QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1446 йил
9-Муҳаррам
м. 2024 йил 15-Июл

🌇 Қуёш вақти   04:52

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:25

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:40

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайтмаслиги қандай тавба дейилади? 
Anonymous Quiz
20%
Иноба тавба
36%
Табаррук тавба
30%
Насуҳ тавба
14%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда видолашув хутбасини қилганлар? 
Anonymous Quiz
39%
Арафот тоғида
20%
Раҳмат тоғида
31%
Каъбада
9%
Энди билиб оламан
Ашуро кунида содир бўлган воқеалар:

1.Бу кунда Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг тавбаларини қабул қилган.
2.Бу кунда Аллоҳ таоло Идрис алайҳиссаломни олий мақомга кўтарган.
3.Бу кунда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни Намруд ёққан оловдан омон сақлаган.
4.Бу кунда Аллоҳ таоло тўфондан кейин Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларини ерга қўндирган.
5.Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Тавротни нозил қилган.
6.Бу кунда Аллоҳ таоло Исмоил алайҳиссаломнинг жонини сақлаш учун жаннатдан қўчқор чиқариб берган.
7.Бу кунда Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломни зиндондан чиқарган.
8.Бу кунда Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломни балодан қутқарган.
9.Бу кунда Аллоҳ таоло Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзларига нурини қайтарган.
10.Бу кунда Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни китнинг қорнидан чиқарган.
11.Бу кунда Аллоҳ таоло денгизни иккига ёриб Мусо алайҳиссалом ва у кишининг қавмига нажот берган.
12.Бу кунда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилганлигини башоратини берган.
13.Бу кунда Аллоҳ таоло ихлос билан рўза тутган бандаларнинг ўтган бир йиллик гуноҳларини кечиради.
14.Бу кунда жабр-дийдалар, мазлум ва бечораларга Аллоҳнинг нусрати бўлиб, мўмин мусулмонларга хайру саховати бисёр бўлади.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Эртага Ашуро кунидир.

▶️ Энг аҳамиятлиси, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўза тутганлар. Бу нарса биз учун суннатга айланган. У зот умматларини рўза тутишга ундаганлар, қизиқтирганлар. Умматлар учун ўз Пайғамбарининг суннатларига эргашиш саодат, фазилат, барака ва нажотдир.

👉Дўстларга тарқатиб,сиз ҳам савобга эга бўлинг.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Ашуро куни

▶️ Қайси банда ният ва ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутса, ваъда қилинган ажр-мукофот ва гуноҳлари кечирилишига эришади. Бу имкониятни қўлдан бой бермаслик, фурсатни ғанимат билиб, солиҳ амалларда пешқадам бўлиш ҳар бир мўмин инсоннинг бурчидир.

👉 Дўстларга ҳам тарқатиб,сиз ҳам савобга эга бўлинг.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Ашуро
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини бошқасидан  афзал кўриб, соғиниб, Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун  ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим»(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар!Бугун Ашуро кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
   Муҳаррам ойининг ўнинчи куни

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
16.07.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03 : 13
Ифторлик бошланиши: 19 : 50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Эй Роббим! Ушбу Ашуро  кечасида  Сенга қуйидагича дуо қиламиз:

🤲 Эй Роббимиз сўрамасак ғазаб қилиб, сўрасак рози бўласан, Эй Роббимиз Сен бандаларингни севинтиришни севасан! Биз Сенга барча гуноҳларимиз билан юзландик, Сен бизга мағфиратинг билан пешвоз чиқ! Биз Сенга илтижо қилдик, кафтларимизни очиб дуо қилдик, Сен дуоларимизни қабул эт!

🤲 Эй, Аллоҳ! Гуноҳларимизни кечиргин, бизга раҳм қилгин ва биздан рози бўлгин! Ибодатларимизни қабул қилгин, бизни жаннатингга киргизиб, дўзахдан паноҳ бергин! Барча ишларимизни ислоҳ қилиб, оқибатимизни хайрли қилгин! Бизни дунё хорлиги ва охират азобидан қутқаргин!

🤲 "Эй, Аллоҳим! Бизга балонинг қаттиқ келишидан,ниҳояси йўқ баҳтсизликдан, тақдирнинг ёмонлигидан, душманлар устимиздан кулишидан, Сендан паноҳ тилаймиз"

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Эй Роббим! Ушбу Ашуро  кечасида  Сенга қуйидагича дуо қиламиз:

🤲 Эй Роббим! Бизга гўзал хотимани насиб этгин!

🤲 Эй Роббим! Мункар ва Накир савол берган пайтда бизни собит қилгин!

🤲 Эй Роббим! Қабрларимизни жаннат боғларидан бир боғ қилиб қўйгин! Уни дўзах чуқурларидан бир чуқур қилиб қўймагин!

🤲 Эй Роббим! Бизни ҳисобга тортмасдан ва азобламасдан жаннатингга киритгин!

🤲 Эй Роббим! Бизни абадий жаннатда Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламга ва солиҳ бандаларингга ҳамроҳ, улфат, қўшни қилгин!

🤲 Эй оламларнинг Робби! Дуоларимизни ижобат қилгин! Омин!

Келгуси Ашуро  кунига ҳам ҳаммамизни соғ-омон етказгин!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни 
16-Июль  2024йил,  
10- Муҳаррам  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ  ارْجِعِي إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَرْضِيَّةً  فَادْخُلِي فِي عِبَادِي  وَادْخُلِي جَنَّتِي

Эй, хотиржам (сокин)жон! (Ато этилган неъматлардан)рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан)ҳам рози бўлинган ҳолингда, Раббинг (ҳузури)га қайтгин! Бас, (солиҳ)бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!” (Фажр сураси, 27-30-оятлар).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ