QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.7K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
Anonymous Quiz
93%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
7%
Йўқ энди айтаман. Иншааллоҳ
Сиз бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтдингизми?
Anonymous Quiz
90%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
10%
Йўқ энди айтаман. Иншааллоҳ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
11-Июль  2024йил,  
5- Муҳаррам  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَلَهُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِۚ وَمَنْ عِندَهُ لَا يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِهِ وَلَا يَسْتَحْسِرُونَ ‎﴿١٩﴾‏ يُسَبِّحُونَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ لَا يَفْتُرُونَ ‎﴿٢٠﴾
   “Осмонлару ердаги барча жонзотлар Уникидир. Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар. Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтарлар. Чарчамаслар”. (Анбиё сураси, 19-20-оятлар).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки, биродарини тавба қилиб бўлган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни қилмагунича вафот этмайди" дедилар (Имом Термизий ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
  «Мақтанманг! Ўзи тупроқдан яратилиб, яна тупроққа кириб, қуртларга ем бўладиган инсоннинг мақтанишига нима бор?».

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1446 йил
5-Муҳаррам
м. 2024 йил 11-Июл

🌇 Қуёш вақти   04:49

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:35

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари қайси шаҳарда вафот этган? 
Anonymous Quiz
13%
Ҳижозда
49%
Ясрибда
30%
Тоифда
7%
Энди билиб оламан
Мовароуннаҳр диёри қайси амир томонидан фатҳ қилинди?
Anonymous Quiz
44%
Қутайба ибн Муслим
22%
Ториқ ибн Зиёд
22%
Мусо ибн Нусайр
11%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси ойда таваллуд топган?
Anonymous Quiz
18%
Ражаб ойида
18%
Рамазон ойида
60%
Робиъул аввал ойида
4%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Тўртта нарсани тўртта жой учун олиб қўйинг.
1. Уйқуни қабрга.
2. Роҳатни сирот кўпригига.
3. Мақтанишни мезонга.
4. Орзу-ҳавасни жаннатга.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни қилишга тавсия қилган дуолари

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳдан бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ».

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ёд олмадик», дедик. Шунда у зот: «Сизларни ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага далолат қилайми? «Аллоҳумма иннаа нас`алука мин хойри маа са алака минҳу набийюка Муҳаммад, ва наъуузу бика мин шарри мастаъааза минҳу набийюка Муҳаммад, ва антал мустаъаану ва ъалайкал балаағу, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», денглар», дедилар»(Имом Термизии‌ ривояти)

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
АШУРО КУНИДА СОДИР БЎЛГАН ВОҚЕАЛАР

– Ашуро кунида Иброҳим алайҳиссалом туғилдилар ҳамда шу кунда (Намруд ёқтирган) оловдан қутқарилганлар;

– Ашуро кунида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга нажот берди ва шу кунда унинг душмани бўлган Фиръавнни Нил дарёсига ғарқ қилган;

– Ашуро кунида Идрис алайҳиссалом олий маконга кўтарилганлар;

– Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссалом Ашуро кунида дарддан фориғ қилган;

– Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилиш воқеаси ҳам Ашуро кунида содир бўлган;

– Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг тавбасини Ашуро кунида қабул қилган;

– Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси ҳам Жудий тоғига айнан шу кунда тўхтаган;

– Яна Сулаймон алайҳиссаломнинг узуги шу кунда ўзиларига қайтарилган;

– Юнус алайҳиссаломнинг балиқнинг қорнидан саломат чиқишлари ҳам Ашуро кунида бўлган;

– Шунингдек, Юсуф алайҳиссаломнинг оталари Яқуб алайҳиссалом бағрига қайтиши, ота-боланинг узоқ йиллик ҳижрондан сўнгги учрашуви ҳам айнан Ашуро кунида рўй берган.

– Бундан ташқари, Жаброил, Мийкоил, Исрофил фаришталар ва аршу курси ҳам Ашуро кунида яратилди. Ашуро кунида осмону ерлар, жаннат ва қалам ҳам шу кунда яратилди.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ