QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.76K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Расулуллоҳ ﷺ: “Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
▶️. Биласизми..

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Кимки жума намозидан кейин "Ихлос" сурасини ва "Фалақ" сурасини ва "Нас" сурасини 7 маротабадан ўқиса Аллоҳ уни кейинги жума кунигача ёмонликлардан сақлайди...

Дўстларга ҳам юборинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
Фурсатни бой берманг

Абу Бурда ибн Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Сиз отангиздан Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунидаги дуолар қабул бўладиган фурсат ҳақидаги ҳадисларини эшитганмисиз?» деганларида, Абу Бурда розияллоҳу анҳу:
«Ҳа, эшитганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У фурсат имом хутбага ўтирганидан намоз охиригача бўлган вақт оралиғидадир», деганлар», деб айтдилар (Имом Муслим ривоятлари
).

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Фурсатни бой берманг!

👉 Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.

(“Tариху димашқ”)

▶️ Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗 Уланиш учун: @QUBOUZ
#Дуо

Қаттиқ шамол эсганда ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ إني أسألُكَ خَيْرَها وَخَيْرَ ما فِيها وَخَيْرَ ما أُرْسِلَتْ بِهِ وأعُوذُ بِكَ مِنْ شَرّها وَشَرّ ما فيها وَشَرّ ما أُرسِلَتْ بِهِ

Маъноси
: "Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман".

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Шанба куни 
29-Июнь  2024йил,  
23- Зулҳижжа  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

المالُ والبَنُونَ زِينَةُ الحَياةِ الدُّنْيا
    яъни: “Молу мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир” (Каҳф сураси, 46-ояти)

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
تُنْكَحُ المَرْأَةُ لأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا، وَلِحَسَبِهَا، وَلِجَمَالِهَا، وَلِدِينِهَا، فَاظْفَرْ بذَاتِ الدِّينِ تَرِبَتْ يَدَاكَ (رواه مسلم).
    яъни: “Аёлга тўрт сабаб билан никоҳланилади: мол-давлати учун, обрў-мансаби, ҳусну-жамоли ва дин-диёнати учун. Сен дин-диёнатлисига уйлан! Шунда барака топасан” (Имом Муслим ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Инсон руҳи атиргулга ўхшайди. Аллоҳ зикри билан гуллаб-яшнайди, Аллоҳнинг зикрисиз қуриб-қақшайди.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан  

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
23-Зулҳижжа
м. 2024 йил 29-Июнь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:35

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ҳақиқий айрилиқ

“Ҳақиқий айрилиқ сафар эмас, муҳаббат ҳижрони ҳам эмас, ота-она ёки ака-укаларнинг айрилиғи ҳам эмас, дўстлардан ажраб қолиш ҳам эмас. Ҳатто ўлим ҳам чинакам айрилиқ эмас, чунки биз охиратда тўпланамиз.

👉Ҳақиқий айрилиқ — биримиз жаннатда, биримиз дўзахда бўлишимиздир!”.

➡️ Жаннатда ота-она ва яқинларимиз билан бирга қилгин Аллоҳим!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Қуръони каримнинг дастлабки оятлари қаерда нозил бўлган?
Anonymous Quiz
14%
Савр ғорида
13%
Тур тоғида
69%
Ҳиро ғорида
4%
Энди билиб оламан
Агар иқтидо қилувчи ёлғиз эркак бўлса, у имомнинг қайси томонида туриши керак?
Anonymous Quiz
21%
Бир саф орқасида
63%
Ўнг томонида
10%
Чап томонида
5%
Энди билиб оламан
Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу неча ёшларида вафот этдилар? 
Anonymous Quiz
26%
63 ёшида
36%
65 ёшида
28%
68 ёшида
10%
Энди билиб оламан
УЙДАН ЧИҚИШДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКР.

بِسْمِ اللَّهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ، وَلاَحَوْلَ ولاَقُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ.

Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи, ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи.

Маъноси: Бисмиллаҳи, Аллоҳга таваккал қилдим. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ва қувват ёлғиз Аллоҳдандир.

(Абу Довуд ва Термизий ривояти).
© Мусулмон қўрғони китобидан.



🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ