QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ростгўйликнинг самараси

Абу Амр Аз-Зажжожий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Онам вафот этди. Ундан, менга бир ҳовли мерос бўлиб қолди. Уйни эллик (50) динорга сотиб, ҳаж қилиш учун йўлга отландим. Бобилга етиб борганимда бир киши йўлимга чиқиб, "ёнингда нималаринг бор?"-деди. Мен ўзимга-ўзим: "Рост сўзлаш яхшида!-деб, еллик (50) динор пулим бор"-дедим. У менга: "Қани уни менга узатчи!"-деди. Ҳамёнимни унга узатдим. Санаб кўрган эдики, қараса ростдан ҳам еллик динор! Шунда "Пулинг ўзинга буюрсин ол! Ростгўйлигинг мени лол қолдирди"-деди. Сўнг отидан тушиб, унга мин деди. Мен: "керак эмас десам ҳам қатъий туриб олди. Ноилож отига миндим". У: "Кетавер! Мен ортингдан бораман"-деди. Шу билан бир йил деганда, келаси йили ортимдан етиб келди ва ўлгунича мен билан бирга юрди".

"Ар-рисалату ал-Қушайрия" китобидан


🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
Anonymous Quiz
90%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
10%
Йўқ ҳали. Энди Инша Аллоҳ
Сиз бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтдингизми?
Anonymous Quiz
90%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
10%
Йўқ энди. Инша Аллоҳ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
8-Июль  2024йил,  
2- Муҳаррам  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ)амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз (Наҳл сураси, 97-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:“Кимки бир биродарини тўйгунича нон едириб таомлантирса ва қонгунича сув ичириб сийласа, Аллоҳ таоло уни дўзахдан ҳар бирининг ораси беш юз йиллик масофадан иборат етти ҳандақ оралиғида узоқлаштиради” (Имом Ҳоким ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Муҳаррам  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
  Ким айбсиз дўст қидирса, дўстсиз қолади.

Фузал ибн Иёз

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1446 йил
2-Муҳаррам
м. 2024 йил 8-Июл

🌇 Қуёш вақти   04:47

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:35

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Набий алайҳиссалом: "Ҳалол ва Ҳаромни энг яҳши биладиганлардан", деб кимни таърифлаганлар?
Anonymous Quiz
31%
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
40%
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу
19%
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу
10%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта аммалари бўлган?
Anonymous Quiz
30%
4 та
34%
5 та
24%
6 та
12%
Энди билиб оламан
Инсон умри

Асосийси қанча йил яшаш эмас, қандай яшаш, умрнинг қандай хотима топиши.

Аллоҳим! Ҳаётимизни ҳам, оқибатимизни ҳам хайрли қилгин!


🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Дуо

Мени азиз қилдинг, Сенга ҳамд бўлсин.
Мени айбимни яширдинг, Сенга ҳамд бўлсин.
Менга ризқ бердинг, Сенга ҳамд бўлсин.
Менга офият ато этдинг, Сенга ҳамд бўлсин.
Сенга муҳаббат ва шукр ўлароқ ҳамд айтаман.
Сенга умрим борича, ҳар онимда ҳамд айтаман.
Сенга доимо ва абадий ҳамд айтаман.
Мендан рози бўлгунингча, рози бўлганингда ҳам, рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд айтаман.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сенга ҳамд айтаман, Ё Аллоҳ!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ҚЎЯВЕРИНГ, ҲАЛИ У ФАЛУЗАЖ ЕЙДИ(илмнинг шарафи)

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди Қози Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Отам вафот этганида мен ёш бола эдим. Онам мени газлама оқловчига олиб бориб топширди. Мен Абу Ҳанифанинг дарс ҳалқалари олдидан ўтиб кетаётиб, у ерда тўхтаб дарс эшитиб ўтирардим. Ортимдан онам келиб, қўлимдан тутиб, дарс ҳалқасидан олиб, газлама оқловчининг олдига элтиб қўяр эди. Мен эса онамнинг хоҳишига хилоф ўлароқ Абу Ҳанифанинг дарсига борар эдим.
Иш шундай давом этавергач, онам Абу Ҳанифага: “Бу бола етим бўлиб, фақатгина менинг урчуғим (ип йигирадиган чарх) орқасидан едирадиган нарсамдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Сиз эса бу болани айнитдингиз”, деди.
Шунда Абу Ҳанифа: “Қулоқ солинг, ўйламасдан гапирманг, ҳали бу бола шундай илм оладики, ферузадан бўлган ликопчада хандон писта ёғидан қилинган фалузаж*ни ейди”, деди.
Онам: “Сиз ақлдан озган қария экансиз”, деди.
Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Мен қози бўлиб ишлаётганимда бир куни халифа Ҳорун ар-Рошиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт ферузадан бўлган ликопчада фалузаж олиб келинди. Шунда у менга: “Бундан енг, бу нарса биз учун ҳамма вақт ҳам тайёрланавермайди”, деди.
Мен: “Бу нима экан, эй мўминларнинг амири?”, деб сўрадим.
У: “Бу фалузаж”, деди.
Мен жилмайиб қўйдим.
У: “Нима учун куляпсиз?”, деди.
Мен: “Шунчаки кулдим, Аллоҳ мўминларнинг амирининг умрини узоқ қилсин!”, дедим.
У киши эса: “Кулишингиз сабабини айтинг”, деди.
Мен мазкур воқеани айтиб бердим.
Шунда у: “Илм дунё ва охиратда манфаат беради ва юқори мартабага кўтаради. Аллоҳ Абу Ҳанифани раҳматига олсин! Дарҳақиқат у кўз билан кўра олмайдиган нарсаларни ақл кўзи билан кўрар эди.”, деди”.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “У шогирдларимнинг ичида энг билимдони”, деб айтар эдилар. (Ал-Бидоя ван-ниҳоя)

*Фалузаж – ун, сув, асал ва бошқа унсурларни қўшиб тайёрланадиган юмшоқ ширинлик.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

"Ҳикматлар чашмаси"дан


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣MuslimNews — 08.07.2024

🕋 МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ КАЪБА ЁПИНЧИҒИ ЯНГИСИГА АЛМАШТИРИЛДИ

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
▶️ Ғанимат кунлар

🌙 Муҳаррам ойи бошланди

Абу Усмон Наҳдий раҳимаҳуллоҳ: "(Ўтган солиҳ салафлар) уч ўн кунликни ҳурматлашар эди:
1. Рамазоннинг охирги ўн куни;
2. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни;
3. Муҳаррамнинг аввалги ўн куни


Ибн Ражабнинг "Латоифул маъориф" асаридан.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ