QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.78K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Юртимизда бўлиб турган бу касалликни тез кунда кўтаргин ва масжидларимизда жамоат билан жума намозларини ҳам ўқишни насиб қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@MUHSINAUZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Ухлашдан олдин айтиладиган : ДУО

➡️ «Роббим! Сенинг номинг билан ётдим ва Сенинг номинг билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қил! Агар яшатадиган бўлсанг, жонимни солиҳ бандаларингни сақлаганинг каби Ўз ҳифзу ҳимоянгга ол!»

(Бухорий ва Муслим ривояти)

Хайрли тун азизлар! Роббим эртанги кунга соғликда омонликда етказсин! Оқшомингиз хайрли бўлсин!

👆👆👆Дўстларга тарқатинг.

Каналга уланиш учун !
👇👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Жума куни
17- Июль 2020 йил,
26- Зулқаъда 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Ушбу Жума кунида қиладиган барча ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Уйда қолинг,
Дуода бўлинг.

Обуна бўлинг:@MUHSINAUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: "Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор" (Имом Муслим ривояти).

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/MUHSINAUZ
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО ҲАҚИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.


(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Намоз вақтлари
17 - июлдан
23- июлгача

Бомдод : 3:25 4:20
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 17:30 17:40-5
Шом: 19:45
Хуфтон: 21:20 21:30-5

-+ уш бу белгиларга сешанба кунидан амал қилиб борилади.
Audio
Санжарбек домла
"Мунаббиҳот" китобидан
17.07.20й 3-қисм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Суннат

Жума куни тирноқ олиш
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам “Ким жума куни тирноқларини қисқартирса, Аллоҳ таоло ундан касалликни чиқариб, ўрнига шифо киргизиб қўяди”, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни тирноқ олса, Аллоҳ уни кейинги жумагача балолардан сақлайди. Уч кун қўшимчаси ҳам бор”, дедилар.

Демак, тирноқ олиш орқали инсон турли касалликлардан халос бўлар экан. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Кимки, жума куни тирноқларини қисқартирса, у инсон мохов касалидан ҳам омон бўлади”.

Каналга уланиш учун !
https://t.me/MUHSINAUZ
➡️Тирноқ олмоқ баёни

Олма тирноқингни тўрт кун эй инсон,
Бўласан олсанг фақиру нотовон.
Шанба ва якшанба, сешанба чоршанба,
Қилмағил олмоқни ул кун иҳтиёр.

Ким олур тирноқини душанба кун,
Ризқи фаровон бўлғай умри ҳам узун.
Жума ва пайшанба олмоқлик раво,
Ҳаста бўлса дардига топғай даво.

Бу насиҳатларниким сен эшит,
Уммат эрсанг қил бу сўзни эй йигит.


👆👆Дўстларга тарқатинг.
Савобга эга бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
👉 Буюкларнинг сўзлари

Шундай қавмларни кўрдимки, айблари йўқ эди. Лекин бировларнинг айбини гапира бошлашган эди, Аллоҳ уларнинг ўзларини ҳам айбли қилиб қўйди.

Яна бир қавмларни кўрдимки, айблари бор эди. Бировларнинг айбини айтишдан тилни тийишган эди, Аллоҳ уларнинг айбларини яширди.

Ҳасан Басрий р.а

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиб юрган дуолари:


Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: “Эй, Раббим! Мен сендан тан соғлигини, қаноатни, содиқ қулликни, гўзал хулқли бўлишни ва тақдирга рози бўлишимни сўрайман”, деб дуо қилар эдилар”


Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Жума дуоси

Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

Каналга уланиш учун !
@MUHSINAUZ