QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 7.07.2024
Зулҳижжа — 28
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
4.07.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03 : 00
Ифторлик бошланиши: 19 : 50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
  Биласизми?

➡️ Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар.

Луғатда “муҳаррам” сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми?

🔗 Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Сиз бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтдингизми?
Anonymous Quiz
91%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
9%
Йўқ энди айтаман Ин шаа Аллоҳ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
4-Июль  2024йил,  
28- Зулҳижжа  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: Фаришталар уларнинг жонларини пок ҳолларида ола туриб: «Сизларга салом бўлсин. Қилиб юрган ишларингиз туфайли жаннатга киринг», дерлар (Наҳл сураси, 32-оят).
🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, шундай дедилар: «Эй инсонлар, вафот этишингиздан олдин тавба қилинглар, банд бўлиб қолишдан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳни кўп зикр қилиб, махфий ва ошкора кўп садақа қилиб ўзингизни Роббингизга боғланглар, шунда сизларга ризқ берилади, ёрдам (нусрат) берилади, (садақангизнинг ўрни) тўлдирилади» (Имом Ибн Можа ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳикмат

Қуёш кўрларга кўринмай беркинганидек, жоҳилларга ҳам дунёда тўғри йўл белгилари кўринмай қолади.

Абу Али ибн Сино

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
28-Зулҳижжа
м. 2024 йил 4-Июл

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:35

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳижрий-қамарий ойлардан қайси ой кириб келяпти?
Anonymous Quiz
9%
Шаввол
16%
Сафар
72%
Муҳаррам
2%
Энди билиб оламан
Муҳаррам ойида қанақа фазилатли кун мавжуд?
Anonymous Quiz
18%
Рағойиб
58%
Ашуро
20%
Меърож
4%
Энди билиб оламан
Муҳаррам ойини халқ тилида нима деб аталади?
Anonymous Quiz
6%
Қурбон ойи
31%
Мавлид ойи
60%
Ашур ойи
3%
Энди билиб оламан