QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.78K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Фурсатни бой берманг

Абу Бурда ибн Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Сиз отангиздан Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунидаги дуолар қабул бўладиган фурсат ҳақидаги ҳадисларини эшитганмисиз?» деганларида, Абу Бурда розияллоҳу анҳу:
«Ҳа, эшитганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У фурсат имом хутбага ўтирганидан намоз охиригача бўлган вақт оралиғидадир», деганлар», деб айтдилар (Имом Муслим ривоятлари
).

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
ЭҲРОМДАГИ ИНСОН ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА
#Ҳаж_умра

1211-CАВОЛ: Эҳромдаги инсон хушбўй салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хушбўй салфетка, совун ёки шампун каби воситаларни эҳромдаги киши ишлатиши макруҳ амал саналади. Лекин ушбу воситаларни ишлатиш билан қўй сўйиш вожиб бўладими ёки садақами деган масалада замонамиз уламолари ва фатво уюшмалари турлича жавоб берганлар.
Ушбу масала юзасидан мазҳабимиз манбаларига таяниб айтамизки, хушбўй салфетка, совун ва шампун кабилар тозалик воситалари саналади ва ундан аксар ҳолда хушбўйланиш учун фойдаланилмайди. Бунга ўхшаш масалани қадимги фуқаҳоларимиз қуйидагича баён қилишган:
إذا غسل المحرم يده بأشنان فيه طيب، فإن كان إذا نظروا إليه قالوا: هذا أشنان ففيه الصدقة، وإن قالوا: هو طيب فعليه الدم
“Эҳромдаги киши хушбўйлиги бор ушнон (кирни кеткизиш воситаси, ишқор) билан қўлини ювса, уни кўрганлар: “Бу ушнон”, десалар, садақа, агар “Бу хушбўйлик”, десалар, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади” (“Муҳитул-Бурҳоний” китоби).
Демак, ишлатилаётган хушбўй нарсани кўпчилик одамлар нима деб қабул қилишига қараб ҳукми таъйин топади. Бугунги кунимизда хушбўй салфетка, совун ёки шампунни ҳеч ким асл хушбўйлик, деб ҳисобламайди.
Қолаверса, хушбўй салфетка, совун ва шампун каби воситалар айни хушбўйлик воситаси эмас, балки унга хушбўйлик қўшилган тозалик воситаларидир. Бундай воситаларда тозаловчи моддалар миқдори кўп, хушбўйлик миқдори оз бўлса, унга хушбўйлик ҳукми берилмайди.
Шу билан бирга совун саноатидан маълумки, уни 100 даража иссиқликда пиширилади. Фуқаҳоларимиз хушбўйлик аралашган нарсалар пиширилиши (қайнатилиши) натижасида, гарчи ундан хушбўй ҳид келиб турган бўлса ҳам, хушбўйлик ҳукмидан чиқишини айтганлар. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولو كان الطيب في طعام طبخ وتغير، فلا شيء على المحرم في أكله، سواء كان يوجد ريحه أو لا؛ لأن الطيب صار مستهلكا في الطعام بالطبخ، وإن كان لم يطبخ يكره إذا كان ريحه يوجد منه ولا شيء عليه؛ لأن الطعام غالب عليه، فكان الطيب مغمورا مستهلكا فيه
“Агар хушбўйлик таомга қўшиб пиширилса ва ўзгарса эҳромдаги киши уни истеъмол қилишининг зарари йўқ. Бунда унинг хушбўй ҳид бор ёки йўқлигининг фарқи йўқ. Чунки бу ҳолатда хушбўйлик пишириш (қайнатиш) натижасида таомда йўқолиб кетади. Агар пиширилмаган бўлса ва хушбўй ҳиди келиб турса, эҳромдаги киши уни истеъмол қилиши макруҳдир. Лекин унинг зиммасига бирор нарса вожиб бўлмайди. Чунки бунда таом ғолиб келган, хушбўйлик моддаси эса аралашиб, йўқолиб кетган бўлади” (“Бадоиус саноиъ” китоби).
Ушбу маълумотлардан хулоса қилиб айтганда салфетка, совун ёки шампун каби воситаларнинг хушбўй ҳиди бўлса, уни ишлатган эҳромдаги киши бир соъ (2 кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиш лозим бўлади. Аммо булар билан тўлиқ бир аъзо уч ва ундан кўп ўрин (макон)ларда ювилса, жонлиқ сўйиш лозимдир. Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Ҳарамайн

▪️Мисрлик архитектор Муҳаммад Камол Исмоил раҳимаҳуллоҳ Қирол Фаҳд ташаббуси билан бошланган Ҳарамайндаги лойиҳаларни ишлаб чиқиб, қурилиш ишларини бошқарган.

▪️Муҳаммад Камол Икки Муқаддас Масжиддаги салқин мармарлар, ҳаракатланувчи электр гумбазлар ва соябонлар ғояси муаллифидир.

▪️Хизмат ҳақи сифатида пул таклиф этилганда, у: "Мен пул олсам, кейин Аллоҳга қайси юз билан юзланаман", деган экан.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Фурсатни бой берманг!

👉 Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.

(“Tариху димашқ”)

▶️ Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗 Уланиш учун: @QUBOUZ
#Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Шанба куни 
1-Июнь  2024йил,  
24- Зулқаъда  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билади. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир" (Ҳуд сураси, 6-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким мусулмон бўлса, етарлича ризқлантирилган, Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатли қилиб қўйган бўлса, аниқ нажот топибди".

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Уч ҳил кўз ёшидан эҳтиёт бўлинг!

1.Онангни кўз ёши
2.Етимнинг кўз ёши
3.Мазлумнинг кўз ёши

👆 Д
ўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
24-Зулқаъда
м. 2024 йил 1-Июнь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 30;
🕌Шом 19:50;
🕌Хуфтон 21:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:40;
🕌 Шом 19:50;
🕌 Хуфтон 21:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Онасиз нечта жонзот  дунёга келган? 
Anonymous Quiz
41%
Битта
30%
Учта
13%
Тўртта
16%
Энди билиб оламан
Такбири ташриқ қайси кундан бошланади? 
Anonymous Quiz
29%
Тарвия куни
47%
Арафа куни
12%
Ҳайит куни
11%
Энди билиб оламан