QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.7K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
‼️ Ашуро кунининг рўзасини тутишни унутманг!
16 июль сешанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

❇️ Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Андижон вақти билан):
🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:50

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:13
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:50

🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:14
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:50

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

‼️ Ғафлатда қолманг! Ашуро куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг!

🔄 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ҒАМ-ТАШВИШИНГИЗ ВА ҚАРЗИНГИЗ КЎП БЎЛСА

Банда Аллоҳнинг ёрдамисиз ўзини ўзгартира олмайди, гуноҳдан қутила олмайди, тўғри йўлни тополмайди, бирор савобли ишга қўл уролмайди. Чунки куч-қувват фақат Аллоҳдандир

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни 
14-Июль  2024йил,  
8- Муҳаррам  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

    خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ

“Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси 199-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Кун ҳадиси:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ". (رواه البيهقى في شعب الإيمان)

    Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
   “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
   “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади” дедилар”(Имом Байҳақий “Шуъабул-иймон” китобида ривоят қилган).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Ғафлатдан кўра қаттиқроқ зулм йўқ. Қалб кўрлигидан кўра оғирроқ кўрлик йўқ. Ишни кечга суришдан кўра ёмонроқ хорлик йўқ».

📚 «Заҳрул фаатиҳ», 26.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1446 йил
8-Муҳаррам
м. 2024 йил 14-Июл

🌇 Қуёш вақти   04:51

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:25

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:40

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Қуръонни китоб шаклига келтириш вазифасини қайси саҳобага топширганлар? 
Anonymous Quiz
23%
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга
43%
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга
26%
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуга
7%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз билан нимада мусобақа қилганлар? 
Anonymous Quiz
31%
Қуръон ўқишда
10%
Намоз ўқишда
55%
Югуришда
4%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
▶️ Ғанимат кунлар

🌙 Муҳаррам ойи бошланди

Абу Усмон Наҳдий раҳимаҳуллоҳ: "(Ўтган солиҳ салафлар) уч ўн кунликни ҳурматлашар эди:
1. Рамазоннинг охирги ўн куни;
2. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни;
3. Муҳаррамнинг аввалги ўн куни


Ибн Ражабнинг "Латоифул маъориф" асаридан.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Намозим қабул бўляптими ёки йўқми?

Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилди:
— Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…
Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий барчамизни кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:
— Эрталаб бомдод намозини ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Сўнг пешинни ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Агар Аллоҳ таоло намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ