун ҳам олим Рувайм ўзининг ўғлига: "Эй ўғилчам, амалингни худди хамирдаги туздек, одобингни эса ундек қилгин", деб айтган".


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
4-Софар
        м. 2024 йил 8-Август


🌇 Қуёш вақти   05:14
🌆 Қиём вақти   12:19-12:29

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:50;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 25;
🕌Шом 19:30;
🕌Хуфтон 21:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:35;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:35;
🕌 Шом 19:30;
🕌 Хуфтон 21:15

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Расулуллоҳ алайҳиссолату васалламнинг амакилари Абу Толиб неча ёшида оламдан ўтди?
Anonymous Quiz
17%
63 ёшида
51%
75 ёшида
24%
87 ёшида
8%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Зулкифл алайҳиссалом:

Маъноси: Аллохнинг қуввати

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Имом Шаъроний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ имомларнинг улуғи, мазҳаб тузишда энг пешқадам, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга санад жиҳатдан энг яқини бўлиб, энг улуғ тобеинларининг амалларига гувоҳдир".

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

Канадага уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
#Дуо
#Жазирама

☀️ЖАЗИРАМА ИССИҚДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар.

🤲 Шунинг учун жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
@QUBOUZ. каналининг барча обуначиларига манашу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида намоз ўқишни Аллоҳим насиб қилсин!


🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Пайғамбаримиз алайҳис салламнинг оиласи

🌴Кунларнинг бирида Фотима розияллоҳу анҳо оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир парча нон олиб келдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бу нима эй Фотима?” деб сўрадилар. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо: “Ўзим ёпган нондан сизга олиб келдим. Сизга олиб келмагунимча кўнглим тинчимади”, деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу – отангиз уч кундан бери еган илк егулик”, дедилар.

🌙 Абу Толҳа розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламга очликдан шикоят қилдик. Қорнимизга (боғлаб олинган) биттадан тошни олиб кўрсатдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам иккита тошни олиб кўрсатдилар”.

☪️ Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласи бир кунда икки марта егулик емаган, еса ҳам биттаси хурмо бўлган” (Имом Бухорий ривояти).

Очлик – нафсни енгишнинг энг самарали йўли. Очлик нафс учун оғир синовдир. Очлик туфайли ақл-тафаккур чархланади. Қўрқув ва безовталик кетади. Организм ўз-ўзини тозалайди, тиклайди. Доимо тўйиб юриш ҳам жисмга, ҳам руҳга ўта зарарли. Шунинг учун меъёрида оч юриш жисм учун ҳам, руҳ учун ҳам фойдалидир.

👆Ибрат олайлик.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
СУРАЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1.  Фотиҳа сураси Аллоҳнинг ғазабидан сақлайди.
2. Ёсин сураси қиёматнинг чанқоғидан сақлайди.
3. Духон сураси қиёматнинг шиддатидан асрайди.
4. Воқеа сураси фақирликдан сақлайди.
5. Мулк сураси қабр азобидан сақлайди.
6. Кавсар сураси хусуматдан сақлайди.
7. Кофирун сураси ўлим пайти куфрдан сақлайди.
8. Ихлос сураси мунофиқликдан сақлайди.
9. Фалақ сураси ҳасаддан сақлайди.
10. Нас сураси васвасалардан сақлайди.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Увайс ал-Қораний

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ИЗЛАБ КЕЛИБ КЎРМАЙ ҚАЙТГАН МАШҲУР ТОБЕИН қиссаси


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ