QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.76K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
НАМОЗГА КИРИШДА ҚЎЛЛАР ҚАЕРГАЧА КЎТАРИЛАДИ?

Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва “такбири таҳрима” айтиб намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз:
яъни: Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳу: “Мен Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, – дедилар (Имом Муслим ривояти).
яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда такбир айтиб, сўнгра икки қўлларини кўтариб, бош бармоқларини қулоқларига баробар қилар эдилар” (Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари).
Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган “қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, – деганлар. Бу ҳақда “Раддул Муҳтор”, “Ал-Лубоб фий шарҳил китоб”, “Фатавои Қозихон”, “Шарҳул Виқоя”, “Мажмаъул анҳур” ва бундан бошқа бир қанча мўътабар фиқҳий китобларимизда баён қилинган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, намозга киришда қўлни қаергача кўтариш ҳақида мазҳаблар ўртасида бироз фарқлар бор. Албатта, агар ҳамма ўз мазҳабига амал қилса, муаммо йўқ. Аммо минг йиллардан бери ҳанафий мазҳабига амал қилиниб келаётган юртда туғилиб-ўсган кишилар, ота-боболарининг мазҳабига зид равишда, кўпчилик жамоатдан ажралиб намоз ўқишлари муаммо ва тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Тортишувга сабаб бўлган масалалари суннат ёки мустаҳаб даражасидаги кичик амал бўлса-да, тортишувларининг натижаси ҳаром бўлган амалга олиб келмоқда, яъни мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиқариш, уларнинг бир-бирларига адоват ва ёмон назар билан қарашларига сабаб бўлмоқда.
Натижада бир юртда яшаётган мусулмонлар бир-бирларига душман бўлмоқдалар. Бу ихтилофга сабаб бўлаётган ёшларимиз қилмишлари билан мақсадлари мусулмонлар ўртасида бир-бирларига душманчилик ва адоват ҳамда тафриқа чиқариш бўлган ислом динига қарши чиқаётганларга ёрдамчи бўлиб қолаётганликларини билмай қолмоқдалар.
Шу нуқтаи-назардан, юртимиз мусулмонлари намозни, шу жумладан, такбири таҳримани ҳанафий мазҳаби асосида амалга оширишлари мақсадга мувофиқ бўлиб, шу тариқа фитналарнинг олди олинади.

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#манфаатли_эслатма

«Раҳмон» исмини инсонга қўйса бўладими?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Кимга Аллоҳ таоло яҳшиликни ирода қилса динда   ......?.....  қилиб қўяди. Ҳадисни тўлдиринг.
Anonymous Quiz
32%
Обид (ибодатгўй)
44%
Зокир (кўп зикр қилувчи)
17%
Фақиҳ (теран тушунувчи)
7%
Энди билиб оламан
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 30.05.2024
Зулқаъда — 22
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
30.05.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03 : 05
Ифторлик бошланиши: 19 : 45

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
30-Май  2024йил,  
22- Зулқаъда  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Албатта, Аллоҳ Сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди. Ҳа, Аллоҳ икковингизнинг гаплашувингизни эшитмоқда. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир” (Мужодала сураси, 1-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:   «Ким илм ўрганиш учун йўлга чиқса, у то (уйига) қайтгунича Аллоҳнинг йўлида бўлади» (Имом Табароний ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Қуръонни лозим тутинглар! Чунки, у ақлнинг кўзи, ҳикматнинг нури, илмнинг булоғи ва Раҳмоннинг ваъдаси ҳақида гапирадиган китобдир!

Каъбул-Аҳбор розияллоҳу анҳу

👆 Д
ўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
22-Зулқаъда
м. 2024 йил 30-Май

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 25;
🕌Шом 19:45;
🕌Хуфтон 21:10

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:35;
🕌 Шом 19:45;
🕌 Хуфтон 21:25

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
  Ҳаж масалалари ҳақида:
 
👉 Муҳрим баданининг бирон жойига хушбўйлик суртиши , атир сепиши мумкин эмас

👉 Муҳрим учун ҳаммомга кириш мумкин

👉 Ҳажарул асвадни ҳурмат юзасидан ўпмоқ суннатдир

🔗 Каналга уланиш:   @QUBOUZ
Ислом динида Қурбонлик қилиш қандай амал?
Anonymous Quiz
21%
Фарз
39%
Вожиб
34%
Суннат
6%
Энди билиб оламан
Қурбонлик қилиш ҳижратнинг нечанчи  йили  жорий қилинган?
Anonymous Quiz
28%
Иккинчи йили
39%
Бешинчи йили
20%
Еттинчи йили
13%
Энди билиб оламан
Қурбонлик – луғавий   қандай маънони  билдиради?  
Anonymous Quiz
9%
Билдирмоқ
22%
Яқинлашмоқ
63%
Жон фидо қилмоқ
6%
Энди билиб оламан
САҲИЙЛИКНИ ҒИШТДАН ЎРГАНДИМ

- Сахийликни кимдан ўргандинг,- деб сўрадилар Хотам Тойидан.
- Гиштдан ўргандим,- дея жавоб қилди.
- Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
- Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим.
- Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: Қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга гиштни узатишди. Узатмай қўлда тутиб турсам, гишт келиши ҳам тўхтади.
- Ҳаёл қилдим деди Хотам тойи:
- Демак, мол-дунё ҳам шундай.
- Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
УЧ МУҲИМ НАРСА

Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.

Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни.

Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.

Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.

Уч нарсани булғаманг:
– қалбни;
– тилни;
– кўзни.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ