QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР

🔶 1. Қўлни ювмоқ. Имом Табароний Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювмоқ фақирликни даф қилади ва у пайғамбарларнинг суннатларидандир».

🔶 2. «Бисмиллаҳ» демоқ.
🔶 3. Ўнг қўл билан емоқ.
🔶 4. Таомни ўз олдидан олмоқ.
Бу уч суннатни қуйидаги ҳадис жамлаган:
«Ҳой болакай, Аллоҳнинг номини айт, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан ол».

🔶 5. Тушиб кетган луқмани олиб еб қўймоқ.
«Бирортангиздан бир луқма тушиб кетса, ундаги зарарни кетказсин, сўнгра есин» (Имом Муслим ривояти).

🔶 6. Имкон бўлса, учта бармоқда емоқ.
«Набий ﷺ учта бармоқ билан ер эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ ﷺ аксар ҳолда шундай ер эдилар.

🔶 7. Таомланиш асносида чўккалаб ёки бир тиззани кўтарган ҳолда ўтирмоқ.
Ҳофиз Ибн Ҳажар ўзининг «Саҳиҳи Бухорий»га ёзган шарҳида буни мустаҳаб деган.

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Машҳур уламолардан Анвар Шоҳ Кашмирийдан сўрашди:
- Ибн Ҳумомнинг «Фатҳул Қодир»ига ўхшаш асар ёзоласизми?
- Ҳа, ёзоламан.
- Марғинонийнинг «Ҳидоя»сига ўхшаш асар ёзоласизми?
- Асло! Унинг бир нечта сатрини ҳам ёзолмайман.

Манба: «Насбур роя» муқаддимаси, 1, 14


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
​​ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРНИ УЧТА АЙТИШ
#жаноза #намоз

1306-CАВОЛ: Имом жаноза намозида уч такбир айтгандан кейин салом бериб қўйиб, кейин эсига тушиб, тўртинчи такбирни айтиб, кейин салом бериб намозни тугатди. Бу ҳолатда намоз тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозининг иккита шарти бор: бири тўрт такбир, иккинчиси қиём, яъни тик туриб ўқиш. Ҳар бир такбир шарт ҳисобланади. Агар бирортаси тарк қилинса, намоз бузилган ҳисобланади. Агар имом учинчи такбирдан кейин адашиб кетиб, салом берган бўлса ва дарҳол, бошқа ҳатти-ҳаракат қилмасдан тўртинчи такбирни айтиб, қайта салом берган бўлса, намоз тўғри бўлган бўлади.
Агар учинчи такбирдан кейин салом бериб, шу билан намозни тугатса, намоз бузилган бўлиб, қайта ўқилади.
Бу борада “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидаги маълумотлар келтирилган:
وصلاة الجنازة أربع تکبیرات، فإن ترک واحدة منها لم تجز صلاته
“Жаноза намози тўрт такбирдан иборат. Агар имом улардан бирини тарк қилса, намози жоиз эмас”.
ولو سلم الإمام بعد الثالثة ناسيًا كبر الرابعة ويسلم، كذا في التتارخانية
“Агар имом унутиб, учинчи такбирдан кейин салом бериб юборса, тўртинчи такбирни айтади ва салом беради. “Татархония”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни 
2-Июль  2024йил,  
26- Зулҳижжа  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُمْ خَشْيَةَ إِمْلَاقٍ نَحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَإِيَّاكُمْ إِنَّ قَتْلَهُمْ كَانَ خِطْئًا كَبِيرًا
   яъни: “(Эй, инсонлар!) Болаларингизни қашшоқликдан қўрқиб ўлдирмангиз – уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш, шубҳасиз, катта хатодир” (Исро сураси, 31-оят).
    
🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَاليَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гапни гапирсин, ёки жим турсин”, дедилар”. Бухорий (6475), Муслим (47/78).


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади.
Нимани қизғансангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз...

Жалолиддин Румий

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
26-Зулҳижжа
м. 2024 йил 2-Июл

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:35

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Уламолар нечта уйгача бўлган қўшнилар қўшничилик ҳаққи соҳиблари экани ҳақида хулоса қилганлар? 
Anonymous Quiz
31%
20 та
23%
30 та
38%
40 та
9%
Энди билиб оламан
Нисо сурасининг 36-оятида зикр қилинган "яқин қўшни" кимлиги ҳақида уламолар нима деганлар? 
Anonymous Quiz
24%
Узоқ йиллик қўшни
26%
Қариндош қўшни
44%
Уйи яқин қўшни
6%
Энди билиб оламан деб
Уйни сотмоқчи бўлган одам аввал бу ҳақда қўшнисини хабардор қилиш ҳаққи шариатда нима дейилади? 
Anonymous Quiz
32%
Шуфъа
32%
Силаи раҳм
27%
Юқоридаги жавоблар тўғри
10%
Энди билиб оламан
ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР

1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган.
2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган).
3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган.
4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган.
6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган.
8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган.
9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
10. Яъқуб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас.
15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган).
20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган.
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварда вафот этганлар.

Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин.

🔗Каналга уланиш учун босинг

https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ

📅 Саноқли кунлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Аксарият абитуриентлар бу имтиҳонга қаттиқ киришиб, куну тун талаба бўлиш ниятида ҳаракат қилмоқдалар.

🟢 Дарҳақиқат, абитуриент Аллоҳга таваккул қилиши ҳамда ота-она, устоз ва яқинларининг дуоси олиши ҳам лозим. Муҳими, қалбда – илм эгаллаш ҳамда бу илми ила Ватани, халқи, оиласи хизматида бўлиш нияти бўлсин.

Имтиҳон олди ўқиладиган дуолар:

🤲 «Робби яссир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри»
Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.

🤲 «Робби зидни илман ва фаҳман». Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир.

Илм олиш ниятида бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли топширишларини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.🤲

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​ҚЎЛҚОП БИЛАН ҚУРЪОН УШЛАШ
#Қуръон

1309-CАВОЛ: Таҳоратсиз киши қўлига қўлқоп кийиб, Қуръонни ушлаши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратсиз инсон Қуръони каримни ушлаши мумкин эмас. Шунингдек, сиз сўраган қўлқоп билан ҳам ушлаш мумкин эмас. Чунки бу ҳолатда киши ўзи кийиб турган кийим билан ушлаётган бўлади. Аслида ё мусҳафга ёки ушловчига ёпишган нарса билан ушлаб бўлмайди. Мусҳафдан ёки ушловчидан ажраб турган нарса билан ушлаш мумкин. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
ولا يجوز لهم مس المصحف بالثياب التي هم لابسوها
“Бетаҳорат инсонларнинг кийиб турган кийими билан мусҳафни ушлашлари мумкин эмас”.
Кийилган қўлқоп ҳам инсон кийган кийимлар қаторига киради ва у билан мусҳаф ушлаш ножоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ