QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.63K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#мазҳаб

“Мусулмонларнинг эътироф қилинган тўрт мазҳаби ҳақдир ва ундан бошқасига амал қилиш жоиз эмас”.

©️ Имом Бадриддин Заркаший раҳимаҳуллоҳ

📚 “Баҳрул муҳит” китоби

Улашинг: https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«QUBO TRAVEL» жамоаси
🇰🇬Қирғизистоннинг АРСЛОНБОБ тоғларида мароқли дам олишни таклиф қиламиз!

💵 Стандарт: 825 минг (65$)

Нарх ичига қуйидагилар киради:
🚕 Транспорт хизмати
🏘 Хонадон уй
🍲 Таомланиш
🏕 2 кун 1 кечалик тур
💥 3 та ерга экскурсия
💁‍♂️ Гид хизмати

💻 Керакли ҳужжатлар
қизил паспорт ёки ID карта
чегарада озгина сабр
🚐 Кетиш кунлари:
Хар ШАНБА! ИЮЛЬ: 27
Август: 3,10,17,24,31


Яна қуйидаги ерларга турларимиз бор:
🇰🇬 САРЫ-ОЙ: 27$-87$
🇰🇬 КАРА КОЙ: 27$-63$
🇰🇬 ИССИҚКЎЛ: 240$
🇰🇬 САРИҚ ЧЕЛАК: 70$
🇺🇿 ЧОДАК: 16$-52$
🇺🇿 ЭРТОШ: 66$ 🔥
🇺🇿 ХОНОБОД 10$ 🔥

❗️Ичкиликларсиз ва Ҳалол!
Ёввойи табиат! Қишлоқ ҳаёти
⚡️ Шошилинг, жойлар сони чегараланган
📄 ЛИЦЕНЗИЯ N: L-4180243

😉 «@QUBO_TRAVEL» - ХОТИРЖАМ САЁҲАТ ҚИЛИНГ!

Маълумот учун👇
☎️ +998882338855
☎️ +998889989909
📲 @QUBO_TRAVELUZ

📌Андижон ш. Фурқат кўчаси, 26-дом. "Оқ лайлак" тўйхонаси тўғрисида.

👉 @QUBO_TRAVEL
ЎТГАНЛАР ҲАҚИДА “РАҲМАТЛИ” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#ўтганларни_дуо_қилиш

1330-CАВОЛ: Марҳумлар ҳақида гапирганда ҳозир кӯп кишилар "раҳматли бӯлиб кетган", деб айтишмоқда. Шунда мен бундай дейиш хато десам, ким айтди буни, деб сӯрашяпти. Шунга бир изоҳли жавоб берсангиз?

💬ЖАВОБ: Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.
Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир.
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10 оят).
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларга ўзларидан аввал иймон билан ўтган зотларнинг ҳаққига дуо ва мағфират сўраб дуо қилишларини таълим бермоқда. Мусулмонлар асрлар оша ушбу таълимотга содиқ қолиб келмоқдалар.
Ўтганларни хотирлаш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш турли халқларда турлича ибора ва сўзлар билан ифода қилинади. Бизнинг халқимизда ўтганларни “марҳум”, “мағфур” “раҳматли”, “раҳматли бўлиб кетган” ва шу каби дуо маъносидаги сўзлар билан ёдга олиш урф бўлган ва бу савобли амалдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
– Жаннатнинг кўчатидир.
– Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҚЎҚОН ШАҲРИДАГИ "ЗАЙНУЛ ОБИДИН" МАСЖИДИГА ХУФТОН НАМОЗИГА БОРАДИЛАР

Шу йил 22 июль, душанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қўқон шаҳридаги "Зайнул Обидин" масжидида жамоат билан хуфтон намозини адо қиладилар.

🎙Хуфтон намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг мазмунли ва гўзал маърузаларидан баҳраманд бўламиз, инша Аллоҳ.

📚 Мўмин-мусулмонларимизни ушбу маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни 
23-Июль  2024йил,  
17- Муҳаррам  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَنْ تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آَمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар" (Нур сураси, 19-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Кун ҳадиси: Абу Масъуд ал-Бадрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар киши Аллоҳнинг розилиги учун аҳли аёлига бирор нарсани инфоқ қилса, ўша нарсаси у учун садақа бўлади”, дедилар»
(Муттафақун алайҳ).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Аллоҳ таолога итоат этиш хазинага ўхшайди. Бу хазинанинг калити дуо бўлиб,  калитнинг тишлари эса ҳалол луқмадир.

Яҳё ибн Муъоз

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1446 йил
17-Муҳаррам
м. 2024 йил 23-Июл

🌇 Қуёш вақти   04:59

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:30;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 30;
🕌Шом 19:45;
🕌Хуфтон 21:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:40;
🕌 Шом 19:45;
🕌 Хуфтон 21:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ҳижрий қамарий йил бўйича Ражаб ойининг биринчи жума кечаси қандай номланади?
Anonymous Quiz
33%
Бароат кечаси
43%
Рағойиб кечаси
20%
Ашуро кечаси
4%
Энди билиб оламан
Киши қайси сурани ўқиса Қуръондан минг оят ўқигандек бўлади?
Anonymous Quiz
53%
Ихлос сураси
9%
Кавсар сураси
33%
Такасур сураси
4%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Робиъул аввал ойининг нечанчи куни таваллуд топган? 
Anonymous Quiz
69%
Ўн иккинчи
16%
Йигирманчи
9%
Йигирма бешинчи
6%
Энди билиб оламан
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамларгина муваффақиятга эришадилар.

Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
     7⃣-ҲАҚИҚАТ

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни насихат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсани насиҳат қиламиз деди:

1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Одам алайҳиссалом:

Маъноси:  Ер, тупроқ

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ