QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Бақиъ қабристонида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта аёллари, яъни мўминларнинг оналари  дафн этилган?
Anonymous Quiz
35%
Бешта
31%
Етита
25%
Тўққизта
8%
Энди билиб оламан
Хадичаи Кубро онамизни қабрлари қаерда?
Anonymous Quiz
49%
Маккада
35%
Мадинада
12%
Жиддада
4%
Энди билиб оламан
Дунёда ўйинчи бўл, ҳакам бўлма!
Ўйинчи нишонни, ҳакам эса хатони қидиради.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Байт

УЯЛМА МАЪРИФАТНИ ЎРГАНУРДИН,
ТАНУР ЖОЙИНГ БЎЛУР ҚОЛСАНГ ТАНУРДИН!

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу

Шарҳ:

Илм-маърифат ўрганишда уялма. Илм уяладиган нарса эмас. Савол бериш уятли иш эмас. Саволнинг уятлиси бўлмайди. Илмсизлик ва жаҳолат уятли ишдир. Жаҳолатни йўқотишга уруниш эса уялиб ўтирадиган иш эмас.
Мазкур байтдаги биринчи “танур” сўзи арабчада тандир маъносида. У ўт-оловдан, яъни, дўзахдан киноя. Иккинчи “танур” сўзи эса ўзбекча “танимоқ” феълидан олинган. Демак, байтнинг маъноси: агар илм олишдан, билим орттиришдан, шариатни ва шаръий ҳукмларни танимоқдан қоладиган бўлсанг, жойинг дўзахда бўлади. Инсон жойини дўзахдан эмас жаннатдан ҳозирламоғи даркор. Бунинг учун эса билимли бўлиши зарур. Илмсизнинг шўри қурисин! Илмга интилувчи қандай ҳам бахтли! Аллоҳ учун, билим орттириш ниятида ёзилган саволнинг ҳар бир ҳарфига савоб берилади. Илмнинг ҳар бир сиёҳи (ҳарфи) қиёматда шаҳидлар қони билан ўлчанади. Яъни, илм олувчи шаҳидлардан устун ҳисобланади.



🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#БИЛАСИЗМИ?

БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИ

Бақиъ қабристони Мадинаи мунавварада жойлашган катта қабристон бўлиб, у ерга минглаб саҳобий, тобеий ва авлиёлар дафн этилган. У Масжиди Набавийнинг қибла томонида жойлашган.

Дастлаб Масжиди Набавий билан Бақиъ қабристони ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган. У ерга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўққизта аёллари, яъни мўминларнинг оналари дафн этилганлар.

Улар:
1. Ойша розияллоҳу анҳо.
2. Ҳафса розияллоҳу анҳо.
3. Савда розияллоҳу анҳо.
4. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.
5. Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо.
6. Умму Салама розияллоҳу анҳо.
7. Жувайрия розияллоҳу анҳо.
8. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо.
9. София розияллоҳу анҳолардир.

Шунингдек, бу ерда Расулуллоҳнинг қизлари Фотима, Руқайя, Зайнаб, Умму Кулсум розияллоҳу анҳолар, ўғиллари Иброҳим, куёвлари улуғ саҳобий Усмон ибн Аффон, набиралари Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумлар дафн этилганлар.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 27.06.2024
Зулҳижжа — 21
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
27.06.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
02 : 55
Ифторлик бошланиши: 19 : 55

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба  куни 
27-Июнь  2024йил,  
21- Зулҳижжа  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Менга дуо қилинглар (сўранглар), Мен сизларга ижобат қилурман (дуоларингизни қабул этурман) (Ғофир сураси, 60-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ

«Йа арҳамар роҳимийн» («Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси»), деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади»(Имом Ҳоким ривоятлари).

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Алий ибн Фузайл ибн Иёз оталарига:
"Эй отажон! Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини сўзлари нақадар ёқимли?!" деб айтганида, у киши: "Эй ўғлим! Уларнинг сўзлари нима учун ёқимли эканини биласанми?" деса, ўғли: "Йўқ", деди. Шунда Фузайл: "Чунки улар (айтадиган барча) сўзларида Аллоҳ розилигини ирода қилишар эди", дедилар.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
21-Зулҳижжа
м. 2024 йил 27-Июнь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:00;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:35

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Беш киши саодатга яқиндир:

1.Солиҳ ўғил. (ота-онасига яхшилик қилувчи фарзанд).
2.Солиҳа аёл.  (эрига итоатли, яхши хулқли аёл)
3.Вафодор дўст. (биродарига садоқатли, елкадош дўст)
4.Мўмин қўшни. (озори тегмайдиган, ишончли қўшни)
5.Фақиҳ олим. (динни яхши тушунган ва амал қилувчи олим)

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким .......  тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай", деганлар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг?
Anonymous Quiz
12%
Ҳайит намозини
43%
Бомдод намозини
39%
Уч жумани
7%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:  "Агар ...... намозларида нима борлигини билганларида, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар", деб қайси намозларни айтганлар?
Anonymous Quiz
25%
Бомдод ва шом
21%
Аср ва бомдод
50%
Хуфтон ва бомдод
4%
Энди билиб оламан
Уламолар фарзанд тарбиясини нечта жараёнга бўлганлар? 
Anonymous Quiz
14%
Икки
51%
Уч
25%
Тўрт
10%
Энди билиб оламан
  Ҳожи юртига қайтганда унга нима дейилади?

Ибн Умар разияллоҳу анҳу уйига қайтган ҳожига шундай дер эдилар:
"Тақоббалаллоҳу нусукак ва аъзома ажрок ва ахлафа нафақотак". (Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, ажрингизни буюк қилсин ва сарф қилган нафақангизни ўрнини тўлдирсин)

Мусаннаф Ибн Абу Шайба


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Имом Муъафо Мувсимий бундай деган:

Имоми Аъзам рохматуллоҳи алайҳда ўнта ёқимли хислат жам бўлган эди:

1. Парҳезкорлик
2. Содиқлик
3. Иффат ва поклик
4. Одамлар билан муроса қилиш
5. Самимий дўстлик
6. Фойдали нарсаларга хайриҳоҳлик
7. Узоқ сукут сақлаш
8. Тўғрисўзлик
9. Ёмонлик қилганга ҳам яхшилик қилиш
10. Тамадан узоқлик

Агар кимда Имом Аъзам рохматуллоҳи алайҳнинг бу ўн хислатлари жам бўлса, у юртнинг улуғи ва даврининг сардори бўлади.

▶️ Дўстларга тарқатинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ