QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
▶️ Биласизми

🌙 МУҲАРРАМ ОЙИ ДУОСИ

اللهم انت الابد القديم وهذه سنة جديدة اسئلك فيها العصمة من الشيطان الرجيم ومن كل ذى شر ومن الافات واسئلك العيون والعدل على هذه النفس الامارة بالسوء والاستثقال بما تقربنى اليك يارءوف يارحيم ياذا الجلال والاكرام
Муҳаррам ойини дуоси

➡️ Аллоҳумма антал абадул-қадийму, ва ҳазиҳи санатун жадидатун. Асъалука фиҳал иьсмата минаш-шайтонир рожийм. Ва мин шарри кулли зий шаррин, ва минал афати. Ва асалукал ъуюна вал аьдла ала ҳазиҳин нафсил аммароти биссуи.  Вал  истисқоли бима тақорробаний илайка Ё Роуфу Ё Раҳиму Ё Зал жалоли вал икром.  

      Маъноси: “Эй бор Худоё Сен Абадий Қодийм Зотсан.  Бу янги йилдир. Бу йилда сендан рожийм (лаънатланган) бўлган Шайтондан сақлашингни, ёмонликларга бошловчи нафсимизни ёмонлигидан сақлашингни ва ўзингга яқин қиладиган амалларга машғул қилишингни сўрайман. Я Зал жалалу вал икром”.

Каналга уланиш учун👇👇👇
@QUBOUZ
​​#Фактлар #Йил_ҳисоби #Янги_йил

▪️Бугун, 7 июль - 1 муҳаррам Қамарий ҳисобда янги йилнинг 1-куни

🌓 Агар коинотда Ой бўлмаса, Ерда 1 сутка, яъни бир кеча кундуз 8 соат ва 1 йил 1000 кундан иборат бўлар эди.

📖 Шунинг учун Қуръони Каримда:

🌙 "Қуёш ҳам, Ой ҳам аниқ ҳисоб билан сайр қилур" - Раҳмон, 5;

⚡️тонг оттирувчидир. Тунни оромгоҳ, Қуёш ва Ойни эса ҳисоб белгилари қилиб қўйди. Бу қудратли ва Доно зотнинг ўлчовидир" - Анъом, 96;

🌘 "У Қуёшни зиё таратувчи ва Ойни нур сочувчи этган ҳамда йилларнинг ададини ва вақт ва замонга доир ҳисобини билишларингиз учун уни Ойни манзилларга бўлиб ўлчаб қўйган зотдир..." - Юнус, 5;

🌏"Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ - ўн икки ойдир..." - Тавба, 36;

🗓 "Сиздан, Эй Муҳаммад! ҳилоллар янги ойлар ҳақида сўрайдилар. "Улар одамларга йил ҳисоби ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир", - деб айтинг" - Бақара, 189.

🕋 Ҳижрий йил ҳисоби — мусулмонлар йил ҳисоби. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кўчиб ўтиши билан ҳижрий йил ҳисоби бошланган. У қамарий-ой ва шамсий-қуёш йил ҳисобига бўлинади.

🌖 Қамарий бўйича йил ҳисоби 622 йилнинг 16 июли жума кунидан бошланиб, Ойнинг кетма-кет келган икки бир хил фазаси орасида ўтган вақт — синодик ой, 29,530588 кун, даврига асосланган.

🗒12 ойдан иборат бир қамарий йил 354,3671 кундан иборат. Қамарий йилда 1, 3, 5, 7, 9 ва 11-ойлар 30 кундан, қолганлари 29 кундан бутун қилиб олинган.

🔸Ойлар тартиби билан муҳаррам, сафар, рабиул аввал, рабиул охир, жумодул аввал, жумодул охир, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввал, зулқаъда ва зулҳижжа деб аталади. Қамарий йил тропик йилдан 10-12 кун қисқа.

🔸Қамарий ҳисоби Яқин ва Ўрта Шарқнинг кўп давлатлари ва бошқа баъзи давлатларда қўлланади.

🟡 Шамсий ҳисоб 622 йилнинг баҳоридан, кун ва тун тенг келган куни — 21 мартдан бошлаб ҳисобланади.

✔️Кейинги йил бошлари эса 20, 21 ёки 22 мартга тўғри келади. Давомийлиги Григорий календари каби 365 ёки 366 кундан иборат.

🔘Шамсий ҳисоб бўйича ойларнинг номлари ҳут, ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сумбула, мезон, ақраб, қавс, жадий ва далв бўлиб, бу ойлар доимо йилнинг маълум бир вақтларида келади.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 8.07.2024
Муҳаррам — 2
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
8.07.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03: 05
Ифторлик бошланиши: 19 : 50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ростгўйликнинг самараси

Абу Амр Аз-Зажжожий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Онам вафот этди. Ундан, менга бир ҳовли мерос бўлиб қолди. Уйни эллик (50) динорга сотиб, ҳаж қилиш учун йўлга отландим. Бобилга етиб борганимда бир киши йўлимга чиқиб, "ёнингда нималаринг бор?"-деди. Мен ўзимга-ўзим: "Рост сўзлаш яхшида!-деб, еллик (50) динор пулим бор"-дедим. У менга: "Қани уни менга узатчи!"-деди. Ҳамёнимни унга узатдим. Санаб кўрган эдики, қараса ростдан ҳам еллик динор! Шунда "Пулинг ўзинга буюрсин ол! Ростгўйлигинг мени лол қолдирди"-деди. Сўнг отидан тушиб, унга мин деди. Мен: "керак эмас десам ҳам қатъий туриб олди. Ноилож отига миндим". У: "Кетавер! Мен ортингдан бораман"-деди. Шу билан бир йил деганда, келаси йили ортимдан етиб келди ва ўлгунича мен билан бирга юрди".

"Ар-рисалату ал-Қушайрия" китобидан


🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
Anonymous Quiz
90%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
10%
Йўқ ҳали. Энди Инша Аллоҳ
Сиз бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтдингизми?
Anonymous Quiz
90%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
10%
Йўқ энди. Инша Аллоҳ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
8-Июль  2024йил,  
2- Муҳаррам  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ)амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз (Наҳл сураси, 97-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:“Кимки бир биродарини тўйгунича нон едириб таомлантирса ва қонгунича сув ичириб сийласа, Аллоҳ таоло уни дўзахдан ҳар бирининг ораси беш юз йиллик масофадан иборат етти ҳандақ оралиғида узоқлаштиради” (Имом Ҳоким ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Муҳаррам  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
  Ким айбсиз дўст қидирса, дўстсиз қолади.

Фузал ибн Иёз

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1446 йил
2-Муҳаррам
м. 2024 йил 8-Июл

🌇 Қуёш вақти   04:47

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:35

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ