QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.6K photos
1.08K videos
8 files
8.6K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Қовун егин, пешоб тошиб чиқади,
Тўсиқларни енгиб, ошиб чиқади.
Қовуғингда тошу қумларинг бўлса,
Бир-бирини қувиб, шошиб чиқади.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Рабиъ ибн Ҳайсамга: «Бирор кишини айблаганингизни кўрмаймиз-а?» дейишди. Шунда у: «Мен ҳали ўзимдан рози эмасманки, одамларни мазаммат қилишга вақт топсам», деди. 

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ИЖАРАГА ОЛИНГАН МАШИНАНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?
#савдо #ижара

1337-CАВОЛ: Машинани ижарага берганда, машинанинг таъмирлаш харажатлари кимнинг зиммасида бўлади.

💬ЖАВОБ: Машинани ижарага берганда унинг асосий қисмлари: кузов ва моторнинг таъмири ижарага берувчининг зиммасида, кунлик ёки даврий харажатлари: ёнилғи қуйиш, мотор мойи, балон ва аккумулятор алмаштириш кабилар ижарага олувчи зиммасида бўлади. Яна бу харажатлар ўзаро келишув ва ҳар бир жойнинг ўз урфига кўра ҳам бўлиши дуруст.
Бу мавзуда Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتَطْيِينُ الدَّارِ ، وَإِصْلَاحُ مِيزَابِهَا ، وَمَا وَهَى مِنْ بِنَائِهَا عَلَى رَبِّ الدَّارِ دُونَ الْمُسْتَأْجِرِ ، لِأَنَّ الدَّارَ مِلْكُهُ وَإِصْلَاحُ الْمِلْكِ عَلَى الْمَالِكِ
“Уйни суваш, тарнов (сув чиқиб кетиш йўллари) ва бинодан ҳисобланган нарсаларни тўғрилаш уйнинг эгаси зиммасидадир. Чунки уй унинг мулки, мулкни ислоҳ қилиш мулк эгасининг вазифасидир...” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби)
وَإِذَا تَكَارَى دَابَّةً فَالْإِكَافُ عَلَى صَاحِبِ الدَّابَّةِ ، فَأَمَّا الْحِبَالُ وَالْجُوَالِقُ فَعَلَى مَا تَعَارَفَهُ أَهْلُ الصَّنْعَةِ ، وَكَذَلِكَ اللِّجَامُ وَأَمَّا السَّرْجُ فَعَلَى رَبِّ الدَّابَّةِ إلَّا أَنْ تَكُونَ سُنَّةُ الْبَلَدِ بِخِلَافِ ذَلِكَ فَيَكُونُ عَلَى سُنَّتِهِمْ
“Бир уловни ижарага олса, унга эгар қўйиб бериш уловнинг эгаси зиммасидадир. Ип ва мешлар, худди шундай юган (жилов) ҳам шу соҳа аҳли урфига кўра бўлади. Аммо эгар уловнинг эгаси зиммасидадир. Лекин ўша шаҳарнинг урф-одати бунга тескари бўлса, уларнинг урф-одати бўйича бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Демак, асл қоидага кўра машинани ижарага берганда унинг асосий қисмларининг таъмири машина эгасига, кунлик ва даврий харажатлар ижарага олувчига бўлади. Лекин ижарага олувчи ва берувчи ўзаро келишув асосида бу харажатлар кимнинг зиммасида бўлишини шартномада белгилаб олса ва бу келишувлари улар яшаб турган шаҳарнинг (шариатга зид келмайдиган) урф-одатларига ҳам мувофиқ бўлса, бу келишув ҳам жоиз ҳисобланади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @diniysavollar


🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мазҳабсизликка даъват кучайди



🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни 
28-Июль  2024йил,  
22- Муҳаррам  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا
   яъни: “Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли Имрон сураси, 103-оят)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Кун ҳадиси: Барро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
"رَأَيْت رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَرْفَعُ يَدَيْهِ حِينَ افْتَتَحَ الصَّلَاةَ ، ثُمَّ لَمْ يَرْفَعْهُمَا حَتَّى انْصَرَفَ"
(رواه الامام  أَبِو دَاوُد عَنْ الْبَرَاءِ رضي الله عنه)
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришганларида қўлларини кўтарганларини ва то намоздан бўшагунларича бошқа кўтармаганларини кўрардим”, – дейилади (Имом Абу Довуд ривоятлари).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Одамларни деб бир амални тарк қилиш риёдир. Одамларни деб бир амални қилиш ширкдир. Аллоҳ сени бу иккисидан сақламоғи ихлосдир".

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1446 йил
22-Муҳаррам
м. 2024 йил 28-Июл

🌇 Қуёш вақти   05:03

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 30;
🕌Шом 19:45;
🕌Хуфтон 21:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:25;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:40;
🕌 Шом 19:45;
🕌 Хуфтон 21:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қайси амал фарз бўлишида воситачи бўлмаган?  Аллоҳ таоло ўзи чақириб буюрган? 
Anonymous Quiz
35%
Ҳаж ибодати
18%
Рамазон рўзаси
41%
Намоз
6%
Энди билиб оламан
Аллоҳ таоло Қуръони каримда қайси суранинг қайси оятида "Чивин"  ҳақида сўз юритади?
Anonymous Quiz
15%
Бақара сураси, 26-оятида
43%
Бақара сураси, 87-оятида
30%
Бақара сураси, 113-оятида
12%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда ҳавойи нафс қандай сифат билан сифатланади? 
Anonymous Quiz
16%
Бузғунчи
36%
Адаштирувчи
40%
Жаҳаннамга улоқтирувчи
8%
Энди билиб оламан
Таҳлил, тасбеҳ, такбир, таҳмид ва истиғфор айтишнинг фазилати

Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

Тасбиҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид бу “Алҳамдулиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.
Бунинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қиладилар: “Биродарим Юнус алайҳиссаломнинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлиш – Сендан ўзга илоҳ йўқ, (ҳар қандай айбу-нуқсондан) поксан, албатта мен золимларданман.
– Ғам-ташвишли ёки балоланган, ёки қарздор бирор кимса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, унга ижобат бўлади.”

Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: 🤲 «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси, 87-оят).

👆Ушбу дуони доим айтиб юрайлик

“Ал-ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом” китобидан.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Лут алайҳиссалом:

Маъноси:  Беркинувчи, яширинувчи

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Ибрат

УЧ ДИРҲАМГА ЖАННАТ САВДОСИ

Буюк муҳаддис Имом Абу Довуд денгизнинг қирғоғида ўтирсалар, узоқдаги кемада овози баланд инсоннинг акса урганини, сўнг «Алҳамдулиллаҳ» деганини эшитибдилар.

«Алҳамдулиллаҳ» дейилгандан кейин «Ярҳамукаллоҳ» дейиш вожиб. Абу Довуд «Ярҳамукаллоҳ» демоқчи бўлсалар, у одам эшитмайди. Чунки ҳазратнинг овозлари баланд эмас, акса урган одам эса узоқда.

«Алҳамдулиллаҳ»ни эшитган одамга «Ярҳамукаллоҳ» дейиш вожиб бўлиши учун улар бир жойда турган бўлишлари керак.
Шунда Имом Абу Довуд бир қайиқни уч дирҳамга кира қилиб, кемага бориб, ҳалиги акса урган одамга «Ярҳамукаллоҳ» деб қайтган эканлар.

Абу Довуд айтадилар: «Шунда қулоғимга бир нидо эшитилди:Эй Абу Довуд, 3 дирҳамга жаннатни сотиб олдинг».

«Ибратли ҳикоялар» китобидан.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ