QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.6K photos
1.08K videos
8 files
8.6K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
🔵 МАСЖИДИ НАБАВИЙРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари
Масжидул Ҳаромдан кейинги энг мўътабар ва табаррук масжид “Масжиду Набавий” Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида жойлашган. Муборак масжид ўрнини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн динорга сотиб олганлар ва масжид қурилишида саҳобаларга бош бўлиб, шахсан ўзлари иштирок этганлар.

Масжид биноси хом ғиштдан, шифти хурмо шохи, устунлари эса хурмо ёғочидан бино қилинган. Ёмғир ёғса шифтдан сув ўтиб, сажда қилган одамнинг пешонаси лой бўлар эди. Масжид кейинчалик ҳазрат Умар ва Усмон розияллоҳу анҳум ҳамда кейинги халифа, подшоҳлар томонидан бир неча бор таъмирланиб, кенгайтирилган.
┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ИМОМИ АЪЗАМ ПИРИМИЗ НЕЧТА ҲАДИС БИЛГАН?

Машҳур тарихчи Ибни Халдун “Муқаддима” асарида: “Имом Абу Ҳанифа билган ёки ривоят қилган ҳадислар сони ўн еттитадан элликтагача етади, деган миш-мишлар бор”, – дейди ва тарихчи олим уларга раддия бериб: “Имом Абу Ҳанифа аҳли фатвога бош бўлган маҳалида унга замондош забардаст олимлар, мужтаҳид имомлар бор эди. Улар орасида Суфён Саврий, Авзоий, Имом Молик, Лайс ибн Саъд ва бошқалар бор эдилар. Лекин Имом Абу Ҳанифадан бошқа ҳеч бири у даврда фатво беришга ботина олмас эди”, – дейди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан: “Юз мингта ҳадис ёд билган одам фатво берса бўладими?” – деб сўрашди. Шунда Имом Аҳмад: “Йўқ,” – деб жавоб қилди. “Икки юз минг ҳадис ёд билса-чи?” – деган саволга ҳам, “Уч юз мингта ҳадис билса-чи?” – деган саволга ҳам у киши: “Йўқ, фатво бера олмайди”, – деб жавоб қилди. Шунда у кишидан: “Тўрт юз мингта ҳадис билса-чи?” – деб сўралган эди, кафтини очиб, у ёқ-бу ёққа айлантириб, балки бўлар, балки бўлмас, деган маънода жавоб қилди.
Ўша даврда катта-катта мужтаҳид уламолар, фақиҳлар бўлишига қарамай, фатво бериш учун Имом Абу Ҳанифа муносиб кўрилган эди.
Имом Аҳмад тўрт юз минг ҳадисни ёддан билган одам фатво бериши мумкинлиги борасида: "Балки ҳа, балки йўқ", қабилида жавоб қилган.
Шундай экан, 400 минг ҳадисни ёд билган Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақида қандай шубҳа қилиш мумкин?!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 25.07.2024
Зулқаъда — 19
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
25.07.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03 : 25
Ифторлик бошланиши: 19 : 40

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#манфаатли_эслатма

Биз ҳозир китоб ёзяпмиз

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
25-Июль  2024йил,  
19- Муҳаррам  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْكَبِيرُ.

"Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир".
(Буруж сураси, 11-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Кун ҳадиси: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: ثَلَاثَةٌ أُقْسِمُ عَلَيْهِنَّ، وَأُحَدِّثُكُمْ حَدِيْثاً فَاحْفَظُوهُ: "مَا نَقَصَ مَالُ عَبْدٍ مِنْ صَدَقَةٍ، وَلَا ظُلِمَ عَبْدٌ مَظْلَمَةً فَصَبَرَ عَلَيْهَا، إِلَّا زَادَهُ اللهُ بِهَا عِزًّا، وَلا فَتَحَ عَبْدٌ بَابَ مَسْأَلَةٍ إِلَّا فَتَحَ اللهُ عَلَيْهِ بَابَ فَقْرٍ" (رَوَاهُ الإِمَامُ أَحْمَدُ وَالإِمَامُ ابْنُ مَاجَهْ). 
яъни: “Уч нарсага қасам ичаман: “Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас. Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур. Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар”, – дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Ҳаётда уч нарсани пок тутинг:

- Танани;
- Кийимни;
- Хаёлни.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1446 йил
19-Муҳаррам
м. 2024 йил 25-Июл

🌇 Қуёш вақти   05:00

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:30;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 30;
🕌Шом 19:45;
🕌Хуфтон 21:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:40;
🕌 Шом 19:45;
🕌 Хуфтон 21:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
"Жаброил ҳадиси"  га мувофиқ диннинг асоси нималардан ташкил топган? 
Anonymous Quiz
42%
Намоз, закот ва рўза
30%
Ислом, иймон ва эҳсон.
19%
Иймон, рўза ва ҳаж
8%
Энди билиб оламан
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Идрис алайҳиссалом:

Маъноси: Асос солувчи ва бағишловчи

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ: “Одоб икки хилдир. Яширин одоб ва ошкора одоб. Яширин одоб қалбларнинг поклиги, ошкора одоб эса, аъзоларни гуноҳлардан эҳтиёт қилиш, сақлашдир”, деди.

Баҳоуддин Абшийҳийнинг “Алмустатрофу фий кулли фанни мустазроф” асаридан

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ