QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.69K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ашуро қанақа кун       

▶️ Намруд алайҳи лаъна Иброҳим алайҳиссаломни ёқиб юбориш учун катта гулхан ёқиб, манжаниқлар воситасида у зотни оловнинг устига улоқтирган. Лекин Аллоҳнинг марҳамати билан олов гулзорга айланиб, Халилуллоҳга заррача зиён етмасдан омон қолганлар.

Каналга уланиш учун босинг
👉 @QUBOUZ
Ашуро қанақа кун?

▶️ Золим Фиръавн ва унинг навкарлари Мусо алайҳиссалом ҳамда Бану Исроилга кўп азоб берган. Улар зулмдан қочиб кетаётганларида, душманлар ортларидан қувган. Аллоҳ талонинг инояти билан Мусо алайҳиссалом ва Бану Исроил эсон-омон сувдан ўтиб олган. Фиръавн ва унинг аскарлари эса сувга ғарқ бўлган.

👉  Каналга уланиш учун босинг
@QUBOUZ
  Аллоҳнинг яратганлари.

👆Кўриб завқланинг

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Азизлар!

Ибодатларнинг машаққати кетади, савоби қолади!
Гуноҳларнинг лаззати кетади, азоби қолади!
Роббим иссиқ кунларда Аллоҳ учун рўза тутганларни дўзах ўтидан узоқ қилсин! Омин!


Аллоҳим! Янаги Ашуро кунига ҳаммамизни соғ-омон етказгин!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Муҳаррам ойининг ўн биринчи куни

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
17.07.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03 : 14
Ифторлик бошланиши: 19 : 50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Муҳаррам – 10 кун – оғиз очиш вақти
(Андижон вақти билан):


📆 16-июл, сешанба

⌛️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:50

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 
17-Июль  2024йил,  
11- Муҳаррам  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
( وَبَشِّرِ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۖ كُلَّمَا رُزِقُوا مِنْهَا مِن ثَمَرَةٍ رِّزْقًا ۙ قَالُوا هَٰذَا الَّذِي رُزِقْنَا مِن قَبْلُ ۖ وَأُتُوا بِهِ مُتَشَابِهًا ۖ وَلَهُمْ فِيهَا أَزْوَاجٌ مُّطَهَّرَةٌ ۖ وَهُمْ فِيهَا خَالِدُونَ )

"Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга, улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг башоратини бер. Қачонки уларнинг мевасидан баҳраманд бўлсалар, бундан аввал ҳам ризқланган эдик, дейишади. Уларга ўхшаш нарсалар берилгандир. Уларга бу ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда абадий қолурлар" (Бақара сураси, 25-ояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра ва Абу Саид розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир қавм ўтириб Аллоҳни зикр қилса, уларни фаришталар ўраб олишади ва раҳмат қоплайди. Устиларига хотиржамлик тушади. Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузуридагилар (яъни, фаришталар) билан эслайди», дедилар (Имом Муслим ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Уч нарсада нажот бор:

1. Ҳалол (касб ва меҳнат орқали ризқ топиб) ейиш.
2. Фарзларни (ўз вақтида ва шартларига риоя этган ҳолда) адо этиш.
3. Пайғамбар алайҳиссалом (суннатлари)га эргашиш.

©️Саҳл ибн Абдуллоҳ

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1446 йил
11-Муҳаррам
м. 2024 йил 17-Июл

🌇 Қуёш вақти   04:54

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:50;
🕌Хуфтон 21:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:10;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:50;
🕌 Хуфтон 21:35

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дан илк бор Қуръони каримни эшитган ким эди? 
Anonymous Quiz
16%
Абу Бакр розияллоҳу анҳу
69%
Хадича розияллоҳу анҳо
11%
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
4%
Энди билиб оламан
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига келиб:  "Эй Аллоҳнинг Расули!  .....  унга Рабби азза ва жалладан ва мендан салом айтинг",  у зот ким эди? 
Anonymous Quiz
11%
Фотима розияллоҳу анҳо
26%
Оиша розияллоҳу анҳо
59%
Хадича розияллоҳу анҳо
4%
Энди билиб оламан
Аллоҳ сендан нима истайди?

24 соат беради, 1 соатини намозга ажратишингни истайди;
12 ой беради, 1 ойини рўза тутишга ажратишингни истайди;
Молу дунё беради, 40 дан бирини закотга ажратишингни истайди.
Ва буларни Ўзига қайтарганинг учун сенга жуда кўплаб савоб беришини ваъда қилади.

Инсоф билан айт-чи, Аллоҳ биздан жуда кўп нарса истайдими?

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ