QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.79K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар.

➡️ Бир куни Исо (алайҳиссалом) бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир дедилар. Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди.
Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбарнинг олдига келиб:
- Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар. Шунда Исо (алайҳиссалом):
- Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, - деб жавоб берибдилар.

➡️ Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
- Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? - деб қизиқиб яна сўрабдилар.
- Ўласан...! Ўлим ҳақ...! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, - деб жавоб берибдилар.

"Хикматлар хазинаси" рисоласидан.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
  Ҳаж масалалари ҳақида:
 
👉 Тавофи ифозани бажарган аёл ҳайз кўриб қолса, қайтиб келаверади, тавофи вадони қилиш учун пок бўлишини кутиб ўтирмайди. чунки ундан тавофи вадо соқит бўлади

👉 Тавофнинг ададида яъни Каъба атрофида неча марта айланганига шубҳа қилган кимса гумони ғолиб тарафини ҳисобга олиб, тавофни давом эттиради

👉 Етти бор айланишнинг баъзисини бажарганидан сўнг фарз намозга такбир айтилиб қолса, тавофни тўҳтатиб намоз ўқийди. намоздан кейин тавофни келган жойидан давом эттиради

🔗 Каналга уланиш:   @QUBOUZ
Биласизми...

👉 Ушбу “Ал-Ҳай ва Ал-Қайюм” исмларини баъзи уламоларимиз Исми Аъзам деб, бу исмлар билан дуо қилинса ижобат бўлади деганлар. Бунга Пайғамбарлар алаҳиссаломларнинг қуйидаги дуоларини мисол келтирганлар:

كَانَ دُعَاءُ عِيْسَى عَلَيْهِ السَّلاَمُ عِنْدَ إِحْيَاءِ الْمَوْتَى بِإِذْنِ اللهِ: (يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ)،

وَلمَّاَ أَرَادَ سُلَيْمَانُ عَلَيْهِ السَّلاَمِ عَرْشَ بِلْقِيْسِ، دَعَا قَائِلاً: (يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ)،

яъни: “Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтиришда “Ё Ҳайю, ё Қойюм” деб дуо қилганлар. Сулаймон алайҳиссалом Билқиснинг тахтини Аллоҳнинг изни билан олдиларида ҳозир бўлишини хоҳлаганларида “Ё Ҳайю, ё Қойюм” деб дуо қилганлар”.

Демак, биз ҳам дуоларимизда Аллоҳ таолонинг ушбу икки исм-сифатини айтиб, ҳожатларимизни сўрашимиз айни муддао бўлар экан.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
​​ЎГАЙ ОНАНИНГ ҚИЗИГА УЙЛАНИШ МУМКИНМИ?
#никоҳ

1281-CАВОЛ: Бир дўстимнинг отаси бир аёлга уйланган. Бу аёлнинг ўзи билан олиб келган қизи ҳам бор бўлиб, бирга яшашади. Дўстим шу қизга уйланса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дўстингизнинг ўгай онасининг қизи бошқа эркакдан бўлса, бу қиз дўстингизга номаҳрам бўлади ва шунинг учун ҳам унга уйланиши жоиз бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган:
وَأَمَّا بِنْتُ زَوْجَةِ أَبِيهِ أَوْ ابْنِهِ فَحَلَالٌ
   “Отаси уйланган аёлнинг (бошқа эрдан бўлган) қизи ёки ўғли (билан никоҳланиш) ҳалолдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 3.06.2024
Зулқаъда — 26
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
3.06.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03 : 00
Ифторлик бошланиши: 19 : 50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
3-Июнь  2024йил,  
26- Зулқаъда  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Агар бир фосиқ бирор хабар келтирса, аниқлаб кўринглар» (Ҳужурот сураси, 6-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Зулқаъда  ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу  :  "Аллоҳни зикр қилинглар, чунки бу даводир (яъни, савобдир).Лекин одамларни зикр қилиб гапиришдан сақланинглар, чунки бу дарддир (яъни, гуноҳдир)-деганлар.

👆 Д
ўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
26-Зулқаъда
м. 2024 йил 3-Июнь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 30;
🕌Шом 19:50;
🕌Хуфтон 21:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:40;
🕌 Шом 19:50;
🕌 Хуфтон 21:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Сув билан ҳалок этилган ким?
Anonymous Quiz
11%
Абраҳа
75%
Фиръавн
10%
Хомон
3%
Энди билиб оламан
Имом Бухорий бобомиз Бухорода қайси масжидда "Саҳиҳи Бухорий"  дан дарс берганлар? 
Anonymous Quiz
32%
Масжиди Калонда
25%
"Чор Бакр" масжидида
31%
Абу Ҳафс Кабир масжидида
13%
Энди билиб оламан
  Ҳаж масалалари ҳақида:
 
👉 Етти бор Каъба атрофини айланиб икки ракат намоз ўқиган ҳаж ва умра қилувчи тавофни тўғри бажарган ҳисобланади

👉 Касал одам тавофга ярамаса, уни кўтариб тавоф қилдирадилар ва бу ўзи тавоф қилганнинг ўрнига ўтади

👉 Мустақил тавоф қилишга қурби етмайдиган ёш болаларни  тавоф қилдириб қўядилар

🔗 Каналга уланиш:   @QUBOUZ
Бир куни Росулуллоҳ саллоллоху алайхи васаллам Билол розияллоҳу анҳуни орқа тарафидан сездирмасдан махкам қучоқлаб олдилар.

Шунда Билол розияллоҳу анҳу:

"Ким бу?
Aбу Бакр сизми?
Умар ёки сизмисиз?

Ҳа билдим Усмон сизми бу?"- дедилар.

Шундан сўнг Росулуллоҳ саллоллоху алайхи васаллам :
"Эй Билол бу мен эканлигимни наҳот билмадингми?" дедилар.

Бу саволга эса Билол розияллоҳу анҳу:

"Ё Росулуллоҳ саллоллоху алайхи васаллам бу сиз эканлигингизни бошидаёқ билгандим, лекин бироз кўпроқ қучоқлаб туришингизни хоҳладим" деб жавоб бердилар...

Қандай гўзал лахзалар..



🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ