QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.69K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ  ارْجِعِي إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَرْضِيَّةً  فَادْخُلِي فِي عِبَادِي  وَادْخُلِي جَنَّتِي

Эй, хотиржам (сокин)жон! (Ато этилган неъматлардан)рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан)ҳам рози бўлинган ҳолингда, Раббинг (ҳузури)га қайтгин! Бас, (солиҳ)бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!” (Фажр сураси, 27-30-оятлар).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Кун ҳадиси:

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فَقَالَ: مَا هَذَا قَالُوا: هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى قَالَ: فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага борганларида яҳудийлар Ашуро куни рўза тутаётганларини кўриб, “Бу нима?” деб сўрадилар. Шунда: “Бу хайрли куни бўлиб, унда Аллоҳ бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу сабаб Мусо ушбу кунда рўза тутган”, деб жавоб берилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: “Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман”, дедилар ва ушбу кун рўзасини тутиб, бошқаларни ҳам рўза тутишга амр қилдилар”    ( Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Агар Аллоҳ сизни яҳши кўриб қолса, бошқаларни эмас, ўз гуноҳингизни кўришга машғул қилиб қўяди.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1446 йил
10-Муҳаррам
м. 2024 йил 16-Июл

🌇 Қуёш вақти   04:53

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:50;
🕌Хуфтон 21:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:10;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:50;
🕌 Хуфтон 21:35

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайси набираси шаҳид бўлган? 
Anonymous Quiz
21%
Имом Ҳасан
37%
Имоми Ҳусайн
31%
Абдуллоҳ
10%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  набираси қаерда шаҳид бўлган? 
Anonymous Quiz
29%
Карбалода
26%
Ҳижозда
34%
Тоифда
11%
Энди билиб оламан
"Сиҳоҳи ситта"  деганда кимлар назарда тутилади? 
Anonymous Quiz
23%
Саҳобалар
24%
Тобеъинлар
41%
Муҳаддислар
12%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
  Ашура куни бажарилиши яхши бўлган ишлар:

1.Ашура куни рўза тутиш суннат. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Ашура куни рўза тутган инсоннинг бир йиллик гуноҳлари авф бўлади.” (Муслим, Термизий, И.Аҳмад, Табароний)
2.Силаи раҳм қилиш керак.
3.Садақа бериш суннатдир, ибодатдир. Ҳадиси шарифда: “Ашура куни зарра қадар садақа берган мўмин Ухуд тоғидай савобга эришади” деб марҳамат қилинди. (Ширъа)
4.Оила, бола-чақасини севинтириш керак. Ҳадиси шарифда “Ашура куни оила аъзоларининг нафақасини етарлидан ортиқ қилиб берган кимсанинг нафақаси бутун йил мўл-кўл бўлади” деб марҳамат қилинди. (Байҳақий)


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ашуро қанақа кун

▶️ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ашуро куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида бундан кейин ҳар йили шу куни рўза тутганлар» (Имом Аҳмад ривояти).

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Ашуро қанақа кун       

▶️ Намруд алайҳи лаъна Иброҳим алайҳиссаломни ёқиб юбориш учун катта гулхан ёқиб, манжаниқлар воситасида у зотни оловнинг устига улоқтирган. Лекин Аллоҳнинг марҳамати билан олов гулзорга айланиб, Халилуллоҳга заррача зиён етмасдан омон қолганлар.

Каналга уланиш учун босинг
👉 @QUBOUZ
Ашуро қанақа кун?

▶️ Золим Фиръавн ва унинг навкарлари Мусо алайҳиссалом ҳамда Бану Исроилга кўп азоб берган. Улар зулмдан қочиб кетаётганларида, душманлар ортларидан қувган. Аллоҳ талонинг инояти билан Мусо алайҳиссалом ва Бану Исроил эсон-омон сувдан ўтиб олган. Фиръавн ва унинг аскарлари эса сувга ғарқ бўлган.

👉  Каналга уланиш учун босинг
@QUBOUZ
  Аллоҳнинг яратганлари.

👆Кўриб завқланинг

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Азизлар!

Ибодатларнинг машаққати кетади, савоби қолади!
Гуноҳларнинг лаззати кетади, азоби қолади!
Роббим иссиқ кунларда Аллоҳ учун рўза тутганларни дўзах ўтидан узоқ қилсин! Омин!


Аллоҳим! Янаги Ашуро кунига ҳаммамизни соғ-омон етказгин!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ