QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.64K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Қандай хулқ билан сифатланган киши қиёмат куни оловдан иккита тил бўлиши айтилган?
Anonymous Quiz
31%
Чақимчига
36%
Ғийбатчига
28%
Икки юзламачига
5%
Энди билиб оламан
Аллоҳ таоло шулардан қайсисини душанба куни яратди?
Anonymous Quiz
45%
Тупроқни
24%
Дарахтларни
23%
Тоғларни
8%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
   Шайтон ва Боязид

Боязиди Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз:
- “Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим” - деди. Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва:
-  “Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади”  - деди. Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар:
- “Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг?”.  Шайтон:
- “Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг”  - деб жавоб берди.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Бир_байт_шарҳи

Набий айди, Қиёмат бўлса, эй дўст,
Тамаъгирни юзида бўлмагай пўст.

Билай десанг бу сўзни, иста "Мишкот"
Тамаъ бирла кечирғон ҳайф авқот!

Сўфи Оллоҳёр қоддасоллоҳу сирруҳу.

Шарҳ:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида шундай мазмунда эслатганлар: "Қиёмат кунида тимаъгир юз терилари шилинган ҳолда тирилади". Бу сўзни ҳақиқатига етмоқ эстасанг, Абу Абдуллоҳ  Муҳаммад  ибн Абдуллоҳ  Хатиб Табризийнинг ҳадислар шарҳидан иборат" Мишкотул масобиҳ" китобига назар сол.

Эссиз,  ҳар они бебаҳо дурдан қиммат вақтлар-азиз умр, тамаъ билан зоеъ кетса!

Равойиҳур райхон китобидан олинди.



🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Айтиладики:

“Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1.Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди”.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#мазҳаб

“Мусулмонларнинг эътироф қилинган тўрт мазҳаби ҳақдир ва ундан бошқасига амал қилиш жоиз эмас”.

©️ Имом Бадриддин Заркаший раҳимаҳуллоҳ

📚 “Баҳрул муҳит” китоби

Улашинг: https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«QUBO TRAVEL» жамоаси
🇰🇬Қирғизистоннинг АРСЛОНБОБ тоғларида мароқли дам олишни таклиф қиламиз!

💵 Стандарт: 825 минг (65$)

Нарх ичига қуйидагилар киради:
🚕 Транспорт хизмати
🏘 Хонадон уй
🍲 Таомланиш
🏕 2 кун 1 кечалик тур
💥 3 та ерга экскурсия
💁‍♂️ Гид хизмати

💻 Керакли ҳужжатлар
қизил паспорт ёки ID карта
чегарада озгина сабр
🚐 Кетиш кунлари:
Хар ШАНБА! ИЮЛЬ: 27
Август: 3,10,17,24,31


Яна қуйидаги ерларга турларимиз бор:
🇰🇬 САРЫ-ОЙ: 27$-87$
🇰🇬 КАРА КОЙ: 27$-63$
🇰🇬 ИССИҚКЎЛ: 240$
🇰🇬 САРИҚ ЧЕЛАК: 70$
🇺🇿 ЧОДАК: 16$-52$
🇺🇿 ЭРТОШ: 66$ 🔥
🇺🇿 ХОНОБОД 10$ 🔥

❗️Ичкиликларсиз ва Ҳалол!
Ёввойи табиат! Қишлоқ ҳаёти
⚡️ Шошилинг, жойлар сони чегараланган
📄 ЛИЦЕНЗИЯ N: L-4180243

😉 «@QUBO_TRAVEL» - ХОТИРЖАМ САЁҲАТ ҚИЛИНГ!

Маълумот учун👇
☎️ +998882338855
☎️ +998889989909
📲 @QUBO_TRAVELUZ

📌Андижон ш. Фурқат кўчаси, 26-дом. "Оқ лайлак" тўйхонаси тўғрисида.

👉 @QUBO_TRAVEL
ЎТГАНЛАР ҲАҚИДА “РАҲМАТЛИ” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#ўтганларни_дуо_қилиш

1330-CАВОЛ: Марҳумлар ҳақида гапирганда ҳозир кӯп кишилар "раҳматли бӯлиб кетган", деб айтишмоқда. Шунда мен бундай дейиш хато десам, ким айтди буни, деб сӯрашяпти. Шунга бир изоҳли жавоб берсангиз?

💬ЖАВОБ: Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.
Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир.
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10 оят).
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларга ўзларидан аввал иймон билан ўтган зотларнинг ҳаққига дуо ва мағфират сўраб дуо қилишларини таълим бермоқда. Мусулмонлар асрлар оша ушбу таълимотга содиқ қолиб келмоқдалар.
Ўтганларни хотирлаш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш турли халқларда турлича ибора ва сўзлар билан ифода қилинади. Бизнинг халқимизда ўтганларни “марҳум”, “мағфур” “раҳматли”, “раҳматли бўлиб кетган” ва шу каби дуо маъносидаги сўзлар билан ёдга олиш урф бўлган ва бу савобли амалдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
– Жаннатнинг кўчатидир.
– Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҚЎҚОН ШАҲРИДАГИ "ЗАЙНУЛ ОБИДИН" МАСЖИДИГА ХУФТОН НАМОЗИГА БОРАДИЛАР

Шу йил 22 июль, душанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қўқон шаҳридаги "Зайнул Обидин" масжидида жамоат билан хуфтон намозини адо қиладилар.

🎙Хуфтон намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг мазмунли ва гўзал маърузаларидан баҳраманд бўламиз, инша Аллоҳ.

📚 Мўмин-мусулмонларимизни ушбу маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни 
23-Июль  2024йил,  
17- Муҳаррам  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَنْ تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آَمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар" (Нур сураси, 19-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Кун ҳадиси: Абу Масъуд ал-Бадрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар киши Аллоҳнинг розилиги учун аҳли аёлига бирор нарсани инфоқ қилса, ўша нарсаси у учун садақа бўлади”, дедилар»
(Муттафақун алайҳ).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Аллоҳ таолога итоат этиш хазинага ўхшайди. Бу хазинанинг калити дуо бўлиб,  калитнинг тишлари эса ҳалол луқмадир.

Яҳё ибн Муъоз

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ